Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:
1. 2016 йил 19 май куни Бангкок шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан қабул қилинган Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдо жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битимга қўшилинсин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 сентябрь,
ПҚ-316-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 07/24/316/0693-сон)