Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3073-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Махсус қабулхонанинг кун тартиби махсус қабулхоналар томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган намунавий кун тартибига асосан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.»;
46-банддаги «ИИВ-ИИББ-ИИБларнинг Тезкор маълумотлар бошқарма(бўлим)лари» деган сўзлар «Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош марказининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
377-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 10/25/3073-4/0676-сон)