22.11.2024 йилдаги 780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.11.2024 йилдаги 780-сон
Дата вступления в силу
25.11.2024
Ҳужжат 25.11.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартирилиши ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон, «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим рухсат бериш тартиб-таомилларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулосалар бериш бўйича тегишли давлат хизматларининг паспортларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулосалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат хизматларини кўрсатишга масъул ҳисобланган ваколатли органлар бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарор билан киритилаётган давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 22 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
780-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 ноябрдаги 780-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «61» рақами «62» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги 62-илова билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
62-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиш бўйича хулоса бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳасини келишиш бўйича хулоса.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолиятлар (ҳаракатлар):

Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳасини келишиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси «Ўзэнергоинспекция» (ҳудудий бошқармалар)

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги филиаллардан олинган техник шарт;

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги филиал томонидан лойиҳа кўриб чиқилганлиги бўйича хат;

истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя этилиши*;

2. Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари (рўйхат рақами 20-15-143/14,18.07.2006 й.) талабларига риоя этилиши*;

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари бўйича реактив қувват компенсацияловчи бўйича ишлар амалга оширилганлиги*;

4. Техник шартларда қуввати 500 кВтдан юқори ҳамда қўшимча қувват олган тақдирда олинган техник шартнинг олдинги қуввати билан қўшиб ҳисобланганда умумий қуввати 500 кВтдан ошган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигидан тегишли хулоса олинганлиги*;

5. Энергия самарадорликни ошириш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш панеллари)дан фойдаланиши (заруратга кўра);

6. Ўз ҳудудидан ташқарида электр тармоқлари ҳамда трансформатор қурилмалари ўрнатилган тақдирда архитектор ва тегишли ташкилотлар билан келишилганлиги*;

7. Электр таъминот лойиҳаси тегишли рухсатномаси бор (лицензия) ташкилотлар билан лойиҳа ҳужжатларни амалга ошириш *;

8. Истеъмолчи уланадиган тармоқ ёки трансформатор бошқа истеъмолчининг тасарруфида бўлган тақдирда уланиш учун рухсат олиш*;

9. Юқори кучланишли (35 кВтдан юқори) тизим тармоқларига уланган тақдирда «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Миллий диспетчерлик маркази» билан келишилганлиги*;

10. Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари (ШНҚ 2.04.17-2019) қоида талабларига риоя этилиши;

11. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш (ШНҚ 2.07.01-03) қоида талабларига риоя этилиши;

12. Табиий ва сунъий ёритиш (ҚМҚ 2.01.05-2019) қоида талабларига риоя этилиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

11.

Изоҳ:

Истеъмолчи томонидан қўшимча қувватга эҳтиёж туғилганда қўшимча техник шарт олиш учун лойиҳа қайта келишилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарорига асосан электр тармоқларига улаш учун аризалар юборилганда лойиҳаларни келишиш композит тарзда амалга оширилади.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «17» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «2 — 6-иловаларда назарда тутилган хулосаларни расмийлаштириш» сўзлари «2 — 61-иловаларда назарда тутилган хулосаларни расмийлаштириш композит тарзда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги 61-илова билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
61-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Хулоса номи:

Чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

2.

Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар):

Жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжга мувофиқлиги.

3.

Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси:

Юридик шахс (иш берувчи) ва жисмоний шахс (иш берувчи ёки чет эл фуқароси).

4.

Хулосани беришга ваколатли орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалари.

5.

Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

чет эл фуқаросининг Ф.И.О, телефон рақами, электрон почта манзили, Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили;

маълумоти, мутахассислиги;

иш берувчининг Ф.И.О ёки номи, фаолият тури, СТИР (ЖШ ШИР);

тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги, лавозими;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (мавжуд бўлса).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи.

7.

Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

8.

Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни.

9.

Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари:

Жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг сони ва мутахассисликлари (лавозимлари) иш берувчининг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқлиги.

10.

Хулосанинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

11.

Изоҳ:

-

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гидрогеологик хулоса бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Хулоса номи:

Гидрогеологик хулоса.

2.

Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар):

Ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати.

3.

Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар.

4.

Хулосани беришга ваколатли орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги гидрогеология корхоналари хулосасини инобатга олган ҳолда.

5.

Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар:

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

а) юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

б) жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;

в) кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи;

г) лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари:

шимолий кенглик;

шарқий узунлик;

д) ер ости сувини олишдан мақсад:

хўжалик-ичимлик;

ишлаб чиқариш-техник (саноат);

қишлоқ хўжалиги (суғориш);

зах қочириш (дренаж);

даволаш-балнеологик;

е) ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун).

Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва кўрсатилган ҳудуднинг аниқлигига қараб гидрогеологик хулоса аниқ бир майдон учун берилади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;

6,5 фоизи — «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМга;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

3,25 фоизи — «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМга».

8.

Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати:

8 иш куни.

9.

Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари:

Кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлиги (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар).

10.

Хулосанинг амал қилиш муддати:

2 йил.

11.

Изоҳ:

Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича ариза билан бир вақтда қуйидаги органлар томонидан 5 иш куни ичида келишиб берилади:

а) Сув хўжалиги вазирлиги: қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари: ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этишни келишиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМ: гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМга юборади.

Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади.

Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади:

кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот;

ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот;

тегишлича лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.

Махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеологик хулоса тайёрланади.

Гидрогеологик хулоса электрон шаклда матн кўринишида жадваллар, хариталар ва чизмалар каби қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда тайёрланади.

Гидрогеологик хулосани тайёрлаш ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юбориш жами 8 иш кунидан ошмаслиги зарур.

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қуйидаги мазмундаги 19-илова билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
19-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Хулоса номи:

Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса.

2.

Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар):

Бино (иншоот) ва хоналар.

3.

Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар.

4.

Хулосани беришга ваколатли орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари.

5.

Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар:

а) Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса);

бино (иншоот) ва хоналарнинг жойлашган манзили;

бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш мақсади (аниқ кўрсатилади);

б) бино (иншоот) ва хоналарнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи.

8.

Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни.

9.

Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари:

Бино (иншоот) ва хоналарни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига талабларига мувофиқлиги.

10.

Хулосанинг амал қилиш муддати:

3 йил.

11.

Изоҳ:

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда хулосани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.

Бино (иншоот) ва хоналар — умумий майдонда жойлашган бир ёки бир нечта бино (иншоот) ва хоналарнинг мавжудлиги;

Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси — хўжалик ва бошқа фаолият турлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш лойиҳалари ва фойдаланиш ҳужжатлари ҳамда лаборатория таҳлиллари натижаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиология ҳужжати.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/780/0962-сон)