19.08.2005 йилдаги ПҚ-158-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда Қуролли Кучларни ислоҳотлаштириш, замонавий қурол-яроғ ва техника билан жиҳозланган, турли вазиятларда мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича мураккаб вазифаларни бажара оладиган сон жиҳатидан ихчам, ҳаракатчан ва мукаммал бўлинмаларни ташкил этиш борасида миқёси ва мазмунига кўра катта ишлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунинг билан бирга ҳарбий хизмат нуфузини ва ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳоратини ошириш, уларнинг ижтимоий муҳофазаси масалалари доимо давлатнинг диққат марказида бўлиб, Ватан ҳимоячилари тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлигининг асосини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуролли Кучларни ислоҳ этишдан иборат мана шу ғоят муҳим вазифаларни ҳал қилишда мамлакат ҳукумати томонидан армияни модернизациялаштириш жараёнида бўшайдиган ресурслар изланмоқда ва йўналтирилмоқда. Чунончи, 2002 йилдан бошлаб 20 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинди ва уларга мувофиқ ҳарбий унвонлар бўйича маошлар 2 баравардан кўпроқ оширилди, турли тоифалардаги ҳарбий хизматчилар учун мансаб маошларининг янги миқдорлари белгиланди. Қуролли Кучларнинг ҳар хил турлари ҳарбий хизматчиларининг касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида аъло хизмат, малака даражалари учун пул мукофотининг қўшимча турлари ҳамда иқлим шароитлари оғир бўлган жойлардаги хизмат учун ҳудудий коэффициентлар тўлаш белгиланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ойлик пул таъминоти 2 баравардан ортиқ кўпайтирилди, улар захирага бўшатилганида бериладиган нафақа энг кам иш ҳақининг 0,4 қисмидан 8 бараваригача оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини ташкил этиш, уларни озиқ-овқат билан таъминлашнинг замонавий меъёр ва талаблари белгиланди. Тураржойлар ижараси учун компенсация миқдорлари ўрта ҳисобда 50 фоиз оширилди. Ҳарбий қисмларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш вазифаларини амалда ҳал этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2005 йилнинг 1 сентябридан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошланғич нулинчи разрядга нисбатан 1,30дан 1,81гача коэффициентлар ўрнатилган ҳолда мансаб маошлари миқдори 1,2 баравар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги ПФ-5390-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари ҳамда контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларининг мансаб маошларига мавжуд 15 фоизли ойлик устама ҳақ бекор қилиниб, иловага* мувофиқ ҳарбий унвонлар бўйича маошларнинг янги миқдорлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари ва контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотига белгиланган хизмат муддатини ўтаганлик учун ойлик фоизли устама ҳақ миқдорлари қуйидагича белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 15 %;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 25 %;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 30 %;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 йилдан ортиқ хизмат муддатини ўтаганда — 30 %.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Субанов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Молия вазирлиги (С. Раҳимов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда пул таъминоти тузилмасини мақбуллаштиришни, ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати ўсишини рағбатлантирмайдиган тўловларни бекор қилишни назарда тутган ҳолда тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажратиладиган давлат ресурсларидан, моддий-техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, Қуролли Кучларни мустаҳкамлаш, уларни замонавий техника ва қурол-аслаҳалар билан жиҳозлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти тизимини янада такомиллаштириш борасидаги мақсадли вазифаларни ҳал этиш учун моддий ва молиявий ресурсларнинг қўшимча манбаларини аниқлаш бўйича бошланган ишларни давом эттирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар хизматдан бўшатилганида бериладиган пул миқдорини ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақирув захираси маблағлари» Махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бошқа харажатлар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С. Раҳимов) мазкур қарорнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 19 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-158-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 245-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)