Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 23 МАРТДАГИ
152-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
152-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Моддий-техника ресурслари нархларининг ошганлигини ҳисобга олиб ва деҳқон бозорларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида» 1993 йил 23 мартдаги 152-сон қарори қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлap ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, бозорларда, ярмаркаларда ва савдо учун махсус белгиланган жойларда патта тўловлари миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 20 июль,
366-сон