02.04.2025 йилдаги ПҚ-134-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш даврида аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, 2027 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифадаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) электр энергияси истеъмоли бўйича — ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) табиий газ истеъмоли бўйича — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Реестрга киритилган оилаларга;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) «маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар «маҳалла еттиликлари» томонидан республика бўйича ҳар бир маҳалла кесимида қўшимча рўйхатлар шакллантирилишини таъминласин. Бунда ҳокимликлар тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда эҳтиёжманд оилалар сонига маҳаллалар кесимида ўзгартириш киритиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Молиявий ресурслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор билан белгиланаётган моддий ёрдам ва компенсация тўловларини ҳамда ушбу тўловлар бўйича АТ «Халқ банки» хизматига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқ қўшимча рўйхатларни шакллантириш ҳамда компенсация ва моддий ёрдам тўловларини тўлаш тартибини тасдиқласин. Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг вазифалари аниқ белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тўловлари ўз вақтида тўланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) АТ «Халқ банки» билан биргаликда жорий йил ноябрь ойида бир марталик моддий ёрдам тўланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда аҳоли томонидан электр энергияси ва табиий газдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)нинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) камбағал оилалар ва эҳтиёжманд аҳолини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида маҳаллаларда манзилли тарғибот ишларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) аҳолига моддий ёрдам ажратишда маҳалла раислари томонидан шаффофлик ва адолатлилик таъминланишини кафолатлаши ва шахсий жавобгарлиги белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари бир марталик моддий ёрдамни тўлаш бўйича қўшимча рўйхатларнинг тўғри шакллантирилишига ҳамда тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Бош прокуратура (И. Адхамов) ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 2 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-134-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2025 й., 07/25/134/0306-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)