28.02.2025 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.02.2025 йилдаги 132-сон
Дата вступления в силу
01.03.2025
Ҳужжат 01.03.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий хизматларни жорий этиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) лойиҳа доирасида ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги «Ғамхўрлик» гуруҳларида, умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида ҳамда реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) транспорт хизматларини кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланганлик учун умумий миқдори ҳар бир ўқувчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизини субсидия шаклида қоплаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) субсидия шаклидаги тўловларни Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ лойиҳа доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторлар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати фақат Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шаклда юритиладиган Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмалар Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари орқали берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг субсидия харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси алоҳида ғазна ҳисобварағидан тадбиркорлик субъектларига пул ўтказиш йўли билан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати доирасида СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиши мумкин бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича электрон модул ишлаб чиқилишини ҳамда Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестри жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқувчиларни ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаат қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ушбу мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 28 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
132-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини (кейинги ўринларда — транспорт хизмати) кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Транспорт хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги «Ғамхўрлик» гуруҳларида, умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида ҳамда реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари) таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) ихтисослаштирилган таълим ташкилотига бориши ва ундан келиши учун кўрсатилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) транспорт хизматидан фойдаланувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар, тутинган ота-оналар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) шакллантириб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) транспорт хизмати қуйидаги касалликларга чалинган ўқувчиларга кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4-5 даража);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир даражадаги ақли заифлик (F72);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чуқур даражадаги ақли заифлик (F73);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари билан ўз-ўзини бошқара олмайдиган ҳаракатлар синдроми);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дюшен миопатияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спинал мушак атрофияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
орқа мия чурраси, пастки параплегия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўзи ожизлик (амовроз) (Н54.1);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғма нуқсонлар: анофтальм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриш нервининг атрофияси (Н47.2);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чала туғилган болалар ретинопатияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўр пардасининг кўчиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) транспорт хизмати фақат ушбу хизмат татбиқ этилган шаҳар ва туманларда амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда транспорт хизмати татбиқ этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчилар реестри) киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторларнинг (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) мобил иловалари (кейинги ўринларда — мобил илова) хизматлари татбиқ этилган ҳудудлардан (шаҳар ва туманлар) келиб чиқиб шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хизмат кўрсатувчилар реестри ҳамда транспорт хизмати татбиқ этилган шаҳар ва туманлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Транспорт хизмати кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хизмат кўрсатувчилар реестрини шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Транспорт хизматини кўрсатиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида ягона идентификация тизими (One ID) орқали авторизациядан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари электрон офертани тасдиқлагандан сўнг кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро ахборот ҳамкорлиги орқали автоматик тарзда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Транспорт хизматини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрида рўйхатдан ўтиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси номи ва ушбу илова орқали хизмат кўрсатадиган ҳудудлар (шаҳарлар ва туманлар кесимида) номи. Бунда хизмат кўрсатадиган ҳудудлар рўйхати ўзгарганда, ушбу ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар автоматик равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти фаолияти бўйича солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги шартлар бажарилишини ўз зиммасига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобил иловада транспорт хизмати модулини шакллантириш ҳамда шу орқали транспорт тарифи бўйича буюртмаларни бериш ва қабул қилиш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ёки унинг қонуний вакили учун мобил иловада транспорт тарифи бўйича мониторинг маълумотларини (ой бошидан қатновлар сони ва қиймати, шунингдек, субсидия орқали қопланган ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан тўланган маблағлар миқдори, жорий буюртманинг қопланадиган ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган миқдорлари кўрсатилган ҳолда қатновнинг умумий қиймати, ўқувчи оиласи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ва бошқалар) реал вақт режимида кўриб бориш имкониятини яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари билан ҳайдовчилар ўртасида тузиладиган шартномада (офертада), белгиланган талаблардан ташқари, ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига олиб бориш ва олиб келиш, шунингдек, автомобилга чиқариш ёки туширишда ёрдам бериш, ўқувчининг кресло-аравачаси ҳамда бошқа юкларини (зарур ҳолларда) автомобиль юкхонасига ортиш ва тушириш, ўқувчилар билан бирга ҳамроҳлик қилувчи шахсни (агар мавжуд бўлса) ҳам биргаликда олиб бориш талабларини назарда тутиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобил иловада ҳайдовчи учун транспорт хизматига доир зарур маълумотларни (қатновнинг умумий суммаси, шундан ҳайдовчига тадбиркорлик субъекти орқали тўланадиган субсидия суммаси ва бошқалар) акс эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт хизмати учун тарифларни бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириш, шунингдек, тарифларни тегишли асосларсиз оширмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи, шу жумладан, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг шахсий маълумотларига ишлов беришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига тегишли мобил иловада маъмурий панель очиш ва у орқали Агентликка транспорт хизмати мониторинги бўйича онлайн маълумотлар ҳамда электрон ҳисоботларни тақдим этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъекти Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқариш учун асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир йил давомида айни бир тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали беш ва ундан кўп маротаба мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатишга буюртма олиниб, ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган тақдирда, шунингдек, мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ишлари муттасил уч маротаба бажарилмаганда (тадбиркорлик субъектига тегишли автотранспорт воситаларининг носозлиги туфайли хизмат кўрсатилмаган ҳолатлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўқувчининг қонуний вакили транспорт хизматидан фойдаланиш мақсадида Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўқувчининг қонуний вакили давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчи номидан марказ ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу марказларнинг ижтимоий ходимлари, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизматлари маркази ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим ўқувчи қонуний вакилининг мурожаатини «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. Бунда мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчининг туғилган санаси, туғилганлик гувоҳномаси серияси ва рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи қонуний вакилининг мобил телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчининг яшаш манзили ҳамда унинг харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат ЯИДХП орқали келиб тушганда ўқувчи яшаш манзилининг харитадаги жойлашуви (геолокацияси) «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан сўнг, ўқувчига тегишли қуйидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали автоматик равишда аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган касалликларга чалинганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ўқийдиган ихтисослаштирилган таълим ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчининг оиласи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўқувчининг ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар тоифасига кириши тасдиқланганда, ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади. СМС-хабарномада ўқувчи яшайдиган ҳудудда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари рўйхати ҳам жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқувчининг мазкур тоифага кирмаслиги аниқланганда, ўқувчи ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш рад этилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига сабаблари кўрсатилган ҳолда, СМС-хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган касалликларга чалинмаганлиги аниқланганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бола ихтисослаштирилган таълим ташкилоти ўқувчиси бўлмаганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи яшайдиган ва ихтисослаштирилган таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд транспорт хизмати татбиқ этилган ҳудудлар рўйхатига киритилмаганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчиларнинг қонуний вакиллари транспорт хизматидан фойдаланиш учун Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали буюртма беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бир ўқувчининг қонуний вакили бир календарь ойи давомида фақат битта тадбиркорлик субъектининг мобил иловасидан фойдаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлигини мобил илова орқали тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайдовчи томонидан буюртма бажарилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидияни тадбиркорлик субъектига ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига автоматик равишда топшириқнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги тартибда қопланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ўқувчининг қонуний вакили ҳисобидан — Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 40 фоизи ҳамда барча тоифадаги оилалардаги ўқувчилар учун бир календарь ойда ажратиладиган субсидия суммасидан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан) ошган қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тўловлар фақат тадбиркорлик субъектининг мобил иловасига бириктирилган ўқувчи қонуний вакилининг банк картасидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тўхтатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ихтисослаштирилган таълим ташкилотини тугатганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи доимий яшаш учун хизмат кўрсатиладиган ҳудуддан ёки Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш вақтинча тўхтатиб турилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи озодликдан маҳрум этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчининг қонуний вакили томонидан транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида ариза берилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи бедарак йўқолганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилиб, ўқувчининг қонуний вакили томонидан қайта мурожаат қилинганда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш қайта тикланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўқувчининг қонуний вакили томонидан ҳар ойда бир марта транспорт хизматидан ҳақиқатда фойдаланганлиги уларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали юбориладиган СМС-хабарномада кўрсатилган махсус ҳаволага кириш орқали тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мониторинг натижасида Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъекти томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилаётганлиги аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида бу тўғрисида Агентликка маълумот киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Агентлик «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасаси Call-марказининг маълумотини ўрганиб чиқиб, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектига транспорт хизмати сифатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш бўйича талабнома киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабнома муттасил уч маротаба бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти мазкур Низомнинг 8-бандига асосан Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ маблағларни ажратиш тартибларига риоя этилиши ёки улардан мақсадли фойдаланилиши Агентликнинг ички аудит хизмати ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ўқувчиларнинг қонуний вакиллари ушбу Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахслар транспорт хизматини кўрсатиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (ўқувчининг қонуний вакили)

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

1. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) рўйхатдан ўтказилади.

1. Реал вақт режимида.

2. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази.

2. Давлат хизматлари маркази ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими мурожаатни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади.

2. Ўн дақиқада.

3-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

1. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига тегишли маълумотлар тизим орқали аниқланади.

2. Ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади.

Уч иш кунида

4-босқич

Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчининг қонуний вакили

Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторнинг (кейинги ўринларда — агрегатор) мобил иловаси орқали буюртма беради.

Хоҳишига кўра

5-босқич

Агрегатор

1. Ўқувчи транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси орқали буюртмада кўрсатилган манзилга олиб борилади.

1. Реал вақт режимида.

2. Буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлиги ҳайдовчи томонидан мобил илова орқали тасдиқланади.

2. Кўрсатилган манзилга етиб боргач дарҳол.

3. Буюртма бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.

3. Автоматик равишда.

6-босқич

«Ижтимоий ҳимоя» АТ

Буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидия агрегаторга ўтказиб берилади.

Автоматик равишда

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/132/0201-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)