03.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1093-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимизда ноширлик фаолияти соҳасини такомиллаштиришга, сифатли адабиётларни чоп этишни кўллаб-қувватлашга, китобхонлик маданиятини оммалаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур чора-тадбирларни тизимли давом эттириш мақсадида ушбу Қонун билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилашга, китобхонлик маданиятини рағбатлантиришга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун ноширлик маҳсулотларининг қонунчиликка мувофиқ сифатли чоп этилишига ҳамда жамиятда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-731-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1063-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 6-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси «китобхонликни рағбатлантириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) қуйидаги мазмундаги 151-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«151-модда. Бош муҳаррир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош муҳаррир нашриёт таҳририятининг ижодий фаолиятига раҳбарлик қиладиган, нашриётнинг мавзу режалари ишлаб чиқилиши ҳамда нашрларнинг қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар (миллий стандартлар) талабларига мувофиқ тайёрланиши учун масъул бўлган шахсдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош муҳаррир нашриётнинг ижодий фаолияти учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош муҳаррир нашрларнинг мавзу йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли экспертлар ва олимларнинг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг тақризларини мустақил равишда олишга ёки муаллифдан (муаллифлардан) уларнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 24-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «муаллифнинг» деган сўз «бош муҳаррирнинг ва муаллифнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 3 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-1093-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 03/25/1093/1004-сон)