04.08.1998 йилдаги 331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.1998 йилдаги 331-сон
Дата вступления в силу
04.08.1998
Ҳужжат 14.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолиси манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мамлакат ҳудудига келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 5 августдан бошлаб алкоголли ва тамаки маҳсулотлари транспортнинг барча турлари билан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилишига фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси билан ижозат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур талаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида бортга йўловчиларни қабул қилиш ва (ёки) тушириш, товарлар ёки почта ортиш ва (ёки) тушириш назарда тутилмаган ёқилғи қуйиш, кутилмаган зарур таъмирлашни ўтказиш ёки авария ҳолатидаги қўнишни амалга оширувчи ҳаво кемаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд иккинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-415-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 266-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда беш кун муддатда Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилиши тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар, бунда юкнинг республика божхона органлари ходимлари томонидан кузатиб борилишини назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини эркин муомала (импорт)га чиқариш тартибида божхонада расмийлаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар келиб чиққан ва жўнатилган мамлакатда товар жўнатишдан олдин мажбурий инспекция қилинган, агар контрактнинг умумий қиймати 10,0 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология станциялари лабораторияларининг санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1998 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олиб чиқиб кетиладиган хом ашёдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улар айланиши чоғида бартер операцияларини амалга ошириш таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия акциз маркаларини ҳимоя қилишнинг янги, шу жумладан голографик йўллар қўлланиладиган усулларини жорий этган ҳолда акциз маркаларини мунтазам равишда янгилаб туришни амалга жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарган корхоналар томонидан акциз солиғи ва бошқа солиқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатидан 3 ой муддатда тўланмаган тақдирда алкоголли ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқаришга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Жиноят кодексига этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний келтирилганлиги, ишлаб чиқарилганлиги ва айланишда бўлганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1998 йил 4 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
331-сон