08.11.2024 йилдаги 747-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.11.2024 йилдаги 747-сон
Дата вступления в силу
09.11.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарма иштирокида «Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш» лойихасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Глобал экологик жамғарма (кейинги ўринларда — ГЭЖ) томонидан «Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш учун 5 йил муддатга грант ажратилиши белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш учун умумий ижрочи ва техник ёрдам кўрсатувчи этиб белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳани амалга ошириш даврида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (кейинги ўринларда — ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ижро этувчи орган сифатида фаолият кўрсатиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа Бухоро ва Навоий вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан Лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувни имзоласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Лойиҳани амалга ошириш учун шартнома асосида жалб қилинадиган маҳаллий маслаҳатчи-экспертларнинг сони ва уларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳани амалга ошириш доирасида бажарилган ишлар ҳолати ва ўзлаштирилган маблағлар юзасидан ҳисоботларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирлар масъул вазирликлар ва ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги келишувлар доирасида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун ГЭЖнинг гранти ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Лойиҳанинг йиллик бюджетида тасдиқланган миқдорда ва муддатларда тегишли вазирлик учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварақларга ўтказиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа доирасида ҳисобот йилида ГЭЖнинг ўзлаштирилмаган гранти ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда кейинги йилга тўлиқ ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ГЭЖ гранти ҳисобидан харидлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади. Бунда республика ҳудудидан ташқаридаги харидлар ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ГЭЖ гранти ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуналар, қурилма ва жиҳозлар Лойиҳани амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг маҳаллий ҳамкор ташкилотларга бепул ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Лойиҳа доирасидаги тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини, харидларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида «йўл хариталари»ни тасдиқлаш ҳамда идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ишчи гуруҳларни тузиш ваколатлари берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 8 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
747-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/747/0906-сон)