Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талабларнинг 8-бандига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3413-1]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 6 декабрдаги 3-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3413, 2023 йил 13 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3413/0023-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талабларнинг 8-бандида:
биринчи хатбоши «ёзма» деган сўздан кейин «(қоғозда ёки электрон)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон шаклдаги меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида расмийлаштирилади.»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директорнинг биринчи ўринбосари А. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 апрель,
1-2025-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 1 апрель
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 27 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2025 й., 10/25/3413-1/0337-сон)