Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича Ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 7 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3374-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сон «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 23 июндаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 3374, 2022 йил 28 июнь) (Қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й.,10/22/3374/0582-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 август,
412-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 10/22/3374-1/0597-сон)