Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 майдаги ПҚ-181-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 майдаги ПҚ-181-сон қарорига кўра ТИФ ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда 2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда, 2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда, 2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 303-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошиси «10 фоизи миқдорида» сўзларидан кейин «(ТИФ ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ 2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда, 2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда, 2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 октябрь,
642-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/642/0786-сон)