Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2024 йил 18 апрель куни Душанбе шаҳрида имзоланган:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 мартда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 мартда имзоланган халқаро ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома тасдиқлансин.
2. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уларни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Тожикистон томонига тегишли билдиришномани юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 сентабрь,
ПҚ-315-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 07/24/315/0692-сон)