24.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3564
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 24.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3564
Дата вступления в силу
28.10.2024
Ҳужжат 28.10.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклини тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3564]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 16 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 10 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 32-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАУЧЕР ШАКЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келиши учун махсус ваучер ________-сон (___.___.___)

1. Ваучерни тасдиқлаган ташкилот номи

2. Фамилияси, исми, отасининг исми :

3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

4. Туғилган санаси:

5. Доимий яшаш жойи:

6. Фойдаланиши мумкин бўлган транспорт тури

Темир йўл

Авиатранспорт

7. Йўлланма рақами

8. Ваучернинг тасдиқланган санаси

20___ йил «___»___________________________

Эслатма:

1. Онкологик ва гематологик беморларга онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун йўлланма берилган тақдирда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан беморнинг танлови асосида темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ;

Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан темир йўл орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишлилиги бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

2. Бемор ёки унинг қонуний вакили республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун йўлланмани ва ваучерни ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни унга Тошкент шаҳрига келиши учун зарур бўлган кундан уч иш куни олдин темир йўл ва/ёки авиатранспорт кассаларига тақдим қилади ва темир йўл ва/ёки авиатранспорт кассаларида ушбу иш куни давомида йўл чипталари бепул расмийлаштирилади.

Бунда:

йўл чипталари «Афросиёб» электропоездлари, «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» йўловчи поездлари ҳамда ҳаво кемаси учун тежамкор «econom», шунингдек бемор ёки унинг қонуний вакили хоҳишига кўра шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди таркибида ҳаракатланувчи йўловчи вагонлар учун плацкарт ёки купе тоифаси бўйича расмийлаштирилади;

бемор ёки унинг қонуний вакили ихтиёрига кўра қўшимча тўлов асосида тежамкор «econom» тоифасига кирмайдиган йўл чипталари расмийлаштирилиши мумкин.

3. Агар бемор ёки унинг қонуний вакили темир йўл ва/ёки авиатранспорт кассаларига ушбу эслатманинг 2-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кеч мурожаат қилган тақдирда, транспорт ташкилоти ушбу беморнинг Тошкент шаҳрига келиши учун зарур бўлган кунга йўл чипталарини расмийлаштиришга агар ушбу йўналишда йўл чипталари қолмаган бўлса, мажбур ҳисобланмайди.

QR-код сканер қилинганда, ушбу ҳужжатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсидан https://ssv.uz генерация қилинади.

Бошқа ахборот ресурсларидан шакллантирилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли эмас.

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 10/24/3564/0858-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)