1. | Жуманазаров Акмал Рузикулович | — | директор |
2. | Абдукаюмов Абдурауф Абдурашидович | — | директорнинг биринчи ўринбосари |
3. | Тоҳиров Одилжон Зохиджонович | — | директор ўринбосари |
4. | Машанпин Тимур Васикович | — | директор ўринбосари |
5. | Додоев Алишер Розикович | — | Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси бошлиги |
6. | Ходжикариев Дилшод Масудходжаевич | — | Техник регламентлар ва стандартлар бўйича дастурларни амалга ошириш бошқармаси бошлиги |
7. | Абдурахманов Азамат Абдулхакимович | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиги |
8. | Қодиров Дониёр Бахтиёрович | — | Ўзбекистон стандартлар институти директори в.б. |
9. | Закиров Ансабхон Акаидинович | — | «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси директори |
10. | Саидорипов Лазизбек Фуркатжанович | — | «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси директори |
11. | Каттаходжаев Джавлан Юлдашходжаевич | — | «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори в.б. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.2025 йилдаги 11-сон
Дата вступления в силу
14.01.2025
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 351-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида» 2024 йил 1 июлдаги 370-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 28 майдаги 439-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 январь,
11-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2025 й., 09/25/11/0028-сон)