ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1073-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 19 сентябрдаги 107-сон «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1073, 2001 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси , 2001 й., 19-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 26 декабрдаги 135-сон «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1073-1, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 23-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 декабрь,
214-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2024 йил 25 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2025 й., 10/25/1073-2/0029-сон)