Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Куйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2024 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарорига асосан объектларни ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 31 декабрга қадар узайтирилганлиги;
бугунги кунда республика буйича 2 500 дан ортиқ объектда қурилиш-монтаж ишлари рўйхатдан ўтмасдан амалга оширилаётганлигини;
айрим ҳудудларда ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш объектлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилганлиги ҳамда улардан фойдаланилаётганлиги (аҳоли яшаётганлиги) сабабли объектларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш зарурати юзага келганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг объектлар лойиҳаларини белгиланган тартибда келишмасдан ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказмасдан, қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоотлар буйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва худудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишларини 2025 йил 1 июлга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йуқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорининг 2-бандидаги «2024 йил 1 декабрдан» сўзлари «2025 йил 1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
110-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2025 й., 09/25/110/0189-сон)