28.01.2025 йилдаги КҚ-50-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 28.01.2025 йилдаги КҚ-50-V-сон
Дата вступления в силу
28.01.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда республика ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни камайтириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш орқали камбағалликни янада қисқартириш бўйича жорий қилинган янгича ёндашувлар ўз самарасини бермоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, 2023 йилдан бошлаб 5-тоифага мансуб Қўшработ туманидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг алоҳида тартиби жорий қилиниши ҳисобига уларга 2023-2024 йилларда 12,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. Натижада ўтган йилнинг ўзида қарийб 700 та тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, уларнинг сони 2,1 мингга етган, 1 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида 35,4 млн долларлик 41 та лойиҳа ишга туширилган. 23,6 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган (2023 йилда 2 млн доллар), экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ўсиб, 3,5 млн доллардан ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат 109,5 фоизга, қурилиш 114,5 фоизга, хизматлар 112,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги 105,9 фоизга ўсган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташрифларда эришилган келишувларга мувофиқ туманда 85 млн долларлик 3 та йирик саноат лойиҳасини ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 54,2 млрд сўмлик имтиёзли кредит ва 1,5 млрд сўмлик субсидия маблағлари ажратилган. «Бизнесга биринчи қадам» дастури бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқароларга 8,2 млрд сўмлик микроқарзлар берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаларини жорий қилиш бошлангани, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 10 та маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган, 1,2 минг аҳоли расмий банд бўлган. 2 та маҳаллада маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи меҳмон уйлари ва дам олиш масканлари фаолияти йўлга қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бандлик дастури доирасида 8,8 минг аҳолининг доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш ўринларида бандлиги таъминланиши ҳисобига ишсизлик даражаси 7,0 фоиздан 5,2 фоизга камайган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида 8 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш объектларида 20 млрд сўмдан зиёд қурилиш ишлари бажарилган. 63 км ички йўллар таъмирланган, 4 та кўприк қурилган, 18 км ичимлик суви ва 68 км электр тармоқлари тортилган, 17 та трансформатор ўрнатилиб, 102 таси мукаммал таъмирдан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг муаммоларини ҳал этиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўналишида «Аёллар дафтари»га киритилган 3,1 минг нафар хотин-қизга ҳамда «Ёшлар дафтари»даги 729 нафар ёшга амалий ёрдам кўрсатилган. Ушбу мақсадлар учун 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий бюджетда 13,3 млрд сўмдан зиёд қўшимча даромад шаклланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташаббусли бюджет жараёнларида тумандаги қарийб 17 минг аҳоли фаол қатнашиб, улар томонидан илгари сурилган 19 та лойиҳа учун 24,5 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида 2024 йил якуни билан 2,3 минг оила (10,7 минг аҳоли) камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 16,2 фоиздан 7,9 фоизга туширишга эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга таҳлиллар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш дастурлари доирасида ўз ечимини кутиб турган айрим масалалар ҳамда ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилояти ҳудудларида электр таъминотини яхшилашга оид «йўл харитаси»да Қўшработ туманида 48,4 минг аҳолини, 643 та тадбиркорлик субъектини ҳамда 301 млн долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган 25 та йирик лойиҳани (8 мингта иш ўрни) барқарор электр энергияси билан таъминлаш юзасидан берилган топшириғи бўйича «Қўшработ» подстанциясига 1 дона 35/10 кВа 4 МВтли қўшимча трансформатор ўрнатиш ва тармоққа улаш ишлари бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида камбағал оилаларга гаровсиз ва фоизсиз ноутбуклар ажратиш, камбағал оила аъзоси бўлган ёшларнинг тафаккурини кенгайтиришга, хорижий тилларни ва матн, жадвал ҳамда графикларни тайёрлаш ва таҳрирлаш дастурларини, шунингдек, дастурлаш кўникмаларини ўрганишга асосланган ўқув курслари мажмуаларини ҳар бир ноутбукка ўрнатиш ишлари кечиктирилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, дастурнинг камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланишини таъминлаш доирасида туманда тиббий ёрдамга муҳтож 152 нафар хотин-қиз аниқланган бўлиб, уларнинг 102 нафарига тиббий хизмат кўрсатилган бўлса-да, қолган 50 нафари вилоят ва республика шифохоналарида даволанишга эҳтиёжи мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда 2021-2022 йилларда ташкил қилинган кичик саноат зоналари зарур инфратузилма билан таъминланмагани сабабли бугунги кунга қадар 3 та кичик саноат зонасидан 2 тасида бирорта лойиҳа амалга оширилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, туманнинг «Навкат» ва «Хонназар» маҳаллаларида ташкил қилинган кичик саноат зоналари ер тоифасини ўзгартириш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, автомобил йўлларини қуриш масалалари ҳал қилинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини Самарқанд вилоятида сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида Қўшработ туманида ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига қўй ва эчкичилик кластерларини ташкил этиш вазифаси бажарилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ҳудудида бўш турган жами 4 та объект 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатда бир неча маротаба аукционга чиқарилганига қарамасдан сотилмаган. Ваҳоланки, бугунги кунда ушбу биноларнинг дастлабки қиймати 90 фоизгача камайтирилган, шунингдек, туманнинг 5-тоифага мансублигидан келиб чиқиб, объект қийматини 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига мавжуд 1,3 минг кичик бизнес субъектининг 43 фоизи фаолият юритмайди, 2024 йилда 80 га яқин тадбиркор фаолиятини тугатган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, 2024 йилда фаолиятини бошлаган 491 та якка тартибдаги тадбиркорнинг 41 фоизи фаолиятини 2-3 ой ичида тўхтатиб қўйган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Норасмий бандликнинг улуши юқорилиги сабабли хусусий секторда ишлаётган аёлларга «декрет» нафақаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман тўлаш тизимидан туман бўйича 2023 йилда бор-йўғи 33 нафар, 2024 йилда эса 28 нафар аёл фойдаланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6 та маҳаллада камбағал оила аъзоларига умуман субсидия маблағлари ажратилмаган. Ваҳоланки, ушбу туманларда 150 дан ортиқ камбағал оилалар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғидан мавжуд қарздорлиги 7,3 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 7,4 фоизга ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилги ташаббусли бюджет дастури доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Соригул» МФЙдаги Богожот ва Соригул қишлоқларида қиймати 1,3 млрд сўмлик сунъий қопламали мини-футбол майдончасини қуриш лойиҳаси бўйича ишлар ҳанузгача бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгаши томонидан 2024 йил мобайнида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш дастурлари ижросини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирлари деярли ўтказилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А. Бобоев ва сектор раҳбарларининг камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича «Қўшработ тажрибаси» тўғрисидаги тақдимоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоевнинг Самарқанд вилояти Қўшработ туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Инвестициялар, саноат ва савдо, Иқтисодиёт ва молия, Қишлоқ хўжалиги, Энергетика, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Рақамли технологиялар вазирликлари, Марказий банк, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Автомобил йўллари қўмиталари, Самарқанд вилояти ҳамда Қўшработ тумани ҳокимликларига Қўшработ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида белгиланган айрим вазифаларнинг ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда вилоят ҳокимлиги Самарқанд вилояти ҳудудларининг электр таъминотини яхшилашга оид «йўл харитаси»да белгиланган Қўшработ туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳамда хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган йирик лойиҳаларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ишларини жадаллаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1-мартига қадар камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини Самарқанд вилоятида сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида Қўшработ туманида ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига қўй ва эчкичилик кластерларини ташкил этиш имкониятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, соҳани ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Самарқанд вилояти ва Қўшработ тумани ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда инвестиция дастурлари доирасида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режасининг тўлиқ бажарилишини, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган келишувлар асосидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда «йўл хариталари»да белгиланган муддатларга қатъий риоя этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда давлат ташкилотларига тегишли бўлган 4 та бўш турган бино ва иншоотга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳамда Қўшработ тумани ҳокимликлари билан биргаликда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида белгиланганидек, камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланишини таъминлаш доирасида туманда аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож, оғир касалликларга чалинган 50 нафар хотин-қизни вилоят ва республика шифохоналарида даволаш масаласини манзилли равишда ташкил этсин ва натижаси юзасидан жорий йилнинг 1-мартига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қўшработ тумани ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йилда тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида 1,6 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағаллик даражасини 5,1 фоизга тушириш бўйича зарур чораларни белгиласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият кўрсатмаётган ва фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган, ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланмаётган тадбиркорлик субъектларини ўрганиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норасмий банд бўлган аҳолининг меҳнат фаолиятини легаллаштириш, хусусий секторда ишлаётган аёлларга «декрет» нафақаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман тўлаш тизимидан фойдаланиш бўйича назорат ва тарғибот ишларини кучайтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида ташкил қилинган «маҳалла бюджети» жамғармаларига маблағларни ундириш юзасидан маҳалла еттилигининг масъулиятини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишсиз аҳолини касб-ҳунарларга ўқитиш асосида даромадли иш билан банд қилишга кўмаклашиш мақсадида туманнинг «драйвер» соҳалари бўйича ўқув курсларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташаббусли бюджет дастури доирасида «Соригул» МФЙдаги Богожот ва Соригул қишлоқларида қиймати 1,3 млрд сўмлик сунъий қопламали мини-футбол майдончасини қуриш ишларини жадаллаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навкат ва Хонназар маҳаллаларида ташкил қилинган кичик саноат зоналари ер тоифасини ўзгартириш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, автомобил йўлларини қуриш масалаларини назоратга олиб, босқичма-босқич амалга оширилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Қарор ижроси юзасидан дастлабки ахборотни жорий йилнинг 25 июлига ҳамда якуний маълумотни 30 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Қўшработ тумани Кенгашларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, туман Кенгашлари ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия томонидан туманда ушбу йўналишда белгиланган вазифалар ҳамда камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда камида бир марта Комиссия мажлисларида мониторинг натижалари муҳокамасини ташкил этиш ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларининг мазкур йўналишдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотлари эшитилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда камида бир марта ушбу масалани Кенгаш сессиясида муҳокама қилинишини ташкил қилиш, ортда қолаётган масалалар бўйича қўшимча чораларни белгилаб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 28 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КҚ-50-V-сон