LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Белгиланган топшириқнинг 33 фоизи ва топшириқдан ортиқчаси ҳисобига хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини ташқи бозорда сотишда уларга зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги 1995 йилнинг 1 январигача Вазирлар Маҳкамасига 1994 йил ҳосилидан хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳажми бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этсинлар.
1994 йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш якунлари бўйича кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китобларга зарур тузатишлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини экспорт қилиш учун лицензияларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хўжаликлар томонидан хорижий шерикларга етказиб бериладиган пахтани юклаб жўнатиш ва божхонада расмийлаштириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсинлар.
LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
хўжаликларга валюта счётлари очишда зарур ёрдам берсинлар. Ҳар бир хўжалик ўз валюта счётига эга бўлишига кўмаклашсинлар;
хўжаликларнинг валюта счётларига маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.