Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3185-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 3185, 2019 йил 23 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/3185/3786-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 август,
20-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 10/24/3185-2/0702-сон)