19.06.2025 йилдаги 382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.06.2025 йилдаги 382-сон
Дата вступления в силу
20.06.2025
Ҳужжат 20.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий буюмлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдам туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) рўйхатини шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун кафолатланган пакет ҳажмларини шакллантиради, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда талаб қилинаётган маблағлар миқдорини келишади ҳамда зарур маблағлар келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда бюджет сўровида акс эттирилиб, келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг тегишли молия ва режали даври учун Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) кафолатланган пакетга киритилган тиббий ёрдамдан (дори воситалари, сарфлаш материаллари ва буюмлар) ташқари тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни (дори воситалари, сарфлов материаллари ва тиббий буюмлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган ҳудудларда кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ажратилиши инобатга олинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам, шунингдек, республика ва вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирсин ҳамда унинг келгуси йилларда доимий янгилаб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 сентябрдаги 832-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 19 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
382-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тиббий ёрдам кўрсатишнинг турлари

Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни

Тиббий ёрдам кўрсатишнинг муддатлари

1.

Беморларни қабул қилиш, тиббий кўрик ва маслаҳат бериш

1. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира беморни қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши.

Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

2. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшира ва доя беморни унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши.

Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

2.

Аҳолига (жумладан, беморларга) тиббий-профилактика хизматларини кўрсатиш

1. Оилавий шифокор, ҳамшира аҳолига (жумладан, беморларга) соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, рационал ва соғлом овқатланиш, касалликни кузатиш ва асоратларининг олдини олиш, оилани режалаштириш, ҳомиладор аёлларга ОИВ-инфекцияси тўғрисида, шунингдек, ҳомиладор ва туққан аёлларга чақалоқни кўкрак сути билан боқиш ва репродуктив саломатлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериши.

Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

2. Оилавий шифокор, ҳамшира эҳтиёжга кўра аёлларга бачадон ичи воситасини қўйиши ва олиши, шунингдек, аҳолига контрацептив воситаларини (таблетка ва инъекцияларни) бериши.

Мурожаат қилинган вақтда ва(ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

3. Оилавий шифокор пунктида оилавий шифокор, ҳамшира томонидан аҳолига (жумладан, болалар ва беморлар) иммунизация ва вакцинация қилиниши.

Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

4. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя ҳомиладор аёлларнинг ҳомиладорлик ёки гестация давомида унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш, шунингдек, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутувчи антенатал (туғишгача) парвариш қилиши.

Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

(камида 7 марта)

5. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя туққан аёллар, чақалоқ ва болаларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш.

Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида

3.

Профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари

 

Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида:

1. Оилавий шифокор, ҳамшира бир ёшгача болаларни уларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида ва (ёки) оилавий шифокор пунктида профилактик кўриклардан ўтказиши.

бир йилда 14 марта

2. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 1 — 3 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши.

бир йилда 4 марта

3. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 5 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши.

бир йилда 2 марта

4. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 6 — 18 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

5. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 18 — 40 ёшли аҳолини профилактик кўриклардан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

6. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 2 — 10 ёшли болаларда гельминтозни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

7. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 18 ёшли болаларда онкогематологик касалликларни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

8. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида юрак қон-томир касалликлари хавфини аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

9. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини оилавий шифокор пунктида қонда глюкоза, холестерин миқдорини аниқлаш учун скрининг ва электрокардиограмма (ЭКГ) текширувларидан ўтказиши.

бир йилда 1 марта

Бунда текширув натижаларига кўра:

 

касалликни келтириб чиқарувчи хавф омиллари мавжуд бўлмаса ёки юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши;

бир йилда 1 марта

юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 — 20 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши;

6 ойда 1 марта

юрак қон-томир касалликлари хавфи 30 фоиз ва ундан юқори бўлса, оилавий шифокор, ҳамшира томонидан индивидуал режа тузилиши ва унинг соғлиғи назорат қилиб борилиши.

3 ойда 1 марта

10. Оилавий шифокор, доя бачадон бўйни саратони скринингидан ўтказиш учун 35 — 55 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириш ва рўйхат асосида аёлларни кўп тармоқли марказий поликлиникага гинеколог кўриги ва қин суртмаси таҳлили учун юбориши.

3 йилда 1 марта

11. Оилавий шифокор, доя кўкрак бези саратони скринингидан ўтказиш учун 45 — 65 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириши, кўкрак безини текшириши, бунда кўкрак бези саратонига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, беморни кўп тармоқли марказий поликлиникага онколог кўриги учун юбориши.

2 йилда 1 марта

12. Оилавий шифокор, ҳамшира сил касаллиги юқишига мойил бўлган хавфли гуруҳга мансуб аҳолининг рўйхатини шакллантириши ва рўйхат асосида аҳолини кўп тармоқли марказий поликлиникага флюорографик текширувидан ўтказиш учун юбориши. Бунда ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолини мобил флюорографик текширувдан ўтказиши.

1 йилда 1 марта

13. Оилавий шифокор, ҳамшира сурункали касалликлар назоратида турган беморларни (жумладан, ижтимоий аҳамиятга молик касалликка ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликдан азият чекаётган беморларни, шунингдек, сурункали касалликлардан азият чекаётган беморларни) уларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида кузатиши ва учинчи даражали профилактика тадбирларини ўтказиши.

Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда

14. Никоҳланувчи шахсларни ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни (руҳий, наркологик, тери-таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС ва бошқалар) аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш.

Мурожаат қилинган вақтда

15. Ҳаж тадбирларига борадиган аҳолини руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш.

Мурожаат қилинган вақтда

16. Оилавий шифокор, тор соҳа мутахассислари, ҳамширалар сурункали касалликка чалинган беморларни кузатиши ва ушбу касалликнинг асоратларини олдини олиши.

Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда

17. Хорижда узоқ муддат (3 ойдан кўп) бўлиб, Ўзбекистонга қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи аҳолида таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТСни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш.

Мурожаат қилинган вақтнинг ўзида

18. Ҳомиладор аёлларнинг скрининг текшируви, жумладан, ҳомила аномал ўсишининг олдини олиш учун 16 — 20 ҳафталик муддатларда ҳомиладор аёлларнинг хавфли гуруҳини скрининг текшириш.

Ҳомиладор аёлларнинг 2 марта режали мурожаат қилган вақтида

19. Жазо муддатини ўтаб чиққан ва афв этилган шахсларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.

Мурожаат қилинган вақтда

(1 марта)

20. Давлат таълим муассасалари педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш.

Мурожаат қилинган вақтда

(1 йилда 1 марта)

4.

Ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар

1. Антропометрия.

2. Аускультация.

3. Тонометрия.

4. Термометрия.

5. Пульсоксиметрия.

6. Офтальмоскопия.

7. Риноскопия.

8. Отоскопия.

9. Фарингоскопия.

10. Визометрия.

11. Кўриш функциясини аниқлаш (периметрия, гониоскопия, авторефрактометрия).

12. Кўз ичи босимини ўлчаш.

13. Пренатал скрининг.

14. Ультратовуш текшируви.

15. Бош мия нервлари функциясини аниқлаш.

16. Эшитиш ўткирлигини аниқлаш (камертон).

17. Аудиометрия.

18. Пикфлоуметрия.

19. Спирометрия.

20. Флюорография/рентгенологик текширувлар.

21. Велоэргометрия.

22. Колпоскопия.

23. Маммография.

24. Электрокардиограмма (ЭКГ).

25. Бош мия функциясини аниқлаш (электроэнцефалография (ЭЕГ), реоэнсефалография).

26. Гастрофибродуоденоскопия.

27. Ректоскопия.

28. Эхокардиография (ЭхоКГ).

29. Урофлоуметрия.

Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда

5.

Лаборатория

1. Қоннинг умумий таҳлили;

2. Умумий пешоб таҳлили;

3. Нечипоренко бўйича пешоб таҳлили;

4. Коптокчалар фильтрацияси тезлигини аниқлаш;

5. Нажаснинг умумий таҳлили;

6. Балғамни бактериоскопик текшириш учун намуна олиш;

7. Қин суртмасининг микроскопияси;

8. Гонореяни микроскопик усулда аниқлаш (мавжуд бўлганда);

9. Коагулограмма;

10. Қоннинг биокимёвий таҳлили:

билирубин, АЛЬТ, АСТ ни аниқлаш;

глюкозани аниқлаш;

холестеринни аниқлаш;

С-реактив оқсил, АСЛО, ревмосинамаси;

мочевина, креатинин аниқлаш;

умумий оқсил;

темир, кальций миқдорини аниқлаш (мавжуд бўлганда);

сийдик кислотаси;

липид спектри (мавжуд бўлганда);

гликирланган гемоглобин;

ишқорли фосфатаза (мавжуд бўлганда);

11. ТТГ, Т3, Т4 ни аниқлаш (мавжуд бўлганда);

12. Қон гуруҳи ва резус-омилни аниқлаш;

13. Гепатит В, С, Д аниқлаш (мавжуд бўлганда);

14. Вассерман реакциясига (РW) текширув (қон намунасини олиш);

15. ОИВга қон намунасини олиш;

16. Безгакка қон намунасини олиш;

17. Гриппга қон намунасини олиш;

18. Бошқа текширувлар учун қон намуналари ва суртмаларни олиш.

Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда

6.

Даволаш, муолажа ва амалиётлар

Оилавий шифокор, ҳамширалар томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади:

ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфикция, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш ва тасдиқланган биринчи ёрдам дори воситалари билан таъминлаш;

кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш);

иммобилизация (шина қўйиш);

оилавий шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган дори воситаларини реимбурсация дастури доирасида рецепт асосида тайинлаш;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган аҳолини ушбу касалликка оид дори воситалари билан таъминлаш;

18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш;

вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш;

касалликларга ташхис қўйиш, диспансер назоратига олиш, мунтазам кузатиш ва муолажа амалиётлари;

тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган энг кўп учрайдиган касалликларни даволаш ва реабилитация тадбирларини ўтказиш;

беморни унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида қабул қилиш ва заруратга кўра амбулатор ёрдам кўрсатиш;

тор соҳа мутахассислари ва стационар тиббий ёрдам учун йўлланма бериш;

дори воситаларини тайинлаш;

физиотерапия муолажаларини ўтказиш;

амбулатор муолажалар, жумладан, жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш;

йўл-транспорт ҳодисалари ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш.

Тор соҳа мутахассислари томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади:

сурункали касалликларга (қандли диабет, юрак ишемик касалликлари, сурункали гепатитлар ва бошқаларни) ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш;

кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш);

иммобилизация (шина ва гипс боғлам қўйиш);

жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш, сут безини кесиш ва биопсия олиш, тери ва тери ости тўқималарида бажариладиган операциялар, циркумцизия, параректал соҳа тўқималарида бажариладиган операциялар (полип бундан мустасно), геморроидал тугунларда бажариладиган операциялар (тугунларни боғлаш, кесиб олиш), лимфа тугунларида бажариладиган операциялар (кесиш, кесиб олиш) бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш;

дори воситаларини тайинлаш;

физиотерапия муолажаларини ўтказиш;

18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш;

вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш;

кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш;

беморни унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида қабул қилиш ва унга заруратга кўра бошқа турдаги тиббий ёрдам кўрсатиш;

масофавий тиббий хизматларни (маслаҳат бериш, консилиум, операция, мастер-класс ва бошқаларни) кўрсатиш;

стоматологик ёрдам кўрсатиш (оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш), 18 ёшгача бўлган болаларда оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш ҳамда пломба қўйиш.

Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда

7.

Паллиатив тиббий ёрдам

Оилавий шифокор, ҳамширалар беморга (инсульт, инфаркт, сил, хавфли ўсма касаллиги ва бошқа касалликлар билан) унинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида қуйидаги паллиатив тиббий ёрдамларни кўрсатади:

сурункали оғриқ синдромини бартараф қилиш (наркотик бўлмаган оғриқ қолдирувчи препаратларни тайинлаш) ва даволашни баҳолаш;

беморга озиқланишни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш.

Тиббий психологик ёрдам кўрсатиш.

Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда

8.

Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш

Оилавий шифокор томонидан аҳолининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш, натижага кўра беморга меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақасини расмийлаштириш.

Мурожаат қилинган вақтда

9.

Ўлимни қайд қилишни расмийлаштириш

Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланганидан сўнг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилиниши учун оилавий шифокор томонидан ўлим ҳақида тиббий маълумотномани шакллантириш.

Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланган вақтда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур рўйхатга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий буюмлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа


 

Т/р

Халқаро патентланмаган номи

Шакли

I. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун қўлланадиган дори воситалари

Аналептиклар

1.

Никетамид

инъекция учун эритма (25%)

Нонаркотик анальгетиклар

2.

Парацетамол

таблеткалар

сироп

шамчалар

3.

Метамизол натрий

инъекция учун эритма (50%)

Яллиғланишга қарши ностероид воситалар

4.

Диклофенак

таблетка (25 мг; 50 мг; 75 мг; 100 мг)

инъекция учун эритма (25 мг/мл 3 мл; 75 мг/мл 3 мл)

гель (1% 15 г; 20 г; 25 г; 30 г; 40 г)

Қусишга қарши воситалар

5.

Метоклопрамид

инъекция учун эритма (0,5% 2 мл)

Аллергияга қарши воситалар

6.

Дифенгидрамин

инъекция учун эритма

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар

7.

Прокаин

инъекция учун эритма (0,5%; 2%)

8.

Тетракаин

кўз томчилари (1%)

Антиангинал воситалар

9.

Нитроглицерин

сублингвал таблеткалар (0,5 мг)

Кардиотоник воситалар

10.

Дигоксин

инъекция учун эритма (0,25 мг/мл 1 мл)

Седатив воситалар

11.

Корвалол

ичиш учун томчилар

Кальций каналлари блокаторлари

12.

Нифедипин

таблеткалар (10 мг; 20 мг; 30 мг)

томчилар (2% 5 мл; 25 мл)

Вазодилатор воситалар

13.

Магний сульфат

инъекция учун эритма (25% 5мл; 10 мл)

Адреналин ва адреномиметик воситалар

14.

Эпинефрин

инъекция учун эритма (1,82 мг/мл 1 мл)

3-гуруҳ антиаритмик восита

15.

Амиодарон

инъекция (50 мг/мл)

Қон-томирлар, бронхлар ва бошқа ички аъзолар силлиқ мушакларини бўшаштирувчи миотроп спазмолитик воситалар

16.

Дротаверин

таблеткалар (40 мг)

инъекция учун эритма (2% 2 мл)

17.

Аминофиллин

инъекция учун эритма (2,4%)

Антиагрегантлар

18.

Ацетилсалицил кислотаси

таблеткалар (150 мг)

Антикоагулянтлар ва уларнинг антагонистлари

19.

Гепарин натрий

инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2мл; 5мл; 10мл)

Гемостатиклар

20.

Этамзилат натрий

инъекция учун эритма (12,5%-2 мл)

Диуретик ва антидиуретик воситалар

21.

Торасемид

таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг)

Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар

22.

Преднизолон

инъекция учун эритма (30 мг 1 мл)

23.

Дексаметазон

инъекция учун эритма (0,4%; 0,5% 1мл; 2 мл)

Астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар

24.

Ипратропий бромид

ингаляция учун аэрозол

ингаляция учун эритма

25.

Сальбутамол

ингаляция учун аэрозол

ингаляция учун эритма

Инсулин препаратлар

26.

Қисқа таъсирли инсулин

инъекция учун эритма (флакон) (100 ТБ/мл 10 мл)

Эритмалар

27.

Натрий хлорид

инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл)

28.

Натрий хлорид + калий хлорид + натрий ацетат (ацесоль)

инфузия учун эритма

Антибактериал дори воситалари (18 ёшгача бўлган болаларда қўлланади)

29.

Бензатин бензилпенициллин

инъекция учун кукун

30.

Бензилпенициллин

инъекция тайёрлаш учун кукун

31.

Амоксициллин/клавулон кислотаси

таблетка (250 мг+125 мг; 500 мг+125 мг; 875мг+125 мг)

суспензия тайёрлаш учун кукун (125 мг+31,25 мг/5 мл; 250 мг+62,5 мг/5 мл)

эритма тайёрлаш учун кукун (500 мг/100 мг; 1000 мг/200 мг)

Регидратация воситалари

32.

Ичиш учун тузли регидратация таркибли воситалар

ичиш учун кукун

Парентерал озиқлантириш учун воситалари

33.

Декстроза

инфузия учун эритма (5%)

инъекция учун эритма (40%)

Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар

34.

Фаоллаштирилган кўмир

таблетка

II. Кундузги шифохона ва физиотерапия муолажалари учун қўлланадиган дори воситалари

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар

1.

Прокаин

инъекция учун эритма (0,5%)

Эритмалар

2.

Натрий хлорид

инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл)

Плазма ўрнини босувчилар ва тузли эритмалар, эритувчилар

3.

Сорбитол + натрий лактат + натрий хлорид + кальций хлорид + калий хлорид + магний хлорид

инфузия учун эритма

4.

Декстроза

инфузия учун эритма (5% 40%)

5.

Натрий хлорид + натрий ацетат

инфузия учун эритма

6.

Натрий хлорид + калий хлорид + кальций хлорид + магний хлорид + қаҳрабо кислотаси + натрий гидрокорбонат

инфузия учун эритма

III. Амбулатор шароитда аҳоли (беморлар)га бериладиган дори воситалари

1. Наркотик анальгетик воситалар

1.

Тамоксифен*

таблетка (10 мг; 20 мг)

2.

Морфин гидрохлорид*

инъекция учун эритма (1% 1 мл**)

3.

Омнопон*

инъекция учун эритма (1% 1 мл**)

инъекция учун эритма (2% 1 мл**)

4.

Тримеперидин*

инъекция учун эритма (1% 1 мл; 2% 1 мл**)

5.

Трамадол*

инъекция учун эритма (5% 2 мл**)

капсула (50 мг)

6.

Налбуфин*

инъекция учун эритма (10 мг/1 мл**)

2. Асосан марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори воситалари

Ухлатувчи воситалар

6.

Ламотриджин

таблетка

7.

Карбамазепин

таблетка

8.

Бензобарбитал

таблетка

9.

Вальпроат кислотаси

таблетка

капсулалар

сироп

ичиш учун томчилар

болаларга ичиш учун сироп

инъекция учун эритма**

10.

Клонозепам

таблетка (2 мг)

3. Психотроп дори воситалари

Нейролептик воситалар

11.

Арипипразол

таблетка

12.

Галоперидол

таблетка

инъекция учун эритма**

13.

Кветиапин

таблетка

14.

Клозапин

таблетка

15.

Оланзапин

таблетка

16.

Флуфеназин деканоат

инъекция учун эритма**

17.

Хлорпромазин

таблетка

инъекция учун эритма**

18.

Рисперидон

таблетка

19.

Тиоридазин

таблетка

20.

Трифлуоперазин

таблетка

инъекция учун эритма**

Антидепрессантлар

21.

Амитриптилин

таблетка

инъекция учун эритма**

22.

Венлафаксин

таблетка (37,5 мг)

капсулалар

23.

Пароксетин

таблетка (20 мг)

24.

Сертралин

таблетка (50 мг)

25.

Тразадин

таблетка (150 мг)

26.

Миртазапин

таблетка (30 мг)

27.

Эсциталопрам

таблетка (10 мг)

4. Меъда-ичак тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар

Протон насос ингибиторлари

28.

Омепразол

таблетка (20 мг, 40 мг)

5. Периферик адренергик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар

Астмага қарши ва ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар

29.

Сальбутамол

аэрозоль (100 мкг/доза 7 гр 200 доза)

6. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар

Йод препаратлари

30.

Калий йодид

таблетка (200 мкг)

Антитиреоид воситалар

31.

Тиамазол

таблетка (5 мг)

Қалқонсимон без гормонлари

32.

Левотироксин натрий

таблетка (100 мкг)

Инсулин препаратлар

33.

Қисқа таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл

инъекция учун эритма**

34.

Қисқа таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл

инъекция учун эритма**

35.

Узоқ таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл

инъекция учун эритма**

36.

Узоқ таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл

инъекция учун эритма**

37.

Аралаш таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл

инъекция учун эритма**

Қандсиз диабетга қарши воситалар

38.

Десмопрессин

бурун томчиси (100 мкг/мл 5 мл)

бурунга сепиш учун спрей (10 мкг/доза 5 мл)

7. Балғам кўчирувчи воситалар

39.

Амброксол

таблетка (30 мг)

8. Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи дори воситалари

Антиаритмик воситалар

40.

Верапамил

таблетка

Антиангинал воситалар

41.

Изосорбид мононитрат

таблетка (20 мг; 40 мг)

42.

Изосорбид динитрат

спрей

таблетка

Антиагрегантлар

43.

Ацетилсалицил кислотаси

таблетка (75 мг; 150 мг)

44.

Клопидогрел

таблетка (75 мг)

Селектив (кардиоселектив) β1−адреноблокаторлар

45.

Бисопролол

таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг)

9. Антигипертензив воситалар

Кальций каналлари блокаторлари

46.

Амлодипин

таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг)

Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари

47.

Эналаприл

таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг)

Гиполипидемик воситалар

48.

Аторвастатин

таблетка (10 мг; 20 мг; 40 мг; 80мг)

10. Тромбоцитлар аггрегацияси ва қон ивишига таъсир қиладиган воситалар

Антикоагулянтлар ва уларнинг антиагонистлари

49.

Гепарин

инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2 мл; 5 мл; 10 мл**)

50.

Варфарин

таблетка (2,5 мг)

11. Диуретик ва антидиуретик воситалар

51.

Спиронолактон

таблетка (25 мг)

52.

Фуросемид

таблетка (40 мг)

инъекция учун эритма (1% 2 мл**)

12. Гепатопротекторлар (холеолитик воситалар)

53.

Урсодезоксихол кислотаси

капсула (250 мг)

13. Контрацептивлар

Контрацептив гормонлар

54.

Дроспиренон + Этинилэстрадиол

таблетка

14. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланиладиган воситалар

Диабетга қарши воситалар

55.

Гликлазид

таблетка (30 мг; 60 мг)

56.

Метформин

таблетка (500 мг; 1000 мг)

57.

Эмпаглифлозин

таблетка (10 мг; 25 мг)

Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар

58.

Гидрокортизон

кўз мази (0,5%; 1%; 2,5%)

мазь (0,1%)

кўз учун суспензия (0,1%)

59.

Преднизолон

таблетка (5 мг)

15. Витаминлар ва уларнинг ҳосилалари

Витаминлар

60.

Фолий кислотаси

таблетка (1 мг; 5 мг)

16. Эритропоэзни стимулловчи воситалар

Эритропоэзни стимулловчи воситалар

61.

Темир Fe (II) бирикмалари

таблетка (100 мг)

капсула (100 мг)

62.

Темир Fe (III) бирикмалари

таблетка (100 мг)

капсула (100 мг)

17. Иммуномодулятор ва вирусга қарши дори воситалар

63.

Инозин пранобекс

таблетка (500 мг)

17. Гижжаларга қарши воситалар

64.

Албендазол

таблетка

суспензия

18. Иммунодепрессантлар

65.

Циклоспорин

капсула (25 мг; 50 мг; 100 мг)

66.

Такролимус

капсула (0,5 мг; 1,0 мг; 5,0 мг)

67.

Микофенолат мофетил

таблетка (250 мг; 500 мг)

капсулалар (250 мг; 500 мг)

68.

Микофенол кислотаси

таблетка (180 мг; 360 мг)

IV. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган тиббиёт муассасасида беморларга бепул қўлланадиган тиббий буюмлар ва дори воситалари

Тиббий буюмлар номи

1. Боғлов материаллари

1.

Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари (стерил, ностерил)

2.

Тиббиёт гигроскопик, гигиеник, жарроҳлик пахтаси

3.

Тиббиёт гипсли бинтлари

5.

Тиббиёт докаси, шу жумладан пахта матоли ва тўқилган

6.

Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами

7.

Тиббий боғлағичлар

8.

Докали тиббий салфеткалар ва қирқимлар

9.

Тиббий ниқоблар

10.

Тиббиёт пластирлари

11.

Тиббиёт елимлари

2. Тиббиётда қўлланадиган тикув материаллари

12.

Сўриладиган жарроҳлик иплари (табиий ва синтетик, игнали ёки игнасиз)

13.

Сўрилмайдиган жарроҳлик иплари (ипакли, лавсанли, капронли, полимерли, игнали ёки игнасиз)

3. Тешиш, кесиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олиш учун ишлатиладиган буюмлар

14.

Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар

15.

Инфузион системалар

16.

Инфузион эритмаларни сақлаш учун контейнерлар

17.

Шприц-ручкалар

18.

Скарификаторлар

19.

Тиббиёт скальпеллари

4. Стоматологияда ишлатиладиган буюмлар

20.

Борлар (олмосли, пўлатли ва қаттиқ қотишмали турбинали тўғри ва бурчакли учликлари учун)

21.

Стоматология тўпламлари

22.

Пломбалаш материаллари

5. Офтальмология буюмлари

23.

Ташхис учун офтальмологик кўзойнак шишалари тўпламлари

24.

Оптик синов линзалари тўплами ва кўриш қобилиятини мословчи буюмлар

6. Акушерлик ва гинекология, урология учун буюмлар

25.

Бир маротаба ишлатиладиган полимер қин кўзгулари

26.

Бачадон ҳалқалари

27.

Урологик ва сийдик йўли учун катетерлар

7. Оториноларингология учун буюмлар

28.

Шахсий ингаляторлар

29.

Бир маротаба қўлланиладиган шпателлар, бурун кўзгулари ва қулоқ воронкалари

8. Ташхис қўйиш учун воситалар

30.

Рентгенография ва флюорография плёнкалари

31.

Биопсия ва пункция учун игналар ва мосламалар

32.

Тиббиёт термометрлари

33.

Аускультация ва перкуссия учун мўлжалланган тиббий буюмлар (тонометр, фонендоскоп, стетоскоп, акушерлик стетоскопи)

34.

Контакт ва ультратовуш ташхиси учун геллар

35.

Неврологик болғача

36.

Пульсоксиметр

37.

Антропометрия ўлчов воситалари (сантиметр лента, бўй ўлчагич, болалар ва катталар тарозиси ва бошқалар)

38.

Ташхис қўйиш асбоб-ускуналари ва сарфлаш воситалари

9. Резина, резина матоли, латексли, полимерли ва бошқа тиббий буюмлар

39.

Қўлқоплар (стерил, ностерил)

40.

Жгутлар

41.

Бўш резинали буюмлар (грелкалар, муз учун қопчалар)

10. Контрацептивлар

42.

Спираллар, презервативлар

11. Касалларни парваришлаш учун буюмлар

43.

Таглик клеёнкалар

44.

Учликлар

45.

Сийдик ва нажас қабул қилгичлар

46.

Туваклар

47.

Буйраксимон тиббиёт лотоклари

48.

Тиббиёт пипеткалари

49.

Тиббий банкалар

50.

Тиббиёт аравачалари

12. In vitro ташхис буюмлари: ташхис қўйиш тўпламлари, реагентлар ва бошқа лаборатория ташхис қўйиш воситалари

51.

Иммунологик ташхис учун реагентлар тўплами

52.

Серологик ташхис учун реагентлар тўплами

53.

Биокимёвий ташхис учун реагентлар тўплами

54.

Гемостаз тизимини баҳолаш учун реагентлар тўплами

55.

Экспресс-тестлар, индикаторли системалар

56.

Ёпиқ турдаги анализаторлар учун реагентлар

57.

Лаборатория сарфлаш воситалари (тиббиёт пробиркалари, буюс ойначалари, штатив, дозатор ва лаборатория бўёқлари)

13. Антисептик воситалар

58.

70% Этанол эритмаси

59.

5% Йод эритмаси

60.

10% Поливидон-йод эритмаси

61.

3% Водород пероксид эритмаси

62.

10% Аммиак эритмаси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Онкологик касалликлар, руҳий асаб касалликлари билан диспансер назоратида турадиган беморлар учун амбулатор шароитда даволанишда таъминланадиган наркотик анальгетик дори воситалари ҳамда ОИВ касаллигини юқтирганлар учун дори воситалари беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Амбулатор шароитда инъекцион шаклда бериладиган дори воситаларини тиббиёт муассасасида беморга қўлланишига мазкур дори воситаларига электрон рецепт расмийлаштирган шифокор масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реимбурсация дастури доирасида беморларга электрон рецепт асосида бериладиган дори воситалари рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реимбурсация дастури асосида беморларга бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари мавжуд тиббиёт муассасалари ҳамда алоҳида дастурлар асосида харид қилинган захиралари тугатилгандан сўнг реимбурсация дастури асосида дорихоналар орқали беморларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур рўйхатга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) шакллантириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомнинг қоидалари бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатишга нисбатан татбиқ этилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар тиббий кўрсатмалар бўлганда кафолатланган пакетга киритилган амбулатор тиббий ёрдам ҳамда тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида стационар тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари ва мезонлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амалга ошириладиган профилактика чора-тадбирлари ва кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг устуворлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амбулатор тиббий хизматларнинг туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стационар тиббий хизматларнинг тиббиёт муассасалари даражаларига кўра стационар шароитда даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматлардан фойдаланиш ва уларни кўрсатиш жараёнининг ошкоралиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кафолатланган пакетга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини киритишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиялаштиришда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг юқори даражасига эришишни, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича мақсадли кўрсаткичларини бажаришни таъминлайдиган тиббий ёрдам турларига эътибор берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари устувор тартибда профилактика, реабилитация тадбирлари ва паллиатив ёрдам хизматларини қамраб олиши, шунингдек, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари бўйича етакчи бўлган асосий касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашга қаратилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Кафолатланган пакетни шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Кафолатланган пакет тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шошилинч тиббий ёрдам;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режали тиббий (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паллиатив тиббий ёрдам.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда беморларнинг стационар шароитда даволаниши тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кафолатланган пакетга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий буюмлар ҳамда реагентлар билан таъминлаш чоралари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кафолатланган пакетни шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдамнинг ҳажми чекланиши мумкин эмаслиги ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда шошилинч ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кафолатланган пакет амбулатор тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари асосида устувор равишда аҳоли орасида тарқалган энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кафолатланган пакетни шошилинч тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беморни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир тиббиёт муассасасидан бошқасига транспортда олиб бориш, беморга ташхис қўйиш, уни даволаш ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар ва ҳолатлар бўйича тиббиёт муассасасида бўлиш ҳамда овқатланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кафолатланган пакетни бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амбулатор шароитда ва кундузги стационарда кўрсатиладиган режали тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини ҳамда никоҳланувчи шахсларни даврий ва профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликлар бўйича, шунингдек, сурункали касалликлардан азият чекаётган шахсларни диспансерда кузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёш) шахсларни текшириш ва даволаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
репродуктив ёшдаги аёллар, оналар ва болаларни даврий ва профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурли ва оммавий скрининг текширувларидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ эмлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ташкилотларида ишловчи педагог, тарбиячи, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тиббиёт муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокори йўлланмаси асосида стационар шароитда ихтисослашган (шу жумладан, юқори технологик) тиббий ёрдам тасдиқланган касалликлар рўйхати доирасида беморларни навбатга қўйиш орқали кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кафолатланган пакетни паллиатив ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳажмларда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, стационар (хоспис) ташкил этилган ҳолларда, унда бўлиш билан боғлиқ харажатлар (койка-ўрин харажатлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган нормаларга мувофиқ овқатланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Кафолатланган пакетни молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет рўйхатини шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун кафолатланган пакет ҳажмларини шакллантиради, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда талаб қилинаётган маблағлар миқдорини келишади ҳамда зарур маблағлар келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда бюджет сўровида акс эттирилиб, келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Кафолатланган пакетга киритилган тиббий ёрдам (дори воситалари, сарфлов материаллари ва буюмлар)дан ташқари тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 09/25/382/0523-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)