РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ ОВҚАТ УЧУН ДОН (БУҒДОЙ) БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика қишлоқ аҳолисини овқат учун дон (буғдой) билан таъминлашни янада яхшилаш ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда ғалла етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида:
1. Республика жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликларига 1991 йилда етиштирилган дон (буғдой) ҳосилининг ортиқчасини ғалла ўрими учун натура ҳолида тўловга қўшимча равишда ҳар бир қишлоқ оиласига, жумладан, пенсионерлар, врачлар, ўқитувчилар ва аҳолининг бошқа тоифалари оилаларига камида 100 килограмм дон (буғдой) сотишга рухсат этилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни амалга оширишга доир қарорни қабул қилсин, унда:
— Қорақалпоғистон МССР Вазирлар Кенгашига ва вилоят ижроия қўмиталарига ортиқча дон (буғдой)ни районлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқини бериш кўзда тутилсин.