12.02.2025 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.02.2025 йилдаги 85-сон
Дата вступления в силу
12.02.2025
Ҳужжат 24.01.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023 — 2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг геоахборот таъминотини самарали ташкил қилиш, шаҳарсозлик фаолияти мониторингини юритиш ва соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар классификатори 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини ишга тушириш ва янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз маблағлари ҳисобидан шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун ишлаб чиқилаётган барча турдаги йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар «топография» маълумотлар базасига киритиб борилишини таъминловчи ўз веб-платформасининг дастлабки версиясини ишлаб чиқиб, ишга туширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«топография» маълумотлар базасини «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими, Кадастр агентлигининг давлат геодезия ва картография фонди маълумотлар базаси ҳамда бошқа давлат ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилишни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб (давлат сирини ташкил этувчи объектлар бундан мустасно):
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиши тугалланган барча объектларда ижровий топографик тасвирга олиш жараёнлари бажарилади ва «топография» маълумотлар базасига киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан амалга оширилган йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар «топография» маълумотлар базасига киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар, жумладан, қурилиши тугалланган объектларнинг ижровий топографик тасвирлари давлат геодезия координаталар тизими, халқаро (WGS-84) координаталар тизими ёхуд давлат геодезия координаталари тизими билан ўзаро боғлиқлиги таъминланган маҳаллий координаталар тизимида бажарилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«топография» маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«топография» маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвирлари мавжуд бўлмаган қурилиш ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жой ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган, ҳудудни ободонлаштириш ва бузишга оид барча турдаги ишлар якунлангач, ижровий топографик тасвирга олиш жараёнлари бажарилиб, якуний топографик режалар «Топография» маълумотлар базасига киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда амалга оширилган бузиш ва (ёки) ободонлаштириш ишлари якуни бўйича «Топография» маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвирлари мавжуд бўлмаган ишлар учун ишларни қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш қатъиян тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиши якунланган объектларнинг ижровий топографик тасвирлари объект бўйича пудрат ташкилоти ва геодезия фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга юридик шахслар ўртасида тузилган шартномалар асосида ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Ж. Раматов ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 12 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 85-сон қарорига
1-ИЛОВА

Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Қоидалар шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун олиб бориладиган муҳандислик-геодезик қидирувлари жараёнида ишлаб чиқиладиган йирик масштабли: 1:200, 1:500 ва 1:1000 масштабли топографик тасвирлар ва режаларининг марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини (кейинги ўринларда — «Топография» маълумотлар базаси) шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — топографик ишлар тугагандан сўнг якуний топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритиш ёки «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни олиш учун мурожаат этувчи ихтисослашган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — топографик ишларни бажаришга буюртма берган жисмоний ёки юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геодезия мутахассиси — ихтисослашган ташкилот ходими, геодезия ишларини бажаришга ваколатли масъул шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижровий топографик тасвир — ушбу Қоидаларда ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш, бузиш ва ободонлаштириш ишлари вақтида ва (ёки) якунида ҳудуддаги бино ва иншоотлар, муҳандислик коммуникация тармоқлари ва жойнинг ҳолати тўғрисидаги топографик маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтисослашган ташкилот — белгиланган тартибда геодезия ва (ёки) картография фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Топография» маълумотлар базаси иштирокчиси (иштирокчи) — идоравий ахборот тизимлари «Топография» маълумотлар базасига интеграция қилинган вазирликлар ва идоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Топография» маълумотлар базаси оператори (оператор) — Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти («Топография» маълумотлар базасини шакллантириш ва топографик маълумотларни сақлаш бўйича ижрочи ташкилот);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Топография» маълумотлар базаси фойдаланувчиси (фойдаланувчи) — «Топография» маълумотлар базаси маълумотларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик маълумотлар — жой ҳолатининг йирик (1:200, 1:500 ва 1:1000) масштабли топографик режалари, қурилиши ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектларнинг ижровий топографик тасвирлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий кабинет — ариза берувчи ва экспертларга «Топография» маълумотлар базасида маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва қайта ишлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чизиқли объектлар — янги қурилган ёки демонтаж қилинган муҳандислик коммуникацияларининг ижровий топографик тасвирлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиши ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектлар — бинолар ва иншоотларни, муҳандислик коммуникацияларини қуриш ёки реконструкция қилиш, жойнинг ўзгариши билан боғлиқ бузиш ёки ободонлаштириш ишлари бажарилган барча объектлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Йирик (1:200, 1:500 ва 1:1000) масштабда амалга оширилган барча топографик маълумотлар, жой ҳолатининг топографик режалари, қурилиши ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектларнинг ижровий топографик тасвирлари «Топография» маълумотлар базасига киритилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Топографик режалар ва ижровий топографик тасвирлар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда текширилиб, «Топография» маълумотлар базасига киритилгандан сўнг амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топографик режалар «Топография» маълумотлар базасига киритилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижровий топографик тасвирларнинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритишда электрон хизматлар кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритишда электрон хизматлар кўрсатиш ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида операторнинг веб-платформасида қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг шахсий кабинети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспертларнинг шахсий кабинети.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий кабинетга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона идентификация тизими орқали кирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Топографик ишлар тугагандан сўнг ихтисослашган ташкилот операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритиш учун ариза беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

объект номи;

объектнинг жойлашуви ёки манзили;

координата ва баландлик тизими;

топографик тасвир ёки режанинг масштаби;

иш ҳажми (майдонли объектлар гектарда, чизиқли объектлар метрда);

топографик ишлар якунланган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик ишлар мақсади;

буюртмачи реквизитлари.

Бунда ариза берувчи топографик маълумотларни рақамли кўринишда, AutoCAD дастурий таъминотининг DWG вектор форматида юклайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Топографик маълумотларда топографик ишлар амалга оширилган ҳудуд чегараси кўрсатилиши шарт. Аризада кўрсатилган иш ҳажми топографик ишлар амалга оширилган ҳудуд чегараси майдонига мос келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза берувчининг шахсий кабинети электрон хизматлардан фойдаланиш, электрон хизматлар кўрсатиш жараёнини кузатиш, шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритиш учун ариза тўлдиргандан сўнг ариза берувчи кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ҳисоб-варақасини олади. Ариза берувчи беш иш куни ичида кўрсатиладиган хизматлар учун операторнинг ҳисобрақамига тўловни амалга ошириши шарт. Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилгандан сўнг, оператор тақдим этилган топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритиш жараёнини бошлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Оператор қуйидагиларни текширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик маълумотлар элементларининг таркиби йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар классификатори талабларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик маълумотлар ва унда кўрсатилган жой ҳолатининг «Топография» маълумотлар базасидаги мавжуд маълумотларга мослиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик маълумотларнинг топологик тартиби — топографик элементларнинг ўзаро жойлашуви, уларнинг жойдаги объектларнинг ўзаро геометрик жойлашув ҳолатига мослиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризада кўрсатилган маълумотларга, координата ва баландлик тизимларига топографик маълумотларнинг мослиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тақдим қилинган топографик маълумотларни текшириш учун топографик тасвирга олиш жараёни амалга оширилган ҳудуднинг ҳажмига (майдонига ёки узунлигига) қараб қуйидаги муддатлар белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони 0,5 гектаргача ёки узунлиги 300 метргача (чизиқли объектлар учун) — беш иш куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони 0,5 гектардан 2,0 гектаргача ёки узунлиги 300 метрдан 1000 метргача (чизиқли объектлар учун) — етти иш куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони 2,0 гектардан 5,0 гектаргача ёки узунлиги 1000 метрдан 2500 метргача (чизиқли объектлар учун) — саккиз иш куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони 5,0 гектардан 10,0 гектаргача ёки узунлиги 2500 метрдан 5000 метргача (чизиқли объектлар учун) — ўн иш куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдони 10 гектардан 50 гектаргача ёки узунлиги 5000 метрдан 50 000 метргача (чизиқли объектлар учун) — ўн беш иш куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 гектардан ортиқ майдон — йигирма иш куни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тақдим қилинган топографик маълумотларни экспертлар томонидан текшириш жараёнида номувофиқликлар аниқланса, топографик маълумот файлининг ўзида алоҳида қатламда номувофиқликларни кўрсатган ҳолда топографик маълумотлар бир иш куни ичида ариза берувчига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ариза берувчи кўрсатилган номувофиқликларни йигирма кун муддатда бартараф қилади (тузатади) ҳамда топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритиш учун оператор веб-платформасидаги шахсий кабинети орқали қайта юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган номувофиқликлар йигирма кун муддат ичида бартараф этилиб, топографик маълумотлар қайта юборилганда, оператор хизматлари учун тўлов олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Текширувдан муваффақиятли ўтган топографик маълумотларга такрорланмайдиган ягона рўйхатга олиш рақами берилади ва бу ишни бажарган ихтисослашган ташкилотга унинг топографик маълумотлари «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритишда электрон хизматлар мазкур Қоидаларга 1-иловада келтирилган схемага асосан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Экспертларнинг шахсий кабинети қабул қилинган аризаларни қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, электрон хизматлар кўрсатишда зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, қидириш ва аризага жавоб бериш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Топографик маълумотларни текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этишга оид электрон хизматлар оператор ва ихтисослашган ташкилот ўртасида тузиладиган оммавий шартнома асосида кўрсатилади. Топографик маълумотларни текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этишга оид электрон хизматларни кўрсатиш учун тўлов миқдорлари ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Оператор қуйидаги ҳолатларда амалга оширилган тўловни қайтариб бермасдан, «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритишни рад этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи ўз шахсий кабинети орқали оператор томонидан юборилган номувофиқликларни олган кундан бошлаб йигирма кун муддат ичида топографик маълумотларнинг ўзгартирилган (тузатилган) файлини операторга қайта юбормаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи топографик маълумот файлида кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этмасдан қайта юборса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа сабабларга кўра амалга оширилган тўловни қайтариб бермасдан, «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритишни рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Агар «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ариза берувчининг шахсий кабинетига рад этиш тўғрисида хабар юборилади ва ушбу хабарни ариза берувчининг электрон почта манзилига такрорлаш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ариза берувчи топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этганидан кейин қайта мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчи томонидан берилган ариза янги ариза сифатида қабул қилинади ва оператор томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Агар оператор ушбу Қоидаларнинг 11-бандида белгиланган муддатда аризани кўриб чиқиб, тақдим этилган топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги ёхуд рад этилганлиги тўғрисида хабарнома бермаса, белгиланган муддат тугагандан сўнг тизим автоматик равишда тақдим этилган топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритади ва ариза берувчига тақдим этилган топографик маълумотлар автоматик равишда «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритиш муддатлари хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ тўланган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар оператор текшириш вақтида номувофиқликларни аниқласа ва топографик маълумотларни қайта кўриб чиқиш (тузатиш) учун қайтарса, бу ҳолда топографик маълумотларни текшириш муддати кўрсатилган номувофиқликлар бартараф этилиб, тузатилган топографик маълумот қайта тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилади. Тузатилган топографик маълумот қайта тақдим этилган кундан эътиборан текшириш муддатларининг ўтиши давом этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилгандан сўнг қурилиш вақтида мавжуд ер ости муҳандислик тармоқларининг жойлашуви ёхуд уларнинг белгиланиши, жойнинг ҳолати «Топография» маълумотлар базасига киритилган топографик режада акс эттирилган ҳолатга мос келмаслиги аниқланса, топографик тасвирга олиш жараёни буюртмачиси бу ҳақда дарҳол ушбу ҳудуднинг топографик режасини ишлаб чиққан ихтисослашган ташкилотга хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослашган ташкилот беш иш куни мобайнида топографик ишлар қайта бажарилишини ташкил этиши ва буюртмачи ҳамда тегишли коммуникация тармоғи вакили иштирокида номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома имзолаган ҳолда, топографик режанинг янги (тузатилган) версиясини тузиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топографик ишлар якунлангандан сўнг ихтисослашган ташкилот операторнинг веб-платформасидаги ўз шахсий кабинети орқали янгиланган топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритиш учун мазкур ҳужжатда белгиланган тартибда ариза беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисидаги электрон хабарлар репозиторийси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Электрон хизматлар кўрсатиш натижалари, яъни топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида юборилган электрон хабарлар «Топография» маълумотлар базасининг электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ариза берувчи ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда, операторнинг веб-платформасида яратилган электрон хабарлар нусхасини олиш имкониятига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Давлат органлари операторнинг веб-платформасида яратилган электрон хабарнинг ягона рўйхатга олиш рақамини электрон ҳужжатлар репозиторийси расмий веб-саҳифасига киритиш ёхуд электрон хабарда кўрсатилган QR-кодни сканер қилиш орқали мурожаат этувчилардан олинган электрон хабарлар нусхаларининг ҳақиқийлигини текшириш ва улар ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. «Топография» маълумотлар базасида сақланадиган маълумотларнинг таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Оператор ҳар бир ариза бўйича текширилган ва «Топография» маълумотлар базасига киритилган топографик маълумотларнинг ҳисобини юритади ва унда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объект номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектнинг жойлашуви ёки манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
координата ва баландлик тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик тасвир ёки режанинг масштаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳажми (майдонли объектлар гектарда, чизиқли объектлар метрда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик ишлар бажарилган (якунланган) сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топографик ишлар мақсади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи реквизитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатга олиш рақами.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оператор бу маълумотларни геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, Мудофаа вазирлиги, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сўровига биноан тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Оператор топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасида алоҳида файллар ҳолатида сақлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ёки давлат геодезия координаталар тизимида тегишли масштабдаги топографик тасвирлар ва режаларнинг номенклатура варақларига мос ҳолда алоҳида топширилган файлларни йиғиш ва навбатчи топографик режалар кўринишида сақлаш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оператор топографик тасвирлар ва режаларнинг номенклатура варақлари жойлашув схемасини ўз веб-платформасида эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. «Топография» маълумотлар базаси 1:200, 1:500 ва 1:1000 масштаблар қаторига мос ҳолда, ҳар бир масштаб қатори учун алоҳида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Оператор маълумотларни захиралашни ва «Топография» маълумотлар базасида сақлашни таъминлайди. Маълумотларни сақлаш муддати — 10 йил.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. «Топография» маълумотлар базаси тугатилган тақдирда, унинг маълумотлари белгиланган тартибда сақлаш учун давлат картография-геодезия фондига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ахборот алмашинуви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. «Топография» маълумотлар базаси давлат органларининг қуйидаги ахборот тизимлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ташкил этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими геопортали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат геодезия ва картография фонди маълумотлар базаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Лицензия» ахборот тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Оператор ҳар бир иш куни якунлангач, иш куни давомида «Топография» маълумотлар базасига киритилган топографик маълумотларни «FТР» файл узатиш протоколи сервери (кейинги ўринларда — FТР-сервер) ёрдамида Давлат геодезия ва картография фонди маълумотлар базасига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар (маълумотлар базаси эгалари) ўзаро келишув асосида топографик маълумотларни узатишнинг бошқа усулларидан фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Топографик маълумотлар рақамли кўринишда, AutoCAD дастурий таъминотининг DWG вектор форматида тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. «Топография» маълумотлар базасидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. «Топография» маълумотлар базасидан сўралган маълумотлар қуйидаги услубларда тақдим этилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оператор веб-платформаси орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
FТР-серверлардан фойдаланган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон почта хизматидан фойдаланган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоғоз шаклида (буюртма асосида қоғозга чоп этиш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Оператор фойдаланувчининг аризаси асосида топографик маълумотларни қуйидаги электрон файл форматларида тайёрлайди ва тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
AutoCAD дастурий таъминотининг DWG вектор формати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
портатив ҳужжат файл формати (PDF);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасвирли растр файл формати (JPEG ёки PNG).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни олиш учун фойдаланувчи операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали аризани юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумот сўралаётган ҳудуд жойлашув ўрни, аниқ чегараси кўрсатилган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўралаётган маълумот тури: топографик маълумот/геодезик пунктлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўралаётган топографик маълумот масштаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотларни тақдим этиш услуби ва формати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотлардан фойдаланиш мақсади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи реквизитлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маълумотлар сўралаётган ҳудуд майдони ариза берувчи томонидан кўрсатилган чегара асосида автоматик равишда тизим томонидан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Оператор уч иш куни давомида аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни ўрганади ва ўрганишлар натижаси асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд маълумотларни тақдим этиш бўйича электрон хизматлар учун тўлов ҳисоб-варақасини ва тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ҳамда ариза берувчига жўнатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида маълумотлар мавжуд бўлмаса, ариза берувчига маълумотлар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабар юборади ва мазкур ариза якунланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ариза берувчи маълумотларни тақдим этишга оид хизматлар учун тўлов ҳисобварақасини ва тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини олгандан сўнг ихтиёрига кўра беш иш куни давомида кўрсатиладиган хизматлар учун операторнинг ҳисобрақамига тўловни амалга оширади. Белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мазкур ариза бўйича электрон хизмат амалга оширилмайди ва ариза якунланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ариза берувчи «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этишга оид хизматлар учун тўловни амалга оширган тақдирда оператор уч иш куни давомида ариза берувчининг сўровига асосан тақдим этиладиган маълумотларни мазкур Қоидаларда ва аризада белгиланган услубда ва форматда ариза берувчига тақдим этади ҳамда ариза берувчининг шахсий кабинетига унинг аризасига асосан маълумотлар тақдим этилганлиги тўғрисида хабар юборади. Ушбу хабарни ариза берувчининг электрон почта манзилига такрорлаш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Топография» маълумотлар базасидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этишда электрон хизматлар кўрсатиш схемаси мазкур Қоидаларга 3-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ариза берувчи ўзи тақдим этган топографик маълумотларнинг ҳақиқийлиги за актуаллигини таъминлаш учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Давлат органлари ўзларининг идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва актуаллигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Тизим иштирокчилари ва фойдаланувчиларига ахборот тизимига кириш учун берилган рўйхатга олиш маълумотларини (фойдаланувчи номлари, логинлар, пароллар ва бошқаларни) бошқа учинчи шахсларга бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидаларига

Топографик маълумотларни текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритишда электрон хизматлар кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Топографик ишлар тугагандан сўнг ихтисослашган ташкилот операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритиш учун ариза беради ва талаб этилган маълумотларни юклайди.

Ихтиёрига кўра

2-босқич

Оператор

Кўрсатиладиган электрон хизматлар учун тўлов ҳисоб-варақасини шакллантиради ва ариза берувчига жўнатади.

Бир соат

3-босқич

Ариза берувчи

Тўлов ҳисобварақасида кўрсатилган тўловни амалга оширади.

Беш иш куни

4-босқич

Оператор

Тақдим этилган топографик маълумотларни текширади ва текширувдан муваффақиятли ўтган топографик маълумотларни рўйхатга олиб, ариза берувчига топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборади.

Текширувда номувофиқликлар аниқланса, топографик маълумотни тузатмалар киритиш учун қайтаради.

Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддатларда

4а-босқич

Ариза берувчи

Кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этган ҳолда, топографик маълумотни янги версиясини қайта киритади.

Йигирма кун

4б-босқич

Оператор

Қайта тақдим этилган топографик маълумотларни текширади ва текширувдан муваффақиятли ўтган топографик маълумотларни рўйхатга олиб, ариза берувчига топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборади.

Текширув жараёнида олдин кўрсатилган номувофиқликлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги аниқланса, тақдим қилинган топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритиш рад этилади

Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддатларда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА

Топографик маълумотларни текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этишга оид электрон хизматларни кўрсатиш учун тўлов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИҚДОРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Хизмат тури

Ўлчов бирлиги

Хизмат нархи*

(БҲМ ҳисобида)

1.

Маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этиш

1.1.

Топографик маълумотлар

1 файл **

0,3

1.2.

Геодезик пунктларнинг координаталари (x, y, z)

1 пункт

0,1

2.

Топографик маълумотларни қабул қилиш, текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритиш

2.1.

майдони 0,5 га ва ундан кичик

1 объект ***

0,5

2.2.

майдони 0,5 га дан 1,0 га гача

1 объект

0,8

2.3.

майдони 1,0 га дан 2,0 га гача

1 объект

1,0

2.4.

майдони 2,0 га дан 5,0 га гача

1 объект

1,3

2.5.

майдони 5,0 га дан ортиқ бўлган объектларнинг қўшимча ҳар бир гектари учун

1 объект

0,2

3.

Муҳандислик коммуникацияларининг ижровий топографик тасвирларини қабул қилиш, текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва навбатчи харитани янгилаш. Муҳандислик коммуникациясининг узунлиги

3.1.

50 метргача

1 объект

0,2

3.2.

51 метрдан 300 метргача

1 объект

0,5

3.3.

300 метрдан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар 100 метр учун

1 объект

0,1

4.

Демонтаж қилинган муҳандислик коммуникацияларининг далолатномаларини ва ижровий топографик тасвирларини қабул қилиш, текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва навбатчи харитани янгилаш. Муҳандислик коммуникациясининг узунлиги

4.1.

50 метргача

1 объект

0,15

4.2.

51 метрдан 300 метргача

1 объект

0,3

4.3.

300 метрдан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар 100 метр учун

1 объект

0,05

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.

* Хизматлар нархи қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Файл — йирик масштабли топографик режа номенклатура варағи майдонидан (1:500 масштабда — 6,25 га, 1:1000 масштабда — 25 га) катта бўлмаган ҳажмдаги топографик режа. Сўралган топографик маълумотлар бир неча номенклатура варағи майдонига тегишли бўлса, номенклатура варағи сони файл сонига мос келади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Объект — битта электрон файлда жойлашган ва битта яхлит ҳудуд учун олиб борилган топографик ўлчовлар натижаси. Топографик ўлчовлар олиб борилган ҳудуд орасидаги масофа масштабда 10 сантиметрдан ортиқ бўлса, бундай топографик маълумотларни алоҳида файл кўринишида ва ҳар бир файл алоҳида объект сифатида тақдим этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Топография» маълумотлар базасидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этишда электрон хизматлар кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни олиш учун ариза беради.

Ихтиёрига кўра

2-босқич

Оператор

Аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни ўрганади, маълумотларни тақдим этиш бўйича электрон хизматлар учун тўлов ҳисобварақасини ва тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ҳамда ариза берувчига жўнатади. Аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида маълумотлар мавжуд бўлмаса, аризачига маълумотлар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабар юборади.

Уч иш куни

3-босқич

Ариза берувчи

Ҳисоб-варақасида кўрсатилган тўловни амалга оширади.

Ихтиёрига кўра ўн иш куни давомида

4-босқич

Оператор

Аризачининг шахсий кабинетига унинг сўровига асосан маълумотлар тақдим этилганлиги тўғрисида хабар юборилади ва ушбу хабарни аризачининг электрон почта манзилига такрорлаш мумкин

уч иш куни

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 85-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 85-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини ишга тушириш ва янада ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар марказлаштирилган топографик маълумотлар базасига (кейинги ўринларда — «Топография» маълумотлар базаси) киритиб борилишини таъминловчи веб-платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. Веб-платформани ишлаб чиқиш учун концепция, техник топшириқни шакллантириш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

2025 йил апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти

2. Веб-платформани ишлаб чиқиш ва тест режимида ишга тушириш.

2025 йил июль

3. Веб-платформадан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

2.

«Топография» маълумотлар базасини бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорликни таъминлаш.

1. «Электрон ҳукумат» ахборот тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Кадастр агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. «Лицензия» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

3. Юридик шахсларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

4. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

5. Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими геопортали билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

6. Давлат геодезия ва картография фонди маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2025 йил июнь

7. Зарурат тугилганда бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Заруратга кўра

3.

«Топография» маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш.

Қуйидаги ҳудудий ташкилотлар ва идоралар ходимлари учун «Топография» маълумотлар базасидан фойдаланиш зарурати, мазкур қарор ижросини таъминлашдаги аҳамияти бўйича ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш:

геодезия ишларини бажаришга ихтисослашган ташкилотлар;

лойиҳа ташкилотлари;

шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ташкилотлари;

буюртмачи хизматлари;

муҳандислик-коммуникация тармоқларининг эксплуатация ташкилотлари;

қурилиш соҳасида назорат инспекциялари;

қурилиши тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш комиссияси аъзолари ва бошқалар.

График асосида

(2025 йил июль — сентябрь)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар

4.

«Топография» маълумотлар базасини модернизация қилиш ва янада такомиллаштириш.

«Топография» маълумотлар базасини модернизация қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 09/25/85/0137-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон)