Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатлари ташқи ва ички таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди.
Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши муносабати билан кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир чоралар даражасини ошириш зарурати юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки фаолиятини тартибга солувчи, банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, электрон ҳукумат фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш ва банк сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ҳамда электрон ҳукумат тизимида ахборот хавфсизлигини кучайтиришга ва киберхавфсизликни таъминлашга, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар) 1551-моддаси иккинчи қисмининг диспозициясидаги «ўта муҳим» деган сўзлар «конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади), шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради;
банкларнинг ва нобанк кредит ташкилотларининг (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади), тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича фаолияти устидан мониторингни амалга оширади;
кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг фаолиятида аниқланган киберхавфсизликка оид ҳодисалар ҳамда таҳдидлар тўғрисида Марказий банк билан тезкор ахборот алмашиш тартибини белгилайди»;
2) 12-модданинг биринчи қисми:
ўнинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотларининг, ломбардларнинг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади)» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошисидаги «банклар ва нобанк кредит ташкилотлари (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади)» деган сўзлар «кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини аниқлайди, уларнинг реестрини шакллантириш ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқади;
киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларини, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини уларнинг киберхавфсизлик талабларига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказади;
кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик аудитидан ўтказади;
кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг ва кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражаси бўйича рейтингни юритади»;
кредит ташкилотларига, тўлов ташкилотларига, тўлов тизимлари операторларига, валюта биржаларига ва кредит бюроларига киберхавфсизликка таҳдидларнинг (шу жумладан банк карталари билан боғлик талон-торожликларнинг) олдини олиш ва (ёки) уларни бартараф этиш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ҳамда норматив ҳужжатлар қабул қилади»;
ўн саккизинчи хатбошиси йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
3) 17-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «махфийдир» деган сўз «конфиденциалдир» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 58-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «махфий» деган сўз «конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 60-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигига» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 4, 267-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 42-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигини» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 48-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «махфий» деган сўз «конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 51-модда:
биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигига» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича юборилган кўрсатмалар ижросини»;
ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4) 54-модда биринчи қисмининг йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банк сири тўғрисидаги қонунчилик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, шунингдек банк ахборот тизимларида кибертаҳдид ёки киберхавфсизлик ҳодисаси вужудга келишига олиб келувчи қонунчилик талаблари бузилганлиги».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2022 йил, № 4, 337-модда) 7-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ташкилий ва техникавий чора-тадбирлар» деган сўзлар «ташкилий ва техникавий, шу жумладан ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-30-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 156-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигини» деган сўзлар «ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг иккинчи хатбошиси «ахборотни муҳофаза қилиш» деган сўзлардан кейин «ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 7-модда бешинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «махфий» деган сўз «конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 8-модданинг ўзбекча матнидаги «махфий» деган сўз «конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги ЎРҚ-395-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 451-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модданинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«электрон ҳукумат ахборот тизимларининг ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш»;
2) 12-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12-модда. Электрон ҳукумат ахборот тизимларининг ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш принципи»;
биринчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигини» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 15-модда иккинчи қисмининг ўн учинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигини» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 16-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлигини» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ЎРҚ-578-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 7-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлиги талабларига ва» деган сўзлар «ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига, шунингдек» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлиги» деган сўзлар «ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «ахборот хавфсизлиги ва» деган сўзлар «ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 17-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликларни Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой ичида бартараф этиш;
ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатувчи қоидабузарликларни Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой ичида бартараф этиш»;
5) 21-модда иккинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошисидаги «ахборот хавфсизлиги» деган сўзлар «ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 22-модда учинчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни ҳамда тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи»;
7) 23-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси «тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига» деган сўзлардан кейин «шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 24-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни ҳамда тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи»;
9) 57-модданинг:
номидаги «Ахборот хавфсизлиги» деган сўзлар «Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ахборот хавфсизлиги» деган сўзлар «Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик режими бузилган тақдирда, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчилар қоидабузарлик аниқланганидан кейин бу ҳақда ҳамда унинг оқибатларини камайтириш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида Марказий банкка тезкорлик билан хабар бериши шарт. Марказий банк тўлов тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик режими бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ҳамда юритишни амалга оширади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелда қабул қилинган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-765-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 114-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 28-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир талабларни бажармаганлик»;
тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 37-модда:
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «махфийлигини» деган сўз «конфиденциаллигини» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Махфий» деган сўз «Конфиденциал» деган сўз билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 сентябрь,
ЎРҚ-964-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон)