Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондларида давлат мулки улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 31 декабрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 71-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 январь,
31-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига
ИЛОВА
2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорида «(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатиш комиссияси ва ишончли вакиллар қониқарсиз ишлаган тақдирда уларнинг шахсий таркибини алмаштириш тўғрисида ўз вақтида тақдимномалар киритсин» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатувчи бошқарувчи қониқарсиз ишлаган тақдирда уни вазифаларни бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этсин»;
в) 5-банднинг учинчи хатбошида «тугатиш комиссиялари ва ишончли вакиллар таркибини шакллантириш ва тасдиқлашда» сўзлари тугатувчи бошқарувчиларни тайинлашда» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банддаги «мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) 1-иловада:
тўртинчи хатбошида «устав жамғармаларида давлат мулки улуши бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошида «тугатиш ёки санациялаш жараёнида» сўзлари «банкротлик ёки суддан олдин санация ўтказиш тартиб-қоидаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий ҳолати мониторингини юритиш»;
тўртинчи хатбошида «тўловга қодир бўлмаган ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар» сўзлари «тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошида «банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни суддан олдин санациялаш ёки банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш» сўзлари «суддан олдин санациядан ўтказиш ёки банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«кредиторларнинг банкрот корхонага нисбатан даъволари қондирилишига кўмаклашиш, банкротлик ҳамда суддан олдин санациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини амалга оширишда акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбошида «банкротлик хавфини бартараф этишга» сўзлари «банкротликнинг олдини олишга» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Комиссияга қишлоқ хўжалиги корхоналари банкротлигининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш юзасидан таклифлар киритиш;
устав фондида давлат улуши бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
суд бошқарувчилари ўқитилишини ва аттестациядан ўтказилишини ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестри юритилишини ташкил этиш;
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни суддан олдин санациядан ўтказиш, суд санациясини ва ташқи бошқарув режаларини келишиш»;
учинчи хатбошида «хўжалик судига» сўзларидан кейин «суддан олдин» сўзлари қўшилсин;
ўн иккинчи хатбошида «мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошида «корхоналарни» сўзларидан кейин «суддан олдин» сўзлари қўшилсин;
ўн бешинчи хатбошида «устав жамғармаларида давлат мулки улуши бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошида «ташқи бошқарувчи, ишончли вакил» сўзлари «суд бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошида «устав жамғармасида давлат улуши бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва жамоа хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Комиссияга ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган тартибда маҳаллий бошқарув органлари балансига бериш ва умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини уларнинг функционал вазифасига кўра тегишли хўжалик бирлашмалари корхоналари балансига бериш тўғрисидаги таклифларни киритади;
Комиссияга таркибий қайта ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритади»;
8-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналарни тугатиш жараёнида қатнашиш»;
еттинчи хатбошида «санациялаш» сўзи «судгача санациядан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«устав фондида давлат улуши ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган, шунингдек ўз фаолиятини амалда тўхтатган қарздор корхона раҳбари бедарак бўлган ва унинг турар жойини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда корхоналар банкротлиги тўғрисида иш қўзғаш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат томонидан қўллаб-қувватланган суддан олдин санациядан ўтказишнинг бориши, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги тартиб-қоидаларининг бориши устидан назорат қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчиларининг фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчиси фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилиши аниқланган тақдирда уни вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) 2-иловада:
низомнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда қарздорни санациядан ўтказиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади»;
7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«шаҳар асоси бўлган корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар;
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан таркибий қайта ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалари маъқулланган корхоналар»;
9-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«суддан олдин санациядан ўтказиш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш ва кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш»;
иккинчи хатбошида «маблағларни» сўзидан кейин «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига биноан судгача бўлган санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари ажратилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат маблағларини жалб этиш»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда санациялаш ўтказилишида қарздорга хизмат кўрсатувчи банкда илгари амал қилган ҳисоб рақамлари тўхтатилган ҳолда санациялаш бўйича сўмда ва (ёки) валютада ҳисоб рақами очилади.
Санациялаш ҳисоб рақамининг иш тартиби Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади»;
12-бандда «Мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «Устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошида «Мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «Устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳисоб рақамларининг ҳолати тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси»;
«режаси» сўзи «бизнес-режаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«зарурат бўлганда корхоналарга нисбатан судгача санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари берилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қўлланилиши, корхонани санациялаш тўғрисида қарор қабул қилинган Комиссия мажлиси протоколи ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг хулосаси Комиссия котибияти томонидан қарор қабул қилиш учун Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига юборилади»;
ж) 3-иловада:
иккинчи хатбошида «корхоналарни» сўзидан кейин «суддан олдин» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«устав фондида давлат улуши бўлган ҳамда хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналар банкротлигининг зарур тартиб-қоидаларини амалга ошириш»;
еттинчи хатбошида «ишончли шахслар» сўзлари «тугатувчи бошқарувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошида «мулкида давлат улуши бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошида «мулкида давлат мулки бўлган» сўзлари «устав фондида давлат улуши бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «тугатиш комиссияси ташкил этиш ва ишончли вакил функцияларини бажариш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 3-илованинг 43-бандида «ХИФ банкрот бўлган ёки тугатилган тақдирда унинг активларини тугатиш тугатиш комиссияси томонидан очиқ ким ошди савдоси шаклида ўтказилади» сўзлари «ХИФ банкрот бўлган тақдирда бошқарувчи тугатувчи, ХИФ ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда эса — тугатиш комиссияси очиқ ким ошди савдоси шаклида унинг активларини сотади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) 1-иловада:
29-бандда ва 33-банднинг иккинчи хатбошида «ишончли шахс» сўзлари «тугатувчи бошқарувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-бандда «ишончли шахснинг» сўзлари «тугатувчи бошқарувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
32-бандда «ишончли шахс» сўзлари «тугатувчи бошқарувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда; 7-сон, 82-модда; 2005 й., 30-31-сон, 235-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)