Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3116-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 900-сон «Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 8-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3116, 2019 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й, 10/19/3116/2444-сон);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 9 февралдаги 1-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчилари томонидан ўқув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3116-1, 2021 йил 9 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й, 10/21/3116-1/0092-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 февраль,
3-мҳ сон
Келишилди:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2025 йил 6 февраль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 10/25/3116-2/0147-сон)