01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 02.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш материаллари саноатида рақобатбардошликни янада ошириш, қўшилган қийматли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, соҳада амалиёт ва илмий тадқиқотларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, сифат назоратини кучайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш доирасидаги асосий вазифалар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ишлаб чиқариш ҳажмини 62 триллион сўмга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш учун зарур шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда қурилишда улардан фойдаланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёнларининг илмий тадқиқотлар билан интеграциясини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) қурилиш материаллари хавфсизлигини назорат қилишни кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳиятини ошириш учун зарур шароитлар яратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) икки ҳафта муддатда 2028 йил 1 январга қадар импорт қилишда божхона божидан озод этиладиган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё ва материаллар рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Саудия Арабистони, Қатар, Мўғулистон давлатлари билан ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш дастурини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) мазкур давлатлар билан бир тарафлама ўрнатилган импорт божларини бекор қилиш ва маҳсулотлар келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни (certificate of origin) икки тарафлама ўзаро тан олиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича 2027 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарининг кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2026 йил 1 февралга қадар Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ўртасида 2-иловада назарда тутилган маълумотлар бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев Уюшма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки, қора металлар ва қора металлар прокати (ТИФ ТН бўйича коди — 7210) маҳсулотлари олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар сифатида тавсиф этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг Афғонистон ҳудудига «Термиз» автойўл ўтказиш пункти орқали Давлат чегарасидан хавфсиз ўтиб қайтишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолиятини рақамлаштиришга кўмаклашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгашнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Уюшма бошқарув раисининг қурилиш материаллари саноати корхоналарида сунъий интеллект ва рақамлаштиришни жорий этишга кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Уюшма бошқарув раиси биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари сифатида корхоналарда сунъий интеллект, рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича лойиҳаларни амалиётга жорий этиш, маълумотлар бошқаруви ва рақамли инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашишни белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Савдо-саноат палатаси Уюшма билан биргаликда уч ой муддатда алоҳида юридик шахс мақомидаги «Қурилиш материаллари саноати корхоналарида сунъий интеллект ва рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш компанияси»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятига сунъий интеллект технологиялари, рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизимларини жорий этиш, илмий салоҳиятни юксалтириш ҳамда энергия аудитдан ўтказиш харажатларини қоплаш учун 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмлик маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси Уюшма билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятига сунъий интеллект технологиялари, рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизимларини жорий этиш, илмий салоҳиятни юксалтириш ҳамда энергия аудитдан ўтказиш харажатларини қоплаш тартибини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ва қуришда экологик тоза ҳамда энергосамарадор қурилиш материалларидан фойдаланиш назоратини ташкил этиш мақсадида 2026 йил 1 июлдан бошлаб шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш ваколатига эга ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда уларнинг қурилишда фойдаланиладиган қурилиш материаллари ҳажмининг камида 25 фоизини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари ташкил этишига оид талабни текшириш амалиёти жорий қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Уюшма билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) уч ой муддатда экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материалларини аниқлаш услубиётини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 майга қадар бино ва иншоотларни қуришда фойдаланилиши тавсия этиладиган экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бюджет буюртмасига асосан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида бино-иншоотлар, шу жумладан, ижтимоий соҳа объектларини барпо этишда маҳаллий қурилиш материаллари улуши камида 80 фоизни ташкил этиши шартлиги тўғрисидаги талаб белгилансин, бундан Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган алоҳида объектлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил учун режалаштирилган қурилиш объектлари учун қурилиш материаллари ҳажми бўйича ҳудудлар кесимидаги прогноз маълумотларни Уюшмага тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Уюшма юқори қўшилган қийматли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Энергетика вазирлиги Уюшма тавсиясига асосан ҳар йили 1 сентябрга қадар кўмир ёқилғисини дастлабки қиздириш учун лимит асосида табиий газ етказиб бериладиган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. 2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий саноат корхоналарига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета ва журналлар, онлайн реклама, билборд, интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобил иловаларда жойлаштириш) орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришга рухсат этилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) мазкур харажатларнинг 50 фоиздан 100 фоизгача қисми, бироқ бир календарь йилда 250 миллион сўмдан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Савдо-саноат палатасининг хулосасига асосан саноат корхоналарига компенсациялар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси уч ҳафта муддатда компенсацияларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёнларини илмий тадқиқотлар билан интеграция қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари соҳасида фаолият олиб бораётган ёш олимлар учун белгиланган тартибда хорижий илмий стажировка танловини эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Уюшма ва Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар ҳисобидан 2026 — 2028 йиллар учун умумий молиялаштириш ҳажми 30 миллиард сўмлик илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш чораларини кўрсин. Бунда эълон матнида танловга келиб тушган лойиҳа ҳужжатлари Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгашига юборилиши ва уларнинг ижобий хулосаси асосида саралашнинг кейинги босқичига ўтказилиши назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Уюшма билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш материаллари саноати корхоналари вакиллари малакасини Ўзбекистон стандартлар институтида ошириш бўйича уч йиллик дастурни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Белгилансинки, малака ошириш курсларида 2026 йил 1 февралдан бошлаб аниқ режа-графикка асосан ҳар йили қурилиш материаллари саноати корхона вакилларининг халқаро стандартлар, Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари, сифат менежменти, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишлари бўйича малакаси белгиланган тартибда оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Қурилиш материалларининг хавфсизлигини назорат қилишни кучайтириш, қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш ва утилизация қилишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Техник тартибга солиш» ва «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси доирасида хавфсизлиги номувофиқ деб топилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг электрон реестри юритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) электрон реестр маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Қурилиш назорати инспекцияси) томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Техник тартибга солиш» ва «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимларидаги қурилиш материалларининг электрон реестрида ишлаб чиқарган қурилиш материалларининг хавфсизлиги номувофиқ деб топилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) хавфли қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхатини тегишли ахборот тизимлари, Уюшма ва бошқа ваколатли давлат органларининг расмий веб-саҳифаларида эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Аниқланган хавфли қурилиш материаллари қайта муомалага чиқиб кетишини назорат қилиш мақсадида белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) буюртмачилар ва ишлаб чиқарувчиларга тегишлилиги бўйича қурилиш объекти ва ишлаб чиқариш корхоналарида хавфлилиги аниқланган, ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда муомаладан чиқаришга мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материалларини қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар ёки чиқинди полигонларига шартнома доирасида юбориш мажбурияти юкланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) мазкур мажбурият бажарилишини назорат қилиш тегишлича Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) Давлат экологик назорат инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Қурилиш назорати инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан мазкур мажбуриятни бажаришни талаб қилиш бўйича бериладиган мажбурий кўрсатмалар Экология қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Бош прокуратура (С. Самадов) мазкур мажбурият аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. 2026 йил 1 июндан бошлаб қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилишга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) буюртмачи-юридик шахслар томонидан бинолар ва иншоотлар, йўллар ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш ишларида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ёки чиқинди полигонларига шартнома доирасида тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмини ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилиши мажбурий ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи томонидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қурилиш жараёнида фойдаланиладиган автоклав ва автоклавсиз усулда ишлаб чиқарилган газбетон маҳсулотларни қўллаш доирасини аниқ белгиловчи норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4198-сон қарори 2-бандининг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасини жорий таъминлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан асосланган смета-ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Савдо-саноат палатаси Уюшма, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи С.Қ. Эшқувватов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-365-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПҚ-365-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарининг кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бизнес-режасидаги иш ўринларини яратиш ва маҳсулотлар реализациясидан тушум каби кўрсаткичлар бажарилишининг ўртача миқдори 2025-2026 йилларда 30 фоиздан ва 2027-2028 йилларда 50 фоиздан юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан ажратилаётган компенсация ёрдами қайта тикланади ва тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2025 йил 1 ноябрга қадар қурилиш материалларини ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит (лизинг)лар миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича ҳисобот ойи якунида муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган ставкада миллий валютада ажратилган кредит фоизининг асосий ставкадан 4 фоиз пунктдан юқори қисми, бироқ 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) хорижий валютада ажратилган кредит фоизининг 8 фоиз пунктдан юқори қисми, бироқ 4 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда 2028 йилга қадар компенсация қилиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2026-2027 йилларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) айланма маблағларни тўлдириш мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) хорижий валютада ажратиладиган кредит фоиз ставкасининг 8 фоиздан юқори қисми, бироқ 3 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда 12 ой муддатгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, бироқ 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) хорижий валютадаги кредит фоиз ставкасининг 8 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда уч йилгача муддатгача компенсация тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда компенсация «2+1» тамойили асосида, аввал кредитнинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, кейинги бир йил учун маҳсулот (хизмат)ларни реализация қилишдан тушган йиллик тушум аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда ошган тақдирда, кейинги йил давомида ҳар ойда тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги ҳамда ҳудуд тоифасидан қатъи назар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1, 2, 3 ва 4-бандларда назарда тутилган имтиёзлардан бир вақтда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги ПҚ-365-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган давлат органлари ва маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ахборот тизимлари интеграция қилинадиган ташкилотлар

Маълумот тури

1.

Миллий статистика қўмитаси

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг СТИР рақамлари, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар МСТ ва ТИФ ТН кодлари, ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари, энергия ресурслари ва нефть маҳсулотлари (электр энергия, кўмир, мазут, табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик ва техник сув, бензин, дизель) истеъмоли, ходимлар сони ҳамда алоқа ўрнатиш рақамлари.

2.

Божхона қўмитаси

Қурилиш материалларининг ташқи иқтисодий фаолият ва товар номенклатураси кодлари кесимида экспорт ва импорт кўрсаткичлари, божхона омборларида мавжуд ишлаб чиқариш технологиялари.

3.

Солиқ қўмитаси

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг СТИР, молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромад ва харажатлари, тўлаган солиқлари, солиқ қарзининг суммаси, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: маълумотлар «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган ташкилотлардан бепул тақдим этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2025 й., 07/25/365/1120-сон)