LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Хива, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд ва бошқа шаҳарларида жойлашган маданий ва тарихий меросни сақлашга 141,0 млн Япония йени миқдоридаги асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Алмашув ноталарини имзолашга вакил қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига беғараз ёрдамни олиш учун зарур тадбирларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.
3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган асбоб-ускуналар божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлар бундан мустасно.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда Маданият ишлари вазирлигининг талабномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар консуллик йиғимлари ундирилмасдан берилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият ишлари вазирлигининг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларнинг виза муддатларини узайтириш, уларни турар жойларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилиши давлат божи ундирмасдан амалга оширилишини таъминласин.
6. Ваколатли банк Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаларига кўра беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатганлик учун Япония томонининг воситачилик ҳақини тўлашга сўмлардаги маблағлар конвертация қилинишини таъминласин.