Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2993-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги 8-сон «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарори (рўйхат рақами 2993, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/2993/1010-сон) билан тасдиқланган Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда» деган сўзлар «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 март,
13-қ/қ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 март,
239-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2025 й., 10/25/2993-2/0336-сон)