05.10.2024 йилдаги ЎРҚ-971-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.10.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 23 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ва психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда ҳамда телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ортиб бораётганлиги муносабати билан ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик ёки реклама қилганлик учун одиллик принципига мувофиқ жазо чораларини қўллаш мақсадида мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун билан гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилишнинг ҳамда уларнинг қонунга хилоф муомаласининг олдини олишга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 2511-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2511-модда. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) қуйидаги мазмундаги 2512-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2512-модда. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жазодан озод қилинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 273-модданинг учинчи қисми:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар томонидан ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «д» банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«д) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 274-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«274-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 345-модданинг бешинчи қисмидаги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«251 — 2551-моддаларида» деган сўзлар «251-моддасида, 2511-моддаси учинчи — олтинчи қисмларида, 252 — 2551-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«274-моддаси иккинчи қисмида» деган сўзлар «274-моддаси тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 3812-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2481-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар «2481-моддаси биринчи қисмида, 2511-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2512-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«274-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар «274-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 246-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қуйидаги мазмундаги 562, 563 ва 564-моддалар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«562-модда. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
563-модда. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жавобгарликдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
564-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 245-модданинг биринчи қисми «56» рақамидан кейин «562, 563, 564» рақамлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 248-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси «476» рақамидан кейин «562, 563, 564» рақамлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 5 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-971-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон)