24.03.2025 йилдаги ПҚ-118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.03.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

«Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тўғридан-тўғри музокаралар натижасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Shanghai SUS Environment» компанияси (Хитой Халқ Республикаси) (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) доирасида хорижий корхоналар (кейинги ўринларда — Лойиҳа компаниялари) таъсис этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2025 йил 17 мартда инвестиция шартномалари имзолангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Ўзэнергосотиш» АЖ ва Инвестор ўртасида 2025 йил 14 мартда Лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари имзолангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Инвестор ўртасида 2025 йил 14 мартда қаттиқ маиший чиқиндиларни Лойиҳа компанияларига етказиб бериш тўғрисидаги битимлар имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Мажбурият ва имтиёзлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳа компаниялари Лойиҳалар доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқларини қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Ўзэнергосотиш» АЖ 30 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилади ва миллий валютада тўлов қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Агентлик Лойиҳа компанияларига 30 йил давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни кафолатланган ҳажмда етказиб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Лойиҳа компаниялари қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 16 миллион АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳалар доирасида ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компаниялари фойдасига воз кечади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳаво электр узатиш тармоқлари учун ажратилган ер участкаларини Лойиҳа компанияларига ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ер участкаларини Лойиҳалар доирасида фойдаланиш учун Лойиҳалар муддатига тенг бўлган муддатга Лойиҳа компанияларига ижарага беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Лойиҳа компаниялари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Лойиҳалар чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилиши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Молиявий ресурслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Инвестор ва Лойиҳа компаниялари 2025 — 2027 йилларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қашқадарё вилоятида 150 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Самарқанд вилоятида 150 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналар ишга туширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агентлик ва «Ўзэнергосотиш» АЖга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Лойиҳа компаниялари билан биргаликда битимларда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниялари ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳалар доирасида уч ой мобайнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олиш ҳамда чиқиндиларни етказиб бериш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компаниялари фойдасига республика банкларида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивлар очишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Лойиҳалар доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Агентлик, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор томонидан Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компаниялари ва Инвестор ҳуқуқини Лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига, зарур ҳолларда, Лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичларига ва техник-иқтисодий параметрларига Инвестор билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, томонлар ўртасидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлар бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Лойиҳаларни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-118-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2025 й., 07/25/118/0271-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)