Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2662-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сон «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 26 февралдаги 18, 91-сон «Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2662, 2015 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 166-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 июнь,
264-сон
Келишилди:
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2025 йил 27 май
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2662-1/0638-сон)