Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг хусусийлаштириш жараёнларида иштирокини кенгайтириш, хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларига қўйиладиган маблағларни муҳофаза қилиш, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари акциядорларига дивидендлар фондлар томонидан акциядорлик жамиятларининг сотиб олинган ва уларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи акциялари бўйича, қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дисконтлар) ва банкларнинг депозит счётларидаги омонатлардан фоизлар бўйича олинган даромадлардангина тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштириш инвестиция фонди акцияларини аҳоли ўртасида тарқатиш натижаларига кўра унинг амалда тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳар қайси акциядорнинг қатнашув улуши, шу жумладан муассислар улуши хусусийлаштириш инвестиция фонди устав сармоясининг 5 фоизидан ошиши мумкин эмас;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун ҳақ тўлаш муддатини кечиктириш тарзидаги махсус давлат кредити янги ташкил этилаётган Хусусийлаштириш инвестиция фондларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан беш йилгача муддатга берилади. Кўрсатиб ўтилган кредит унинг буюртманомасига кўра Хусусийлаштириш инвестиция фондига хусусийлаштирилган корхонанинг Хусусийлаштириш инвестиция фондига бериладиган акциялари қийматининг 30 фоизига ХИФнинг ўз пул маблағлари билан ҳақ тўланган тақдирдагина берилади.
2. Қуйидагилар:
ХИФларга кимошди савдолари орқали сотиш учун акциялар миқдори кўрсатилган 200 та очиқ акциядорлик жамиятлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Бошқарувчи компаниялар фаолияти тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига илгари тасдиқланган рўйхатга қўшимча равишда:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарори билан тасдиқланган стратегик корхоналар рўйхатига кирмаган, хусусийлаштирилган корхоналар бўйича давлатга тегишли акцияларнинг 25 фоиздан ортиқ миқдоридаги;
хусусийлаштирилган корхоналарнинг эркин сотишга ва хорижий инвесторларга мўлжалланган улушлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ ХИФларнинг акциялар таркибини ўзгартиришдан олдинги бу корхоналар устав жамғармасидаги (устав жамғармасининг 30 фоизигача доирасида) ХИФлар улушини тиклайдиган миқдордаги акцияларни ХИФларга сотиш учун қўйишига рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фонди инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўзи бошқараётган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўртача йиллик соф активлари қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз моддий активларига эга бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари томонидан ўз моддий активлари қийматини кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлаштирилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
5. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг, уларнинг инвестиция портфелидаги хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларидан дивиденд сифатида олинган даромадлари (фойдаси), шунингдек Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари (фойдаси) солиқлардан, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга йиғимлар ва тўловлардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, ХИФлар дастурларининг бош мувофиқлаштирувчиси сифатида, бошқа тижорат банкларини, шунингдек белгиланган талабларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа молия ташкилотларини ҳам ХИФлар акцияларининг тарқатувчиси тариқасида жалб этиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га ўзгартириш киритилиб, 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент» республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва Биржанинг қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори Биржа аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади».
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази аҳолига уларнинг хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқлари ва тартибини тушунтириш мақсадида ахборот-маърифий кампанияни ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтелерадио» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу ахборот-маърифий кампанияни амалга оширишга кўмаклашсинлар ва бунинг учун бепул эфир вақти ажратсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 18 июндаги 220-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 405-ф-сон фармойишининг хусусийлаштирилган корхоналарнинг ХИФларга сотилмаган акцияларига доир қисми бекор қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари, бошқарувчи компаниялар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 сентябрь,
410-сон
Инвестиция фондлари тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида инвестиция фондларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта тузиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция фондларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон, «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Инвестиция фондлари инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозларга, бошқа инвестиция активларига, шунингдек банк ҳисобварақларига ва омонатларга жойлаштириш мақсадида ташкил этилади
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
4. Инвестиция фонди акциялар чиқарувчи ва сотиб олувчи, қимматли қоғозлар билан бошқа битишувларни амалга оширувчи, шунингдек ўзлари акцияларига эгалик қилувчи корхоналар фаолиятини ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашувчи юридик шахс ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган операциялар инвестиция фонди фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади.
Инвестиция фондининг бундай маблағ қўйиш билан боғлиқ барча таваккалчиликлари, улар бозор нархи ўзгаришидан кўрилган барча даромад ва зарарлар активлар қийматини ва (ёки) фонд акцияларининг жорий нархларини ўзгартириш йўли билан тўлиқ ҳажмда ушбу фонд акциядорлари ҳисобига тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Инвестиция фондлари қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбурияти билан чиқаришлари мумкин, яъни ушбу фонднинг қимматли қоғозлари эгаларига уларнинг талабларига кўра қимматли қоғознинг ўрнига пул олиш ёки фонди уставига (очиқ турдаги фондга) мувофиқ бошқа мол-мулкни олиш ёки эмитент (ёпиқ турдаги фондга) томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш мажбуриятисиз чиқариш ҳуқуқини берадилар.
6. Инвестиция фондлари фақат очиқ акциядорлик жамиятлари кўринишида ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиш асосида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи барча юридик шахслар ўзларининг таъсис ҳужжатларини мазкур Низомга мувофиқлаштирганларидан ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганларидан сўнг инвестиция фонди мақомини оладилар.
Фаолияти банклар ва суғурта компаниялари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган банклар ва суғурта компаниялари инвестиция фондлари ҳисоблана олмайдилар.
7. Инвестиция фонди фаолиятини фаолиятнинг бошқа турлари билан бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилмайди.
II. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИ ТАЪСИС ЭТИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
8. Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фондининг муассислари бўлишлари мумкин. Инвестиция фонди камида икки муассисга эга бўлиши керак. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг инвестиция фондлари фаолиятида иштирок этишларига йўл қўйилмайди, давлат бошқаруви органлари давлат мулкини бошқариш бўйича қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатлар доирасида инвестиция фондлари қатнашчилари бўлиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.
Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг инвестиция фондларида иштирок этишларининг хусусиятлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Муассислар инвестиция фондининг давлат рўйхатидан ўтгунга қадар пайдо бўлган мажбуриятлари бўйича биргаликда жавобгар бўладилар. Фонд муассисларнинг уни ташкил этиш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича уларнинг хатти-ҳаракати кейинчалик фонд акциядорлари умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирдагина жавоб беради.
9. Фонд муассисларининг ўзаро муносабатлари уни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси билан тартибга солинади. Таъсис шартномаси муассислар томонидан фондни таъсис этиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
Таъсис шартномасида:
шартнома қатнашчилари;
шартнома предмети;
фонд фаолияти мақсади ва предмети;
фонднинг фирма номи ва жойлашган жойи;
устав жамғарма миқдори ва уни ташкил этиш тартиби, муассислардан ҳар бирининг улуши;
фондни ташкил этиш бўйича муассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
муассисларнинг акцияларга ёзилган акциядорлар ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги, зарарларни қоплаш тартиби;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар белгиланади.
10. Муассислар йиғилиши:
инвестиция фондини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
фонд уставини тасдиқлайди;
муассислар Кенгашини сайлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган Намунавий контрактларга мувофиқ инвестиция фондини бошқариш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузилган контрактлар лойиҳаларини тасдиқлайди, фонднинг муассислар Кенгаши раисини ушбу контрактларни тузишга вакил қилади.
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Инвестиция фонди муассислари Кенгаши фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши ўтказилгунгача Кузатувчи кенгаш функциясини бажарувчи фондни бошқаришнинг вақтинчалик органи ҳисобланади.
11. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан акциядорлик жамияти устави мазмунига қўйиладиган талабларга қўшимча равишда инвестиция фонди устави мажбурий тартибда қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак:
инвестиция фондини очиқ акциядорлик жамияти сифатида белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестиция фондининг тури — очиқ ёки ёпиқ (мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ);
фонд фаолиятидаги чеклашлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг билан инвестиция фондининг активларини бошқариш тўғрисида контракт тузиш тартиби, зарар етказилган тақдирда инвестиция фонди ва акциядорлар олдидаги жавобгарлиги
(11-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан контрактлар тузиш тартиби, депозитарий тўғрисидаги маълумотлар;
(11-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарз маблағларини жалб қилиш тартиби;
инвестиция фондининг барча акциялари бир хил овоз бериш ҳуқуқи билан оддий акциялар бўлиб ҳисобланиши ҳақидаги кўрсатма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
дивидендларни тўлаш тартиби.
Фонд уставида фонд акциялари акциядорга:
фондни бошқаришда қатнашиш;
дивидендлар олиш;
фонд фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), шунингдек судда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фонд Кузатувчи кенгаши, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ишни билмаслиги ёки ғаразли хатти-ҳаракати натижасида етказилган зарарларни ундириш;
(11-банднинг ўн олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
фонд тугатилган тақдирда мол-мулкнинг бир қисмини олиш ҳуқуқини;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни бериши алоҳида қайд этилиши керак.
12. Инвестиция фонди номига «инвестиция фонди» сўзлари қўшиб ёзилиши керак. Мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатувчи инвестиция фондларидан ташқари бошқа шахслар ўз номларига «инвестиция фонди» сўзларини ёки шунга ўхшаш маънога эга бўлган сўзларни қўшиб ёзиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Инвестиция фондининг номи унинг бирор-бир миллий-давлат ёки маъмурий-ҳудудий тузилмага, шунингдек вазирликлар, идоралар ёки жамоат ташкилотларига тааллуқли эканлигини англатмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Инвестиция фондининг устав фонди у таъсис этилаётганда унинг муассислари улушлари ҳисобига шаклланади ва у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 50 минг АҚШ долларини ташкил этиши керак. Инвестиция фонди таъсис этилаётган вақтда унинг устав фонди муассислар ўртасида тақсимланган бўлиши керак.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муассислар:
устав фонди қийматининг камида 30 фоизини инвестиция фонди давлат рўйхатидан ўтказилгунгача;
устав фонди қийматининг 100 фоизини инвестиция фонди давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай тўлашлари керак.
Фонд акциясига биринчи ёзилиш инвестиция фонди давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кечи билан уч ойда амалга оширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Инвестиция фондининг устав фонди нақд пул ёки нақд пулсиз тартибда пул маблағлари, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк билан тўланиши мумкин.
Инвестиция фондини таъсис этишда унинг устав фондининг камида 75 фоизи пул шаклида тўланиши керак.
15. Муассислар фондни рўйхатдан ўтказиш вақтига қадар бошланғич сармоя сифатида қўйилган улушларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
16. Инвестиция фондини давлат рўйхатидан ўтказиш акциядорлик жамиятлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Инвестиция фонди ўз фаолиятини (шу жумладан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали фонд акцияларига ёзилишни, қимматли қоғозлар чиқариш, сотиб олиш ёки сотишни, ўз фаолиятини реклама қилишни, оммавий ахборот воситалари орқали акциялар сотилиши тўғрисида хабар беришни) фақат махсус рухсатнома (лицензия) олингандан кейин амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
(17-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Исталган юридик ёки жисмоний шахсларнинг аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни дивидендлар албатта тўланган ҳолда, бунда «инвестиция фонди» номидан, ёхуд шунга ўхшаш номдан фойдаланган ҳолда ёки фойдаланмасдан тегишли рухсатнома (лицензия) олинмасдан уларни қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўйича фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Инвестиция фонди, агар у белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган бўлса ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятга рухсатнома олган бўлса, ташкил этилган деб ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20—22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
III. ФОНД АКЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Акциялар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун инвестиция фонди-эмитент Марказга Эмиссиянинг намунавий проспектига мувофиқ тузилган эмиссия проспектини тақдим этиши шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Инвестиция фонди акцияларини чиқаришни рўйхатдан ўтказиш Марказ томонидан белгиланган акциядорлик жамиятлари акцияларини рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
25. Акциядорларни ва уларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказ инвестиция фонди риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилайди.
IV. ФОНД АКЦИЯЛАРИ ЭМИССИЯСИ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Инвестиция фондини ташкил этишда акциялар очиқ ёзилиш йўли билан тарқатилади. Акцияларга ёзилиш фонд муассислари томонидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали ташкил этилади.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси бўлажак акцияларга ёзилиш ҳақидаги билдиришномани эълон қилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
инвестиция фондининг номи ва жойлашган жойи;
унинг фаолияти предмети ва мақсадлари;
муассислар таркиби;
инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг номи ва жойлашган жойи;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг номи ва жойлашган жойи;
фонд акциядорларининг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши ўтказиладиган сана;
устав фондининг мўлжалланаётган миқдори;
акцияларнинг номинал қиймати ва уларнинг сони;
акцияларга ёзилиш жойи, ёзилишнинг бошланғич ва охирги муддати;
муассислар томонидан натура шаклида қўшиладиган мол-мулк таркиби;
инвестиция фондига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва унинг ҳисоб рақами.
Муассислар ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси қарорига кўра кўрсатиб ўтилган билдиришномага бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Акцияларга ёзилиш муддатининг олти ойдан ошиши мумкин эмас.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
27. Акцияларга ёзилиш тугаллангандан кейин инвестиция фонди устав фонди кейинчалик адлия органларида рўйхатдан ўтказилган ҳолда улар томонидан ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар миқдорига мувофиқлаштирилади.
V. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИ БОШҚАРИШ
28. Инвестиция фондини бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш акциядорлик жамиятлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда мазкур Низом билан белгиланадиган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Акциядорларнинг умумий йиғилиши инвестиция фонди бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, унинг мутлақ ваколатига амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан ташқари қуйидагилар тегишли бўлади:
фонд фаолиятидаги асосий йўналишларни, мақсадлар ва чеклашларни маъқуллаш;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан тузилган контрактни, инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузилган контрактни, шу жумладан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини мукофотлаш миқдорларини белгилаш тартибини, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллаш;
30. Акциядорларнинг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши инвестиция фонди акцияларига ёзилиш тамом бўлган санадан бошлаб 60 кундан кечикмай ўтказилади.
Фонд акциядорларининг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши:
Жамият муассислари кенгаши раисининг ахборотини ва инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг фондни таъсис этиш давомида олиб борилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини эшитади;
фонд уставини тасдиқлайди;
фондни таъсис этиш давомида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;
жамият Кузатувчи кенгашини сайлайди ва унинг раисига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан контрактларни тузиш (қайта тузиш) ваколатини беради.
(29 ва 30-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
31. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда инвестиция фонди уставига мувофиқ камида 60 фоиз овозга эга бўлган (кворум) акциядорлар қатнашаётган бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади. Инвестиция фонди умумий йиғилишида овоз бериш: бир акция — бир овоз асосида амалга оширилади.
Кворум бўлмаганда акциядорларнинг янги йиғилишини чақириш санаси 14 календарь кунга кўчирилади.
Инвестиция фонди уставини ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, филиаллар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш, устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун акциядорлар йиғилишида қатнашаётганларнинг тўртдан уч қисмидан кўп овози зарур бўлади.
Қолган бошқа барча масалалар бўйича қарорлар йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
32. Инвестиция фонди бир йилда бир марта, акциядорларнинг бошқа йиғилишларидан қатъи назар, акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишини ўтказади. Умумий йиллик йиғилишлар орасидаги давр 15 ойдан ошиб кетмаслиги керак.
33. Инвестиция фонди акциядорларининг умумий йиғилишлари орасидаги даврда раис бошчилик қиладиган Кузатувчи кенгаш унинг юқори органи ҳисобланади.
34. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзоларининг сони акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади, аммо уларнинг сони тоқ бўлиши керак (500 дан ортиқ акциялар эгаси бўлган акциядорлар бор бўлган фонд учун Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби етти аъзодан кам бўлмаслиги, 1000 дан ортиқ акциялар эгаси бўлган акциядорлар бор бўлган фонд учун тўққиз аъзодан кам бўлмаслиги керак).
Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорлар орасидан қонун ҳужжатларида ва инвестиция фонди уставида назарда тутилган тартибда сайланади. Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши раиси Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатувчи кенгаш сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
36. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида қарор ҳозир бўлганларнинг кўпчилигининг овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида масалаларни ҳал этишда Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзоси томонидан овозларнинг Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Кузатувчи кенгаш фонд фаолиятида қонунчиликка риоя қилиниши, шу жумладан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва фонд фаолиятини таъминловчи бошқа шахслар билан контрактлар тузилиши, шунингдек ушбу контрактлар бажарилиши таъминланиши учун жавоб беради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
VI. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Инвестицияларни бошқариш ва инвестиция фондининг қимматли қоғозлари пакетини шакллантириш ҳамда маслаҳатчи сифатида фондга хизмат кўрсатиш инвестиция фонди ўз активларини бошқариш ваколатини берган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Инвестиция фонди билан инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида контракт тузувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга деган махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлиши шарт.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Инвестиция фондининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси депозитарий бўла олмайди.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек устав фондидаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган, улар томонидан таъсис этилган корхоналар, жамоат ташкилотлари ва улар томонидан ташкил этилган корхоналар, тобе шахслар инвестиция фондининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси бўла олмайдилар.
Тобе шахслар деганда жисмоний ёки юридик шахслар — мазкур инвестиция фонди овоз берувчи акцияларининг 10 фоизидан ортиғи тегишли бўлган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва унинг мансабдор шахслари, муассислари, шунингдек ушбу инвестиция фонди акцияларининг 10 фоизидан ортиғи акциядорлар, инвестиция фондининг бирор-бир юридик ёки жисмоний шахсига овоз берувчи акцияларнинг 10 фоиздан ортиғи тегишли бўлган акциядорлик жамияти тушунилади. Тобе шахслар жумласига инвестиция фондларини бошқариш тўғрисида мазкур инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан контракт тузган барча инвестиция фондлари киради.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Инвестиция фонди қатнашчилари, шу жумладан Кузатувчи кенгаш аъзолари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари ва аъзолари бўлишлари мумкин эмас, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари, унинг раҳбари, мансабдор шахслар, мутахассислар ва уларнинг тобе шахслари эса инвестиция фонди акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши, шунингдек унинг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси таркибига сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши раиси фонд номидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида контракт тузади, контрактда қуйидагилар белгиланади:
контракт томонлари;
контракт предмети;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
инвестиция декларацияси;
фонд фаолиятидаги чеклашлар;
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятидаги чеклашлар;
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини мукофотлаш ва унинг харажатлари;
контрактнинг амал қилишини тўхтатиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлиги ва мажбуриятлари;
бошқа қоидалар.
Фондни таъсис этиш босқичида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартномани муассислар Кенгаши раиси тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома фонд Кузатувчи кенгаши раиси томонидан акциядорлар умумий йиғилиши маъқуллаган таҳрирда қайта тузилади.
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузиладиган контрактда унинг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилиши учун компенсация белгиланишига йўл қўйилади, у контрактда назарда тутилган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини йиллик мукофотлашнинг 20 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Агар у инвестиция фондининг унинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатишга бўлган ҳуқуқини чекласа кўрсатиб ўтилган контрактнинг исталган қоидаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Инвестиция фонди фаолиятидаги чеклашлар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузилган контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан келишув бўйича инвестиция фонди акциядорлари умумий йиғилиши қарорига кўра киритилиши мумкин.
45. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувлар хусусияти ва ҳажми бўйича чеклашларни белгилашга ҳақлидир.
(44 ва 45-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўз фаолиятини инвестиция фонди номидан амалга оширади, ушбу корхоналарнинг инвестиция фондига тегишли акцияларига мувофиқ корхоналар акциядорлари умумий йиғилишларида акциядор сифатида қатнашади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси эътиборсизлик, қаллоблик ва қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар натижасида суд тартибида исботланган йўқотишлар учун инвестиция фонди олдида жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан олинадиган мукофотнинг йиллик миқдори инвестиция фонди билан тузиладиган контрактда назарда тутилади ва инвестиция фонди соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Кўрсатилган суммага контрактни бажариш бўйича инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан қилинган барча сарф-харажатлар ўрнини тўлдириш ҳам қўшилади.
Кўрсатиб ўтилган мукофотдан ташқари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига контрактга мувофиқ йил натижалари бўйича мукофот пули тўланиши мумкин, бироқ у фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасининг 7 фоизидан, мазкур йилга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича соф активларни депозитларга жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан юқори бўлмаслиги керак.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзоларига ва шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси раҳбарларига акцияларни фонд биржасида (биржаларнинг фонд бўлимларида) сотувларга қўйиш экспертизасида қатнашиш тақиқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг фаолияти инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан назорат қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИНГ МУСТАҚИЛ АУДИТОРИ
(VII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Инвестиция фонди акцияларининг ҳар бир чиқарилиши ҳисоби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида юритилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Фондни таъсис этиш босқичида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан шартномани муассислар Кенгаши раиси тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома тасдиқлангандан кейин фонд акциядорларининг биринчи умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан шартнома фонд Кузатувчи кенгаши раиси томонидан қайта тузилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан тузилган контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу депозитарийнинг бунга розилигини олган ҳолда инвестиция фонди акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра киритилиши мумкин.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси инвестиция фондининг кредитори ва кафолатчиси бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси тузилган контракт талабларини, шу жумладан қимматли қоғозларни алмаштириш, сотиб олиш ва сотишга чеклашларни назарда тутган ҳолда инвестиция фонди қимматли қоғозлари билан операцияларни ҳисобга олади ва назорат қилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг талабига кўра унинг вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан инвестиция фонди Кузатувчи кенгашининг мажлисига қўйилиши керак.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мансабдор шахслари ўз хатти-ҳаракатларида қуйидаги қоидаларга амал қилишга мажбурдирлар:
Кузатувчи кенгашнинг махсус рухсатисиз улар қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга (устав фондида инвестиция фондининг улуши бўлган компанияга) маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
инвестиция фонди инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан устав фондида инвестиция фондининг улуши бўлган корхона ўртасидаги ҳар қандай шартнома Кузатувчи кенгаш томонидан маъқулланиши шарт;
инвестиция фонди билан корхона ёхуд ундан мансабдор шахслар, шунингдек инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ходимлари иқтисодий манфаатдор бўлган бошқа юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси аъзолари, агар улар юқорида кўрсатилган шахслар билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд устав фондида 5 ва ундан кўп фоиз улуш инвестиция фондига тегишли бўлган ёки инвестиция фонди акцияларининг 5 ва ундан кўп фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан мулк эгаси ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатдор деб ҳисобланадилар;
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мансабдор шахслари, шунингдек инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши аъзолари инвестиция фондидан олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлашлари керак.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Инвестиция фонди инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз хатти-ҳаракатлари билан инвестиция фондига ва акциядорларга етказилган йўқотиш ва зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шунингдек, инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўртасида тузилган контрактларда назарда тутилган тартибда ва миқдорларда сумма ва пеняни ундириш тартиби кўрсатилган ҳолда, жавоб берадилар.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Инвестиция фонди фонднинг, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳужжатларини ва ҳисоботларини ҳар йили текшириш учун мустақил аудитор тайинлайди.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганликлари, ўғирлаганликлари ва бошқа ғаразли жиноятлар қилганликлари учун судланган шахслар инвестиция фонди Кузатувчи кенгашининг аъзолари бўлишлари, шунингдек унинг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси вазифасини бажаришлари ёки мустақил аудитор бўлишлари мумкин эмас. Мазкур талаб бажарилишини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган ва Марказ томонидан амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
VIII. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИ ФАОЛИЯТИНИ ЧЕКЛАШЛАР
60. Инвестиция фонди қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
қимматли қоғозларга қўйилмалардан ташқари инвестицияларнинг бошқа турларини амалга ошириш;
облигацияларни, имтиёзли акцияларни ва бошқа пул мажбуриятларини чиқариш (уставда белгиланган тартибда банк кредитларини жалб қилиш бундан мустасно), уларнинг эгалари эгаси ёзилган оддий акциялар эгаси бўлганларга нисбатан тугатишдан кейин активларни сотиб олишда устун ҳуқуққа эга бўладилар;
исталган акциядорлик жамиятининг оддий акцияларини сотиб олгандан кейин инвестиция фонди тобе шахсларига ушбу жамият акцияларининг 10 фоизидан ортиғи тегишли бўлган тақдирда уларни сотиб олиш;
ўз соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно;
инвестиция фонди тобе шахсларининг қимматли қоғозларига маблағларни инвестиция қилиш;
унга тегишли бўлмаган ёки уларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
кредит битими имзоланган санада узилиши шарт бўлган қарзларнинг умумий миқдори инвестиция фонди соф активларининг бозор қийматидан 15 фоиз ошиб кетган ҳолларда қарз маблағларини жалб этиш. Қарз муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги керак ва муддати узайтирилмайди. Фонд кредит битимини фақат ўз акцияларини акциядорлардан сотиб олиш учун пул маблағларига бўлган қисқа муддатли эҳтиёжни қондириш мақсадида тузиши мумкин;
қарз мажбуриятларини чиқариш;
ҳар қандай кафолат бериш, мулк ёки мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;
ташкилий-ҳуқуқий шакллари унинг қатнашчиларининг тўлиқ жавобгарлигини назарда тутувчи юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестиция қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, мустақил аудитор, фонд муассислари томонидан, шунингдек фонд акцияларининг 5 ва ундан кўпроқ фоизига эгалик қилувчи акциядорлар, ушбу шахслар назорат қилувчи ёки уларнинг назорати остида бўлган корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қўйиш;
(60-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
ўз тобе шахсларидан қимматли қоғозларни ва бошқа мулкларни сотиб олиш ёки уларга сотиш;
қарз мажбуриятига маблағ қўйиш, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно;
воситачилар, хусусийлаштириш объектлари, шу жумладан хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини, улушларини, пайларини сотишда уларнинг вакиллари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш;
бошқа инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш ва ўз активларида сақлаш;
фонд томонидан чиқарилган инвестиция фонди соф активининг 5 фоизидан ошиб кетувчи суммадаги акцияларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эгалик қиладиган, давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил топган акциядорлик жамиятларининг акцияларига алмаштириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эгалик қилувчи инвестиция фонди акцияларининг улуши инвестиция фонди соф активларининг 5 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида асосий фаолиятни амалга ошираётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қўйиш;
инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган битимларни тузиш, ҳар қандай опционларни ёки фьючерслик контрактларини сотиб олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Юқорида кўрсатилган чеклашларга риоя қилмаслик инвестиция фондининг фаолиятини тўхтатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда инвестиция фондини тугатишга ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқий, маъмурий, моддий жавобгарликка тортиш чоралари қўлланилишига олиб келади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
IХ. МОЛИЯВИЙ АҲВОЛНИ, СОФ АКТИВЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ
62. Молиявий аҳволни, инвестиция фонди соф активларини баҳолаш Инвестиция фонди молиявий фаолиятини таҳлил қилиш усули ва Инвестиция фондининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Фонд соф фойдасининг бир қисми акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра дивидендларни тўлаш учун тақсимлангунга қадар унинг устави билан белгиланган тартибда ва доирада устав сармоясини кўпайтиришга йўналтирилиши мумкин.
Солиқлар, мажбурий тўловлар ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини рағбатлантириш тўлови тўлангандан сўнг қолган ҳамда сармояни кўпайтириш учун йўналтирилмаган фонд фойдаси унинг акциядорлари ўртасида дивидендлар сифатида тақсимланади.
Фонд акциядорларига дивидендлар акциядорлик жамиятларининг фондлар инвестиция портфелини ташкил этувчи акциялар бўйича, қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дисконтлар) ва банкларнинг депозит счётларидаги омонатлардан фоизлар бўйича фонд томонидан олинган даромадлардангина тўланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Профессионал хизматларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ барча харажатлар, шунингдек қуйидаги сарф-харажатлар фонднинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидан қопланади:
контрактга мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш, бу фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
контрактга мувофиқ фондга хизмат кўрсатиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳақ тўлаш, бу фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 2 фоизидан кўп бўлмаслиги керак;
тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ фонд уставига, эмиссия проспектига ёки фонд фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ва тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказиш харажатлари, шу жумладан фонд акциялари ёки акциялари сертификатларини биринчи жойлаштиришда уларни тайёрлаш харажатлари;
оммавий ахборот воситаларида фонд рекламасига ҳақ тўлаш харажатлари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган миқдорда, бироқ тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ фонд акцияларини жойлаштириш якунлари бўйича фонд томонидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига тўланадиган акцияларни жойлаштиришдан олинган маблағларнинг 4 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва уларни мукофотлаш фонд соф активларининг ўртача йиллик қийматининг 0,3 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
фонд фаолияти билан боғлиқ солиқлар (инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, депозитарий, фонд акцияларини тарқатувчилар ва олинган мукофотлар учун Кузатувчи кенгаш аъзоларидан ушлаб қолинадиган солиқлардан ташқари);
аудит, акциядорлар умумий йиғилишларини ўтказиш ва фонд акциядорларига инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали инвестиция фонди акциядорлари умумий йиғилиши тасдиқлаган, фонд Кузатувчи кенгаши билан келишилган ставкалар миқдорида дивидендлар тўлаш харажатлари.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
64. Дивидендларни тўлаш шартлари, тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари ва инвестиция фонди устави билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Инвестиция фондининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан юритилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Х. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АКЦИЯДОРЛАР ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Инвестиция фонди молиявий йил чораги тугагандан кейин 30 кундан ҳамда молиявий йил тугагандан кейин 60 кундан кечикмай молиявий ҳисоботни акциядорларни хабардор қилиш учун тақдим этишга ва Марказга беришга, шунингдек республика матбуотида эълон қилишга мажбурдир. Молиявий ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
фонд инвестициялари рўйхати ёйилмаси берилган бухгалтерия баланси (ҳисобот тузилган санадаги қимматли қоғозларнинг сони, турлари ва уларнинг жорий вақтдаги бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);
харажатлар, фойда ва зарарлар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган давр учун тўланадиган дивидендлар тўғрисидаги ҳисобот;
кўрсатиб ўтилган даврнинг сўнгги кунидаги инвестиция фондининг молиявий фаолияти ва соф активларининг аҳволи тўғрисидаги, инвестиция фонди томонидан чиқарилган акцияларнинг сони, ҳисобот тайёрланган санадаги бир акциянинг номинал ва жорий бозор нархи тўғрисидаги, шунингдек инвестиция фонди акциядорлардан ўз акцияларини сотиб олиш мажбуриятини олган нарх тўғрисидаги маълумотнома;
кўрсатиб ўтилган давр учун инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва аудиторнинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, реклама харажатлари, шунингдек Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ мукофотлаш миқдори ва харажатларни қоплаш;
сабаблари кўрсатилган ҳолда тобе шахслар, инвестиция фонди Кузатувчи кенгаши аъзолари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар Кузатувчи кенгаш, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбарлари томонидан имзоланади.
Йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот мустақил аудитор томонидан тасдиқланади. Аудиторлик текширишлари натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки ҳисобот инвестиция фонди фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Инвестиция фонди молиявий йил тугагандан сўнг 60 кундан кечиктирмай фонднинг ҳар қандай акциядорига инвестиция фонди билан тузилган барча контрактлар ва унинг томонидан тузилган битимлар тўғрисидаги, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ёки тобе шахсга, шунингдек истаган шахсга тўланган барча тўловлар ҳисобот даврида инвестиция фонди томонидан содир этилган инвестициялар тўғрисидаги ахборотлар билан танишиш имконини беради.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Инвестиция фонди Марказга ўзининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва мустақил аудитор тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади, шунингдек ҳар қандай манфаатдор шахснинг ёки ташкилотнинг ушбу маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлайди.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
69. Инвестиция фондига ёзма ҳолда ёки реклама қилиш йўли билан инвесторларга ижобий даромад олиш учун кафолат бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Инвестиция фондлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали ўз акциядорларига ўз фаолияти ва молиявий аҳволи, акцияларни сотиш шартлари ва эмиссиялар проспекти, дивидендларни тўлаш тартиби, фонд биржаларидаги фаолият, қимматли қоғозларга қўйилмалар тўғрисидаги зарур ва ишончли ахборотларни беришга мажбурдирлар.
Кўрсатиб ўтилган ахборотлар акцияларни эмиссия қилишда кўргазмали ва қулай шаклда фуқаролар эътиборига, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали, акциядорларнинг умумий йиғилишларида, бундан ташқари, акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра таъсис ҳужжатлари билан белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.
(70-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Инвестиция фондлари фонд сўрови бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси орқали акциядорлар реестри юритилишини таъминлашга мажбурдирлар. Уни юритиш фонд топшириғига кўра Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади, бунда инвестиция фонди акциядорлар реестрининг тўғри юритилиши ва унинг сақланиши учун мажбурият ва масъулиятдан озод этилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
72. Акциядор инвестиция фонди томонидан эълон қилинган дивидендлар тўланишини суд йўли билан талаб қилишга ҳақлидир.
73. Инвестиция фондлари акцияларининг жорий эмиссияси қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра ёки суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилганда тўхтатиб қўйилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;
рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида ишончсиз маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
ХI. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига қайта ташкил этилиш ҳуқуқига эга эмас. Инвестиция фондини бирлаштириш, қўшиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фондларини қайта ташкил этишга доир тадбирлар ўтказилаётган даврда фондлар ўз устав ҳужжатларини ва инвестиция портфелларини мазкур Низомнинг 60-банди 4—7, 9, 13, 14-хатбошиларида назарда тутилган фондлар фаолиятини чеклашларга мувофиқлаштиришлари керак. Ушбу ишлар амалга оширилиши тартиби ва муддатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция фондига берилган қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш инвестиция фондининг белгиланган тартибда тугатилишига олиб келади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
75. Инвестиция фонди:
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан;
хўжалик судининг қарорига биноан;
унинг фаолиятига берилган лицензия бекор қилинган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга биноан тугатилади.
76. Инвестиция фондини ихтиёрий равишда тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши тайинлаган тугатиш комиссияси томонидан, мажбурий тугатиш — банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб фонд ишларини бошқариш бўйича ваколатлар унга ўтади.
Тугатиш комиссияси инвестиция фондининг мол-мулкини баҳолайди, унинг дебиторларини ва кредиторларини аниқлайди ва улар билан ҳисоб-китоб қилади, фонд қарзларининг учинчи шахсларга тўланиши учун чоралар кўради, тугатиш балансини тузади ва уни акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этади.
77. Инвестиция фондида мавжуд бўлган пул маблағлари, шу жумладан фонд тугатилиши вақтида унинг мол-мулки сотилишидан олинган тушум, бюджет, бюджетдан ташқари фоизлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, фонд устави ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда тугатиш комиссияси томонидан фонд акциядорлари ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Инвестиция фондини тугатиш тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказиш реестрида тегишли ёзувлар қайд этилган вақтдан бошлаб у тугатилган, фонд эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
79. Инвестиция фондлари билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ суд органлари томонидан кўриб чиқилади.
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом билан биргаликда хусусийлаштириш инвестиция фондларини таъсис этиш ва уларнинг фаолияти, уларга мулкчилик шакли ўзгартирилган давлат корхоналари акцияларини сотиш хусусиятларини, шунингдек уларга махсус давлат кредитлари бериш тартибини белгилайди.
2. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФлар) хусусийлаштириш фондлари турларидан бири ҳисобланади, аҳолининг кенг табақаларини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш мақсадида ташкил этилади ҳамда аҳолининг пул маблағларини, уларни кейинчалик хусусийлаштириладиган давлат корхоналари акцияларини сотиб олишга йўналтирган ҳолда, жамлашга даъват этилгандир.
3. Хусусийлаштириш инвестиция фонди очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. У фаолиятнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
ўз акциялари эмиссияси ҳисобидан маблағларни хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига жалб қилиш, ўз маблағларини ва олинган махсус давлат кредитларини инвестиция қилиш;
қимматли қоғозлар билан савдо қилиш;
ўзи акцияларига эгалик қилган корхоналарни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор сифатида қатнашиш.
4. ХИФ ни ташкил этиш ва унинг фаолияти, ушбу Низомдан келиб чиқадиган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
5. Қуйидагилар ХИФларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади:
ХИФлар томонидан хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг чиқарилаётган акциялари умумий сонининг камида 30 фоизгачасини номинал қиймати бўйича сотиб олиш имконияти;
ўз умумий активларининг 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини бир эмитент қимматли қоғозларига инвестиция қилиш имконияти. Мазкур чеклаш акцияларни аҳолига тарқатиш якунлари бўйича амалда тўланган ХИФларнинг устав сармояси рўйхатдан ўтказилгунга қадар бўлган даврга амал қилмайди. ХИФ тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир ой давомида инвестиция портфелини мазкур чеклашга мувофиқлаштиришга мажбурдир.
ХИФ ёпиқ турдаги инвестиция фонди ҳисобланади ва қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбуриятисиз эмитация қилади;
махсус давлат кредитини олиш ҳуқуқининг мавжудлиги;
ХИФлар фақат хусусийлаштирилган давлат корхоналари акцияларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат қимматли қоғозларига маблағларни инвестиция қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштириш инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига қайта ташкил этилиш ҳуқуқига эга эмас. Инвестиция фондини бирлаштириш, қўшиш, бўлиш, ажратиб чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. ХИФларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи акцияларни сотиш ўз акцияларини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидангина ташкил этилган биржа ёки биржадан ташқари бозорларда аҳоли ўртасида жойлаштириш тугаллангандан кейингина амалга оширилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган шахслар (жисмоний ёки юридик), устав фондида давлат улуши 25 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этувчи корхона, шунингдек акциялари ХИФлар томонидан сотиб олинган корхоналар ХИФлар томонидан сотиладиган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ёхуд бошқа усул билан ўз мулкига олиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
7. ХИФ фойдасини тақсимлаш Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомнинг 63-бандига мувофиқ амалга оширилади.
8. Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом билан белгиланган чеклашлар ХИФлар фаолиятига татбиқ этилади.
II. ХИФНИ ТАЪСИС ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
9. ХИФ камида иккита муассисга эга бўлиши мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан устав сармоясида акцияларнинг 25 фоизидан камроғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ХИФ муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ХИФларнинг муассислари бўлиши мумкин эмас.
10. ХИФни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан қабул қилинади, бу ҳақда улар ўртасида таъсис шартномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ХИФнинг устав фонди уни таъсис этишда ўз муассисларининг улушлари ҳисобига шаклланади ва у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 50 минг АҚШ долларига тенг бўлиши керак. ХИФ устав фондини шакллантириш фақат пул маблағлари қўйиш орқали амалга оширилади. Муассислар устав фонди қийматининг 100 фоизини ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай тўлашлари шарт.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Хусусийлаштириш инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганлиги, талон-торож қилганлиги ёки порахўрлиги ва бошқа молиявий жиноятлари учун судланган шахслар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва раҳбарлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматчилари, мансабдор шахслари ёки раҳбарлари, шунингдек ХИФ кузатувчи кенгашининг аъзолари бўлишлари мумкин эмас. Ушбу талабнинг бажарилиши рўйхатдан ўтказувчи орган ва Марказ томонидан назорат қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. ХИФ ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИСИ ФАОЛИЯТИ ХУСУСИЯТЛАРИ
(III-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ХИФнинг Кузатувчи кенгаши топшириғига биноан ўз фаолиятини ХИФ номидан амалга оширади, корхоналар акциядорлари йиғилишларида ушбу корхоналарнинг ХИФга тегишли акцияларига мувофиқ қатнашади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ХИФ қатнашчилари, шу жумладан Кузатувчи кенгаш аъзолари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари ва аъзолари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари, унинг раҳбари, мансабдор шахслари, мутахассислари ва уларнинг тобе шахслари ХИФ акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Хусусийлаштириш инвестиция фондлари ҳисоб-китоб счёти бўйича банк операциялари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан фақат Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ХИФ маблағидан мақсадли фойдаланилишини тасдиқловчи ваколатли шахси билан келишилган ҳолда (тўлов ҳужжатларида имзоси бўлганда) амалга оширилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
IV. ХИФЛАР ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИШ
17. Ялпи хусусийлаштириш жараёнига аҳолининг кенг табақаларини жалб қилиш мақсадида ХИФлар томонидан Хусусийлаштириш инвестиция фондлари акциялари (кейинги ўринларда ХИФ акциялари деб аталади) чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки жойлаштиришда ХИФ акциялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда номинал қиймати бўйича 100 сўмдан сотилади.
(17-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси паспортини кўрсатган ҳолда ХИФ акцияларини номинал қиймати бўйича сотиб олиши мумкин.
Хусусийлаштириш инвестиция фонди акциялари аҳолига жойлаштирилиши якунлари бўйича унинг амалда тўланган устав сармояси рўйхатдан ўтказилгандан кейин ҳар бир акциядор (муассис ва қатнашчи)нинг қатнашиш улуши бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ХИФ устав сармояси 5 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХИФ билан тузилган контрактга мувофиқ ушбу бандга риоя этилишини Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси назорат қилади.
(17-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
18. Дастлабки жойлаштиришда ва иккиламчи бозорда аҳолига ХИФлар акцияларини сотиш олинадиган нақд пул маблағлари мажбурий инкассация қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартибига мувофиқ бошқа талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Касса интизомига риоя қилинишини ХИФлар акцияларини тарқатувчиларга хизмат кўрсатувчи банклар назорат қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ХИФлар акцияларини сотиш қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ХИФлар акцияларини сотишга доир харажатлари Давлат мулки қўмитасининг ХИФлар акцияларини сотишдан тушган маблағлари ҳисобига улар томонидан сотилган акциялар суммасининг 2 фоизидан ошмайдиган миқдорда қопланади.
Махсус давлат кредити асосий суммасининг қайтарилишига кўра ХИФлар Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФ акцияларининг аҳолига сотилган тегишли пакетларига тўғри келадиган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматига ҳақ тўлашга сарфланган маблағларнинг қайтарилишини таъминлайдилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ХИФ акциялари эгасининг номи ёзилган оддий акциялар ҳисобланади. Ҳар бир акция акциядорлар умумий йиғилишида бир овоз, дивидендлар олиш ҳуқуқини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни беради.
23. ХИФ акцияларни фақат икки марта чиқаради. ХИФ унга бирлашган бошқа ХИФнинг акциясини алмаштириш учун акцияларнинг қўшимча миқдорини чиқарган ҳоллар бундан мустасно.
Бир ёки бир неча ХИФ қўшилганда янгидан ташкил этилган ХИФ ўз акцияларини муомалага фақат бир марта, уларни қўшилиш жараёнида тугатилаётган ХИФларнинг акцияларига алмаштириш учун чиқариш ҳуқуқига эгадир.
ХИФ акциялари биринчи марта ХИФни таъсис этишда муассислар томонидан устав фондига қўшилган улушларни қоплаш учун чиқарилади.
ХИФ акциялари иккинчи марта акцияларни аҳолига сотиш учун чиқарилади ва у ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 3 ойдан кечиктирмай чиқарилиши керак. ХИФларнинг иккинчи эмиссияси акциялари ХИФ иккинчи эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида жойлаштирилади.
24. ХИФлар:
ХИФ сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олгунларига қадар эълон бериш ёки ХИФ акцияларини сотиш учун таклиф қилиш (муассисларга сотиш учун таклиф қилишдан ташқари);
ХИФ акцияларини жойлаштиришда олиниши кутилаётган даромадлар миқдорларини эълон қилиш ва реклама қилиш;
ХИФ акцияларини юридик шахсларга сотиш, юридик шахслар ХИФ акцияларини ХИФнинг муассислари сифатида оладиган ҳоллар бундан мустасно;
ўз акцияларини акциядорлардан сотиб олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
25. ХИФларнинг акциялари ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қимматли қоғозлар бозорида эркин муомалада бўлиши мумкин. ХИФ акциядорларининг уларга тегишли акцияларни сотишга ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилмайди. Акциядорлар биржа ва биржадан ташқари савдоларда ўзларига тегишли акциялар олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
ХИФ акциялари бошқа ХИФ акцияларига у бирлашган ёки қўшилган ҳолдагина алмаштирилиши мумкин.
26. ХИФлар акциялари ва эмиссия проспектлари чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ХИФлар акцияларини жойлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олиш амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. ХИФ акциялари билан ва ХИФга тегишли қимматли қоғозлар билан барча операциялар фақат Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга олиниши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
V. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР АКЦИЯЛАРИНИ ХИФЛАР ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
28. Давлат мулки қўмитаси акциялари ХИФларга сотилиши керак бўлган акциядорлик корхоналари рўйхатини қуйидаги тартибга мувофиқ белгилайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари ХИФларга акцияларнинг номинал қийматига тенг чекланган нарх бўйича сотилиши керак. Акцияларга чекланган нарх бўйича очиқ обунада ХИФларнинг харид қобилияти фонд акцияларини аҳолига сотишдан тушган ҳамда тўланган таъсис бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Савдоларни ташкил этиш тартиби Давлат мулки қўмитаси ваколат берган орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Очиқ обунани ўтказиш куни уни ўтказишдан бир ҳафта олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Агар битта эмитент акцияларини харид қилишга тушган буюртманомалар сони таклиф этилаётган миқдордан ортиқ бўлса, у ҳолда акцияларни тақсимлаш, буюртманома берган ҳар бир ХИФнинг амалда тўланган (ким ошди савдоси ўтказилиши санасида) устав фонди ҳисобга олинган ҳолда берилган буюртманомаларга тенг нисбатда амалга оширилади;
б) очиқ обунанинг биринчи раундида ХИФларга сотилмай қолган акциялар мазкур банднинг «а» кичик бандига мувофиқ биржа бозорида очиқ савдога қўйилади.
Агар ушбу акциялар (ёки бу акциялар пакетининг бир қисми) биржа бозорига қўйилган кундан бошлаб 60 календарь кун мобайнида сотилмай қолса, улар кейинги 15 кун мобайнида ХИФларга очиқ обунанинг иккинчи раундига тақдим этилади, акцияларни уларнинг номинал қийматига тенг нархда сотиш бошланади, талаб бўлмаганда эса, нарх босқичма-босқич пасайтирилади ва акциялар талаб нархи бўйича, лекин номинал қийматидан 85 фоиз кам бўлмаган нархда сотилиши мумкин. ХИФ томонидан очиқ обунанинг иккинчи раундида акциялар харид қилинганда ХИФларга давлат кредити берилмайди.
Очиқ обунанинг иккинчи раундида талаб бўлмаганда мазкур корхоналар ХИФларга сотиш мўлжалланган белгиланган тартибда тасдиқланган хусусийлаштирилган корхоналар рўйхатидан ўчирилади.
в) акциялар сотилгандан кейин Давлат мулки қўмитаси зудлик билан акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқини харидорга беради. Ҳеч қандай шахс ёки давлат органи бундай сотиш санаси ва мазкур акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқи харидорга ўтиши санаси ўртасидаги даврда хусусийлаштирилган давлат корхонаси сармоясига, активларига ёки операцияларига таъсир этадиган бирор-бир ҳаракат қилиш ёки бошқача усулда бундай корхона акцияларига эгалик қилиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Хусусийлаштирилган корхоналарнинг мазкур Низомга мувофиқ ХИФга сотилган барча акциялари Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
VI. ХИФЛАР ТОМОНИДАН МАХСУС ДАВЛАТ КРЕДИТЛАРИНИ ОЛИШ ТАРТИБИ
30. Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ХИФлар томонидан ўз маблағларига, шунингдек махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиниши мумкин.
Аҳолининг хусусийлаштириш жараёнида қатнашиши учун ХИФларга бериладиган махсус давлат кредити (бундан кейин кредит деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФларга хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун тўлов муддатини чўзиш кўринишида берилади.
31. Махсус давлат кредити ХИФга унинг буюртманомаси бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасидан хусусийлаштирилган корхона акциялари сотиб олинганда ва зарур гаров таъминоти мавжуд бўлганда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХИФга берилаётган хусусийлаштирилган корхона акциялари пакети қийматининг 30 фоизи фонднинг ўз пул маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим, акциялар пакети қийматининг қолган 70 фоизи кредит ҳисобидан сотиб олинади.
32. ХИФга тегишли бўлган кредитнинг тўлиқ суммасига тенг ҳар қандай активлар (хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ва бошқа қимматли қоғозлар, пул маблағлари) Давлат мулки қўмитаси томонидан ХИФларга бериладиган кредитлар учун гаров ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Махсус давлат кредитини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Махсус давлат кредитини тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ кредит берилгандан кейинги иккинчи йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг махсус счётига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. ХИФ ҳеч қандай қарз таъминотларини бериши ёки бошқача усулда, махсус давлат кредитларидан ташқари, қарз мажбуриятларини ўз зиммасига олиши мумкин эмас.
VII. ХИФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АКЦИЯДОРЛАР ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. ХИФлар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали ўз акциядорларига ўзининг фаолияти ва молиявий аҳволи, акцияларни сотиш шартлари ва акциялар эмиссияси проспекти, дивидендларни тўлаш тартиби, фонд биржаларидаги фаолияти ҳамда қимматли қоғозларга қўйган маблағлари тўғрисида зарур ва ишончли ахборотни беришга мажбурдир.
Кўрсатиб ўтилган ахборот акциялар эмиссияси вақтида кўргазмали ва тушунарли шаклда фуқароларга, шунингдек акциядорларга оммавий ахборот воситалари орқали, акциядорларнинг умумий йиғилишларида, бундан ташқари, таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядор (акциядорлар) талабига кўра маълум қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. ХИФлар акциядорлар реестри юритилишини таъминлашга мажбурдирлар. Реестрни юритиш фонд топшириғига биноан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади, бунда ХИФ акциядорлар реестрининг тўғри юритилиши ва сақланиши бўйича мажбуриятдан ҳамда жавобгарликдан озод қилинмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
38. Қимматли қоғозлар бозор нархининг ўзгаришларидан олинадиган барча даромадлар ва кўриладиган зарарлар тўлиқ ҳажмда ушбу фонд акциядорлари ҳисобига ёзилади.
39. Акциядор ХИФ томонидан эълон қилинган дивидендларнинг тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир.
40. ХИФлар акцияларининг жорий эмиссияси қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши ёки суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;
рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида ишончсиз маълумотлар топилганда.
VIII. ХИФЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ
41. Махсус давлат кредити бўйича қарзларини тўлагандан сўнг ХИФлар, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини номинал қиймати бўйича харид қилиш ва махсус давлат кредити олиш ҳуқуқини йўқотган ҳолда, умумий мақсадлардаги инвестиция фондларига айлантирилиши мумкин.
42. ХИФни умумий мақсадлардаги инвестиция фондига айлантириш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши қарори Устав Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилгандан ҳамда тегишли лицензия олингандан кейин кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. ХИФ банкрот бўлган тақдирда бошқарувчи тугатувчи, ХИФ ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда эса тугатиш комиссияси очиқ кимошди савдоси шаклида унинг активларини сотади. Ушбу очиқ ким ошди савдосида хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган исталган юридик жисмоний шахс қатнашиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган шахслар (жисмоний ёки юридик), устав фондида давлат улуши 25 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этувчи корхона, шунингдек акциялари ХИФлар томонидан сотиб олинган корхоналар ХИФлар томонидан сотиладиган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олиш ёхуд бошқа усул билан ўз мулкига олиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
25 сентябрдаги 410-сон қарорига
4-ИЛОВА
25 сентябрдаги 410-сон қарорига
4-ИЛОВА
Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияларини ташкил этиш ва, уларнинг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон, «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 135-модда)
3. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси (БК) Инвестиция фондлари (ИФ)нинг ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ)нинг инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятни, шунингдек қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция ташкилотидир.
4. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган, мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. У фонд топшириғига биноан ва унинг номидан ўз тасарруфига берилган қимматли қоғозларни; қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини; қимматли қоғозларни бошқариш жараёнида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни ишончли бошқаришни; фонднинг қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришни ҳамда ушбу портфелни диверсификациялаш бўйича хизматлар кўрсатишни; шунингдек фонд томонидан тузилган шартнома (контракт) шартларига мувофиқ фонд маслаҳатчиси функциясини амалга оширади.
Кўрсатиб ўтилган операциялар инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси фаолиятининг асосий тури ҳисобланади.
II. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
5. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ташқари, шунингдек улар томонидан таъсис этилган, устав фондида давлат улуши кўпи билан 25 фоизни ташкил қиладиган корхоналар бошқарувчи компанияларнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин.
Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси депозитарий, давлат бошқарув органи, жамоат ташкилоти, шунингдек тобе шахс (шахслар) томонидан ташкил этилган корхона бўлиши мумкин эмас.
6. БК уставида инвестиция фондларини бошқариш унинг фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланиши тўғрисидаги қоида баён қилинган бўлиши керак.
7. Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси баланс қиймати бўйича баҳоланган, энг кам иш ҳақининг камида 5000 бараварига тенг суммадаги ўз моддий бойликларига эга бўлиши керак. Ушбу сумма фонд активларини бошқаришнинг бутун даври мобайнида камаймаслиги лозим. Бошқарувчи компаниянинг ўз моддий активлари суммаси фондлар билан иккинчи ва ундан кейинги ҳар галги контрактларни тузишда энг кам иш ҳақининг 200 бараварига тенг бўлган суммага кўпайиши керак.
БКнинг ўз сармояси миқдори, қуйидаги моддалар чегирилган ҳолда, бухгалтерия баланси пассивининг биринчи бўлими (ўз маблағлари манбалари) суммаси сифатида аниқланади:
мақсадли тушумлар ва фондлар;
қилинадиган харажатлар ва тўловлар;
келгуси даврлардаги даромадлар.
БК ўз моддий активларининг кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан йилнинг ҳар чорагида, БК тақдим этадиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилиб борилади.
III. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ РАҲБАРИЯТИГА ВА МУТАХАССИСЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
8. БК раҳбари функциясини амалга оширувчи мансабдор шахс олий маълумотга ва иқтисодиёт, молия ёки банк соҳаларида, инвестиция институтларида директор (бошқарувчи, менеджер) ёки унинг ўринбосари, юқорида кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотларнинг раҳбари ёки бўлими ёхуд бўлинмасининг мутахассиси лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
9. БК ижро этувчи органига кирувчи, ўзига ишониб топширилган фондни бевосита бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар олий маълумотга, инвестиция, молия ва (ёки) банк институтларида мансабдор шахс ва мутахассис сифатида камида 2 йиллик иш стажига, Марказ томонидан берилган БК мутахассиси ёки раҳбари малака аттестатига эга бўлиши керак.
10. Агар Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун БКга ҳужжатлар тақдим этиш санасида лицензия бекор қилинган вақтдан буён уч йил ўтмаган бўлса, шахснинг тегишли фаолият турини амалга оширишга лицензияси бекор қилинган вақтда раҳбар функциясини амалга оширган ёки инвестиция, молия ва (ёки) банк институти ижро этувчи органи таркибига кирган шахс БК раҳбари функциясини амалга ошириши ёки ушбу компаниянинг ижро этувчи органи таркибига кириши мумкин эмас.
11. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қоғозларни сохталаштирганлик, ўғирлаганлик ва бошқа ғаразли жиноятлар учун судланган шахслар бошқарувчи компания функциясини бажариши ёки унинг Кузатувчи кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас. Ушбу талабнинг бажарилишини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган ҳамда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 109-модда)
V. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИ ШАРТЛАРИ
22. БК инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятдан ташқари бошқа бирор-бир фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.
23. БК инвестиция фондлари активларини бошқаришни БК билан ИФ, БК билан ХИФ ўртасида тузилган шартнома (контракт)га, ушбу Низомга, Марказнинг норматив ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ амалга оширишга мажбурдир.
Фондни таъсис этиш босқичида бошқарувчи компания билан шартномани Муассислар кенгаши раиси тузади. Ушбу шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий йирилишида тасдиқлангандан кейин бошқарувчи билан шартнома фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси билан қайтадан тузилади.
24. Бошқарувчи компаниянинг инвестиция фонди билан шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
шартнома томонларининг номи;
шартнома предмети;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
инвестициялар мақсади, инвестиция сиёсати йўналишлари, инвестиция фаолиятидаги чеклашлар кўрсатилган инвестиция декларацияси;
БК фаолиятидаги чеклашлар;
мукофотлаш ва БК харажатларини қоплаш;
инвестиция фонди харажатларини қоплаш;
шартноманинг амалда бўлишини тўхтатиш асослари ва шартлари;
томонларнинг жавобгарлиги;
Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
Инвестиция фонди ва бошқарувчи компания ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда Инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий контрактига ёки Хусусийлаштириш инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий контрактига мувофиқ тузилади.
25. Бошқарувчи компания инвестиция фондлари активларини бошқаришни амалга оширишда ушбу фондлар номидан ҳаракат қилади. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган контрактда фонднинг БК сифатида иш олиб боришини, инвестиция фондининг номини кўрсатишга мажбурдир.
Бошқарувчи компания инвестиция фонди активларини бошқаришни ушбу фондлар акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбурдир.
26. Бошқарувчи компания фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши бошқарувчи компания тузадиган битишувлар рўйхатини белгилашга, шунингдек битишувлар тури ва ҳажмларини чеклашга ҳақлидир.
VI. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
27. Бошқарувчи компания фонд активларини бошқариш бўйича барча фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:
акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказади;
фонд акциядорлари умумий йиғилишлари ва Кузатувчи кенгаш мажлислари баёнларини юритади;
фонд акциядорлари реестрининг депозитарий томонидан тўғри юритилишини назорат қилади;
фонднинг барча йиллик ва бошқа ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқади;
фонднинг соф активлари қийматига доир маълумотларни устав талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ аниқлайди ва эълон қилади;
акцияларининг эгаси фонд ҳисобланадиган акциядорлик жамиятларига нисбатан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини фонд номидан амалга оширади;
фонд активларини ташкил этадиган пул маблағларини фонднинг банклардаги счётларига жойлаштиради.
Инвестиция фондлари тўғрисида низомда ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида низомда мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига, молиявий ҳисоботларга оид ахборотни ҳамда реклама тусидаги материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни устав талабларига ва .амалдаги қонунларга мувофиқ назорат қилади ва амалга оширади;
фонднинг Кузатувчи кенгашига инвестиция сиёсати бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;
фондга БК билан ИФ, БК билан ХИФ ўртасида тузилган контрактга биноан бошқа хизматлар кўрсатади.
28. Бошқарувчи компания:
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фонднинг бухгалтерия ҳисоботини, шунингдек барча ҳужжатлари ва ҳисоботларини юритишни;
қимматли қоғозларига фонд инвестицияларни амалга оширган барча акциядорлик жамиятларидаги бошқарув органларида фонд номидан вакилликни;
фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотларнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек фонд инвестицияларини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатиш учун (хизматлар кўрсатиш даврида ҳам, ушбу давр ўтгандан кейин ҳам) фонд инвестицияларига оид ахборотларнинг махфийлигини сақлаш юзасидан кафолатлар олиш мақсадида тегишли чоралар кўради (шу жумладан махфийлик тўғрисида контрактлар тузади);
фонд ҳужжатларининг сақланишини ва тўғри расмийлаштирилишини;
эълон қилинган дивидендларнинг фонд акциядорларига ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлайди.
29. Бошқарувчи компания қуйидаги ҳуқуқларга эга:
чекланган миқдордаги фондлар инвестицияларини бошқариш;
фондлар номидан қимматли қоғозлар бўйича битишувлар тузиш, фондларнинг пул маблағларини, уларни қимматли қоғозларга инвестициялаш учун, тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, уставга ва инвестиция декларациясига мувофиқ фондлар активлари бўйича бошқа битишувларни амалга ошириш;
банк ҳужжатларини ва фонднинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни фонд билан тузилган шартнома (контракт)га биноан фонд номидан имзолаш;
фонд акцияларини чиқаришни ҳисобга олишга ва активларини жойлаштиришга оид, депозитарий учун мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш;
фондларнинг пул маблағларидан, инвестиция фондларининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги қоидаларга, инвестиция декларациясига ва инвестиция фондлари фаолиятини чеклашларга мувофиқ, фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш учун фойдаланиш;
фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида, овоз бериш ҳуқуқисиз битта вакилга эга бўлиш, мажлисларнинг бошқарувчи компаниянинг фаолияти ёки унинг билан фондларни бошқариш тўғрисида контракт тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича муҳокама ёки 'овоз бериш даврлари бундан мустасно;
фонд уставига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ акциядорларнинг ҳамда Кузатувчи кенгашнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақиришни талаб қилиш;
банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқарувчи компаниянинг тузилган контракт ва фонд уставига мувофиқ ўз мажбуриятларини фонд номидан бажариши учун бошқа ваколатларни (ишончнома бериш йўли билан) беришни фонднинг Кузатувчи кенгашидан талаб қилиш.
30. Бошқарувчи компания:
устав қоидалари, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорлари, мазкур Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестициялар ва қимматли қоғозлар портфелини, шунингдек фонднинг бошқа мол-мулкини самарали бошқаришни таъминлаш ва фондлар акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мумкин бўлган барча ҳаракатларни кўриш;
операцияларни, шу жумладан фонднинг акциялари ёки қиймати унинг охирги йил баланс ҳисоботига мувофиқ фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлган бошқа активлари билан олди-сотди битишувларини амалга оширишда фонд Кузатувчи кенгашининг ёзма равишдаги розилигини олиш;
инвестиция институти билан уставга мувофиқ фонд акцияларига обуна ўтказиш юзасидан зарур тайёргарлик ишларини ўтказиш ва унга обуна натижасида олинган барча маблағларни фонд счётига кечиктирмай ўтказиш мажбуриятини юклаш;
фондга тегишли бўлган барча нақд пулларни, мавжуд чеклар ва нақдинасиз тўловларни фонд банк счётига дарҳол ўтказиш;
фонднинг банк счётидан маблағларни ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқномаларини, ушбу топшириқномаларни банкка тақдим этишдан аввал депозитарийга имзолаш учун тақдим этиш;
ҳар бир молиявий чорак тугагандан сўнг 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга фонднинг шу даврдаги иши тўғрисида:
а) фонднинг ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадларнинг фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;
б) ҳисобот даврида махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисобот;
в) Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида ва ИФ ёки ХИФнинг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан амалга оширилган битишувлар рўйхати;
г) ИФ ёки ХИФ маблағлари ҳисобидан ҳисобот даври давомида бошқарувчи компания томонидан қилинган харажатлар тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳисоботдан иборат ҳисобот тақдим этиш;
Кузатувчи кенгашни бошқарувчи компания раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
Кузатувчи кенгашга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасидан 30 кун олдин фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботини, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисида ҳисоботни, махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;
фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи барча активларни депозитарийда сақлаш;
фондлар акциялари билан битишув бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинган тақдирда маблағлар фонд счётига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;
Марказга ХИФларда бухгалтерия ҳисоботи хусусиятлари ҳақидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатда ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
31. Инвестиция фонди номидан Кузатувчи кенгаш:
бошқарувчи компаниянинг ёзма равишдаги талаби бўйича фонд активларини бошқариш юзасидан контрактга фонднинг инвестиция декларацияси ва уставига, мувофиқ ўз вазифаларини бажариши учун унга (ишонч қоғози бериш йўли билан) ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
фонд билан тузилган контракт бўйича бошқарувчи компания томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилишга мажбур.
Фонд ўз ихтиёрига кўра, контракт бошқарувчи компания томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
32. Бошқарувчи компания эътиборсизлиги, фирибгарлиги ёки бошқарувчи компания томонидан қонун билан ман этилган бошқа ҳаракатлари натижасида фондга етказилган зарарлар учун фонд олдида жавоб беради.
VII. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР
33. Фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда бошқарувчи компания қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
ИФлар ва ХИФлар фаолиятида қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган чеклашлар мавжуд бўлганда фонд номидан ҳаракатлар содир этиш;
Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар таркибига бўлган талаблар бузилишига олиб келувчи битишувлар тузиш;
инвестиция портфелини ташкил этувчи фондлар активлари ҳисобига қайтариладиган қарз маблағларини жалб қилиш, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўлов муддатини кечиктириш сифатида ХИФларга берилган махсус давлат кредитлари бундан мустасно;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активлардан ушбу фонд активларини бошқариш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш ёки учинчи шахс мажбуриятларини бажариш учун фойдаланиш;
ХИФ активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини ва давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бундан мустасно;
фонд активлари ҳисобига ўзига тобе шахслардан инвестиция объектларини сотиб олиш ёхуд уларга худди шундай объектларни бериш;
у бошқарадиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;
ўзига тобе шахслар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзига тобе шахслар бошқарадиган инвестиция фондлари акцияларини сотиб олиш;
фондларнинг инвестиция активларини ўзига тобе шахсларга, депозитарийга, ихтисослаштирилган реестр сақловчига, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органларига ва ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий органларига тарқатиш;
фонд инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни мулк қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонд активини ташкил этувчи мулк таркибига бериш, бошқарувчи компанияга мукофот пулини тўлашда хато топилган тақдирда, инвестиция фондининг белгиланган меъёрдан ортиқ харажатларини тўлаш учун ўз пул маблағларининг ишлатилиши, фонд пул маблағлари ва активларининг қайтарилиши, Марказ меъёрий ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно;
бошқа бошқарувчи компания, унга тобе шахслар, ихтисослаштирилган депозитарий, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;
бошқарувчи компаниянинг ўзи ёки бошқарувчи компанияни назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остида бўлган шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга фонд мол-мулкини инвестиция қилиш юзасидан тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битишувлар тузиш, шунингдек бошқарувчи компания иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига фонд мол-мулкини фонд Кузатувчи кенгашининг олдиндан ёзма равишдаги розилигисиз инвестиция қилиш;
устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этувчи корхона битишувнинг бир томони бўлганда фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз бу битишувга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;
қонун ҳужжатлари, фонд устави ёки инвестиция декларацияси билан ман этилган фонд фаолияти турлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан бошқарувчи компания фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.
34. Бошқарувчи компания ва устав фондида фондга тааллуқли улуш миқдори беш ва ундан ортиқ фоиз бўлган корхона ўртасидаги ҳар қандай контракт фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
35. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек бошқарувчи компания Кузатувчи кенгаши аъзолари ва мансабдор шахсларининг иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда турган бўлсалар ёхуд устав жамғармасида фондга тааллуқли улуш беш ва ундан ортиқ фоиз бўлса ёки фонд акцияларининг беш ва ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатдор шахслар ҳисобланади.
36. Бошқарувчи компания раҳбарларининг ва мансабдор шахсларининг акцияларни фонд биржасида (биржанинг фонд бўлимларида) савдога қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиши тақиқланади.
37. Фонд фаолиятидаги чеклашларнинг бошқарувчи компания томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
VIII. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ МУКОФОТЛАШ
38. Фондга хизмат кўрсатгани учун Бошқарувчи компанияни мукофотлаш фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш сифатида тўланади.
Бошқарувчи компания учун асосий мукофот чораклар бўйича тақсимланган бир йил учун чекланган суммада белгиланади. Бошқарувчи компания томонидан олинадиган асосий мукофотнинг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг беш фоизидан ошмаслиги керак. Кўрсатилган суммага фондни бошқариш ҳақидаги контрактнинг бажарилиши бўйича бошқарувчи компаниянинг ҳамма харажатларини қоплаш киритилади. Инвестиция фондлари ҳақидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобидан сарфланадиган харажатлар бундан мустасно.
Бошқарувчи компанияни қўшимча равишда (мукофот) рағбатлантириш пули контрактга мувофиқ йил якунлари бўйича бироқ, фонд соф активлари йиллик ўсишининг, ушбу йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича депозитларга соф активларни жойлаштиришда вужудга келадиган ортиқча ўсишнинг кўпи билан 7 фоизи миқдорида тўланади.
39. Фондга хизмат кўрсатгани учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш пулининг миқдори, муддати ва тўлаш тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.
IХ. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛДА БЎЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ
40. Марказ Бошқарувчи компания лицензиясининг амалда бўлишини қуйидаги асосларга мувофиқ тўхтатишга ҳақли:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларининг бузилиши;
фонд активлари таркибини шакллантириш қоидаларининг бир неча марта бузилиши;
молиявий фаолиятда бузилишларнинг мавжудлиги;
меъёрий ҳужжатлар, мазкур Низом билан бошқарувчи компания фаолиятига қўйилган шартлар ва талабларни бузиш ҳоллари ва уларни бартараф этиш муддатлари юзасидан Марказнинг ёзма кўрсатмаларига бир неча марта риоя қилинмаслиги;
бошқарувчи компания томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг аниқланиши;
бошқарувчи компания ва фонд эгалари манфаатлари юзасидан низо мавжуд бўлганда бошқарувчи компания томонидан ўз фойдасига битишувлар содир этиши;
фондларнинг соф активларини баҳолаш тартибининг ҳамда Марказ томонидан белгиланган ҳисобот бериш тартиби ва муддатларининг бузилиши, шунингдек нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобот тақдим этилиши;
аудитор, Марказ томонидан текширишнинг рад этилиши, шунингдек аудиторга ёки Марказ томонидан вакил қилинган шахсларга текшириш учун материаллар ва ҳужжатларни беришнинг рад этилиши;
бошқарувчи компания томонидан олти ой мобайнида активларни бошқариш юзасидан фаолиятнинг амалга оширилмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг, мазкур Низом ва Марказ томонидан тасдиқланган бошқа ҳужжатларнинг фондлар акциядорларининг ҳуқуқлари ва мулкий манфаатлари бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқача тарзда бузилиши.
41. Марказнинг лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги хабарида:
лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйиш асослари кўрсатилади;
бузилишни бартараф этиш чора-тадбирлари ва муддатлари, шунингдек лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган муддат мобайнида содир этилиши тақиқланган ҳаракатлар белгиланади.
42. Лицензияни тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Марказ бошқарувчи компанияга:
инвестиция портфелларини жойлаштиришни;
инвестиция портфелларини сотиб олишни;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи мол-мулк ҳисобига мол-мулк сотиб олишни;
фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи мол-мулкни бошқаларга беришни тақиқлаб қўйиши мумкин.
43. Бошқарувчи компания Марказ томонидан белгиланган муддат мобайнида ҳуқуқ бузилишини (унинг оқибатларини) бартараф этишга ва бу ҳақда Марказга ёзма ҳисобот беришга мажбур.
Лицензиянинг амалда бўлиши Бошқарувчи компаниянинг бузилиш бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш, зарур ҳолларда, ҳисоботдаги ахборотларнинг тўғрилигини текшириш якунлари бўйича тикланади.
44. Марказ бошқарувчи компаниянинг лицензиясини куйидаги асослар бўйича бекор қилиш ҳуқуқига эга:
бошқарувчи компаниянинг тугатилиши;
бошқарувчи компаниянинг белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилиши;
бошқарувчи компания томонидан активларни бошқаришга тааллуқли бўлмаган фаолиятнинг амалга оширилиши;
Марказ томонидан белгиланган муддатда лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатишга асос бўлган бузилишни (бузилиш оқибатини) бартараф этиш юзасидан ҳаракат қилмаслик;
Марказнинг фондлар активларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг бошқа шахсга берилиши ёки сотилиши;
бошқарувчи компания фаолиятида жиддий ва бир неча марта молиявий бузилишларнинг мавжудлиги, фирибгарлик ҳолларининг ёхуд жиноят ҳисобланадиган бошқа ҳаракатларнинг аниқланиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асослар.
Бошқарувчи компания фаолиятида жиноят ҳисобланадиган ҳаракатлар аниқланганда Марказ лицензияни бекор қилиш билан бир пайтда материалларни дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборишга мажбур.
45. Лицензия бекор қилинган тақдирда, фонд томонидан янги Бошқарувчи компания билан контракт тузилгунга қадар, фонднинг Кузатувчи кенгаши фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни вақтинча бошқарувчини тайинлайди. Вақтинча бошқарувчини тайинлаш тартиби Марказ томонидан белгиланади.
Лицензия бекор қилинган пайтдан бошлаб Бошқарувчи компания инвестиция институти сифатидаги ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас ҳамда бошқарувчи компаниянинг вақтинча бошқарувчиси тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида унга фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни бошқаришга тааллуқли барча ҳужжатларни ва фонднинг бошқа ҳужжатларини беришга мажбур.
46. Фонднинг активларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинган тақдирда Марказ томонидан бу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш юзасидан ҳужжатлар илгари берилган лицензия бекор қилингандан сўнг уч йил ўтгандан кейин қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
47. Лицензиянинг амалда бўлишининг тўхтатиб қўйилиши ёки унинг бекор қилиниши устидан бошқарувчи компания судга шикоят қилиши мумкин.
Х. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
48. Бошқарувчи компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ихтиёрий равишда қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда бошқарувчи компания активларини бошқариш юзасидан контрактлар тузилган фондларнинг Кузатувчи кенгашларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартиботлари бошланишидан камида 45 кун олдин кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
Бошқарувчи компания суд қарори билан иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон қилиниши муносабати билан тугатилган тақдирда унинг фондлар билан тузилган контрактлари дарҳол тўхтатилади.
49. Фондлар билан тузилган контрактлар бекор қилинган тақдирда бошқарувчи компания фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ҳамда Кузатувчи кенгаш ёки ворис ҳисобланган бошқарувчи компания томонидан асосли равишда сўралган ҳар қандай ахборотни беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.