Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2006 27.01.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 515-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қўшимчаси, 27.01.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 515-1
Дата вступления в силу
27.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«ТАСДИҚЛАНДИ»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

(1999 йил 25 декабрдаги 22/16 сонли қарор)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БАНК ТЕХНОЛОГИЯСИ ТИЗИМИДАГИ АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УШБУ ҚОИДАЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДАГИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ»ГА 1-СОН ҚЎШИМЧА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 27 январда 515-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур 1-сонли қўшимча Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат № 1552, 2006 йил 13 март) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 25 июлда тасдиқланган 412-сонли «Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги Низом»нинг 2.13-бандининг 1-қисми (хатбошиси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин ва қўшимча 3-қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.13. Тижорат банкларининг асосий X.25 ёки Frame Relay алоқа тармоқлари бузилганда ахборот уч усулда узатилиши ва қабул қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Тижорат банкларининг Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш тартиби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга вақтинча, асосий X.25 ёки Frame Relay тармоқлари орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолдагина рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига қўнғироқ қилиб, коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга рухсат олиши, сўнгра коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашинувини амалга ошириши керак. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази дарҳол Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига бу ҳақда хабар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашиниши тўғрисида уч нусхада далолатнома тайёрлайди. Тижорат банки далолатноманинг бир нусхасини Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига юборади, учинчи нусхани ўзида сақлаб қолади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Тижорат банки X.25, Frame Relay ва коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолда иккинчи тижорат банки алоқа тармоғидан фойдаланиб ишлаш тартиби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки ўзига яқин бўлган тижорат банкларининг бирига ёзма равишда мурожаат қилиши ва шу банк раҳбарининг розилиги билан мазкур усулда ахборот алмашинувини амалга ошириши мумкин. Алоқа тизими носоз бўлган тижорат банкининг ўзига яқин бўлган тижорат банклари алоқа тизимидан фойдаланиб туриш тўғрисидаги илтимоси рад этилган тақдирда, у мазкур Низомнинг 2.13-бандининг 2-чи «Дискеталар ёрдамида электрон ахборотларни узатиш» бандига асосан ишлаши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз алоқа тармоғини фойдаланиш учун берувчи тижорат банки Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази директори номига қуйидаги мазмундаги DOS форматидаги модем хатини SkkkkkDD.TXT (бу ерда S-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk-МФО коди, DD-хат юборилаётган сана) кўринишида номланган файлда юборади, шу санада жўнатиладиган кейинги модем хати файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎чиқиш №
‎сана ‎

‎‎Ахборотлаштириш бош маркази директорига (ҳудудий ахборотлаштириш маркази директорига ‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХХХХХ (МФО коди ва банк номи) тижорат банкининг 19__ йил «__» ______ даги № ___ сонли хатига асосан, (хатда кўрсатилган қисқача сабаб) туфайли, мазкур банк бизнинг kkkkk (МФО коди ва банк номи) банк алоқа тармоғи орқали ишлашига имконият яратиб беришингизни сўраймиз.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
kkkkk Банк бошқарувчиси Исми, шарифи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ерда: ХХХХХ — алоқа тармоғи носоз тижорат банки коди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
kkkkk — алоқа тармоғи соз бўлган тижорат банки коди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази мазкур модем хати нусхасини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига беради. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази қабул қилинган модем хатига асосан жавоб юборади. Жавоб №kkkkkDD.TXT (бу ерда №-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk — МФО коди, DD — хат юборилган сана) кўринишида номланган файл бўлиб, шу санада жўнатиладиган кейинги жавоб файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади. Ушбу жавоб файлида сўралган ишлаш имкониятлари яратиб берилганлиги, муддати ёки бошқа тегишли ахборотлар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки жавоб файлини олмаган тақдирда Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига телефон қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки ушбу усулда ишлашга мажбур бўлиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, амалга оширилган ахборот алмашинуви тўғрисида тўрт нусхада далолатнома тайёрлайди, бир нусхаси Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига, учинчисини алоқа тармоғидан фойдаланилган тижорат банкига юборади, тўртинчисини ўзида сақлаб қолади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раисининг ўринбосари А.В. АКМОЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаменти директори Б.Ж. ЖУМАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти директори Х. НУРМУРОДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик бошқарма бошлиғи Ш.Х. ҲАЙДАРОВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон)