05.11.2024 йилдаги ЎРҚ-990-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 23 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 20 сентябрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг турли қатламлари орасида маърифий фаолиятни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида носоғлом маърифий ишларни амалга ошириш ҳоллари кўпайиб, бундай тадбирлар доирасида аҳолининг ва ёшларнинг онгига, маданиятига ва ҳис-туйғуларига бегона бўлган турли ёт қарашлар ва ғоялар сингдирилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳозирги вақтда мазкур соҳага аҳолининг қизиқиши кучайиб бораётганлиги ҳамда у бу борада фаолият юритувчи шахсларнинг асосий даромад манбаига айланиб бораётганлиги соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш заруриятини юзага келтирмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу муносабат билан «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча киритилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мазкур фаолият турига қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун маърифий фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қуйидаги мазмундаги 594-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«594-модда. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга ошириш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 245-модданинг биринчи қисмидаги «593» рақами «593, 594» рақамлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 248-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «593» рақами «593, 594» рақамлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 538-модда; 2021 йил, 4 сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 101-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«141-модда. Маърифий фаолият
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маърифий фаолият шахснинг шахсий, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан камол топиши, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳиятини, имкониятларини, мулоқот қилиш қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникмалар ва малакаларни шакллантиришга қаратилган, давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маърифий фаолият қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган (суд ҳукми қонуний кучга киргунига ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар), жинсий эркинликка қарши жиноятларни, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятларни, тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятларни, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларни, фирибгарликни ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар маърифий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, талаблари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 23-модданинг биринчи қисми:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн еттинчи — ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 5 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-990-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон)