01.08.2024 йилдаги 476-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2024 йилдаги 476-сон
Дата вступления в силу
05.08.2024
Ҳужжат 10.11.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро аккредитация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 млн сўмдан ошмаган миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 млн АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги маҳсулотларни экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан кўп бўлмаган қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
476-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорига
1-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (кейинги ўринларда — IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;

ишчи гуруҳ — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тузиладиган Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати корхонаси — саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш асосида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар — лаборатория синовлари ва таҳлилларини амалга оширишда фойдаланиладиган жиҳозлар (синов ва ўлчаш воситалари, стандарт намуналар, намуналарни синовга тайёрлаш учун фойдаланиладиган воситалар, синов жараёнида фойдаланиладиган электрон дастурлар, прекурсорлар, реагентлар, реактивлар ва кимёвий воситалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати ускуналари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ускуналар ва жиҳозлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сифатни бошқариш тизимига берилган мувофиқлик сертификати — халқаро стандартлар талабларига асосан сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — озиқ-овқат саноати корхоналарига IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш харажатларнинг 50 фоизини, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорIAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертфикатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган озиқ-овқат саноати корхонаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро сифатни бошқариш тизими — халқаро стандарт талабларига асосан маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида иш жараёнларини бошқаришни баҳоловчи бошқарув тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулоса — ишчи гуруҳ томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

3. Субсидия миқдори корхоналар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштиришга алоҳида ҳамда лаборатория ускуналари ва жиҳозларини харид қилиб ишга туширишга алоҳида ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Субсидия қуйидаги йўналишларга ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилган ва сертификатлаштирган ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиб ишга туширган талабгорга субсидия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорга бажарилган ишлар учун фақат бир маротаба субсидия ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Субсидия олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар

6. Талабгор субсидия олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳга мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилганлиги бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича тузилган шартномалар нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги юзасидан мувофиқлик сертификати нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар ишга туширилганлиги бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар харид қилинганлигини, етказиб берилганлигини ва ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси нусхаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг паспортлари нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга туширилган лаборатория ускуналари ва жиҳозларини талабгор балансига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория ўлчаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ишга туширилган лаборатория ускуна ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилган муддати икки йилдан ошмаган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича талабгор жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Субсидия ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Талабгор ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, ишчи гуруҳ томонидан икки иш куни ичида сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ беш иш куни ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза келиб тушган кундан бошлаб талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирилганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар тўлиқ ишга туширилганлигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) талабгорга халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган субсидиянинг миқдорини аниқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринда — Агентлик) «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон шаклда юборади;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, талабгорни хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш учун заруратга қараб, махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор ишчи гуруҳнинг қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

10. Ишчи гуруҳ аризани ўрганишда қуйидаги мезонларга асосланиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар, уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда ушбу Низомда белгиланган йўналишларга мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар ишга туширилганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ишчи гуруҳ аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган хулосанинг ҳаққонийлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари — ишлаб чиқариш корхонаси ва унинг лабораторияси жойлашган жой, майдони, ишловчилар сони тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари — фаолияти бўйича давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасининг ҳаққонийлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори — харид қилинган лаборатория ускуналари ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилганлигига икки йилдан ошмаганлигига, стандарт талаблар асосида ишга туширилганлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг ҳудудий бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ котиби — талабгорга тегишли тартибда ҳужжатларни «Agrosubsidiya» АТга киритишга кўмаклашиш, ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида кўриб чиқишга ҳамда кўриб чиқиш натижаларини талабгор ва Агентликка юборишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик беш иш куни ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳ томонидан «Agrosubsidiya» АТ орқали тақдим этилган ижобий хулоса ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳни, ишчи гуруҳ эса талабгорни камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор «Agrosubsidiya» АТ орқали хабарни олгандан сўнг ўн беш кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаганда Агентлик томонидан субсидия ажратилиши рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агентлик талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг ўн кун ичида талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидагилар талабгорга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда ноаниқликлар ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Агентлик ҳар чорак якунида ўзининг расмий веб-сайтида ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори

5.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Субсидия олиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали аризага ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг

2-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади.

2. Субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка юборади.

5 иш куни ичида

3-босқич

1. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

2. Ишчи гуруҳ

1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланган тақдирда, ишчи гуруҳга юборади.

2. Ҳужжатлардаги камчиликлар тўғрисида талабгорни хабардор қилади.

5 иш куни ичида

4-босқич

1. Талабгор

2. Ишчи гуруҳ

1. Камчиликларни бартараф қилгандан сўнг тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳга юборади.

2. Талабгор тақдим этган ҳужжатларни Агентликка юборади.

15 кун ичида

5-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Субсидияни талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига ўтказади.

10 кун ичида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

АРИЗА

__________________________________________________________________________да фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)

______________________________________________________________ корхонаси 20___ йилда «___» _____________

____________________________(талабгор ташкилот номи)

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирди ва қуйидаги лабораторияга зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиб ишга туширди.

Хусусан,

______________________________________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонида белгиланган субсидия ажратилиши учун хулоса беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: __________________________________________________________

Тижорат банкидаги асосий ҳисобварақ ва бошқа маълумотлар:

________________________________________________________________________________________________

Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман (илова қилинади). Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман ҳамда жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Талабгор__________________________

(имзо)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ

_______________________________________________________________да фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)

____________________________________________________корхонаси 20___ йилда «___»___________

_________________(талабгор ташкилот номи)

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирган ва қуйидаги зарур ускуна ҳамда лаборатория жиҳозларини харид қилиб ишга туширган:

___________________________________________________________________________________

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига асосан «__________________» корхонасига __________________________сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга _________________________ деб топилди.

мувофиқ/мувофиқ эмас

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Т/р

Ф.И.О

Имзо

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

4.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори

5.

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар (кейинги ўринларда — хорижий мутахассис) иш ҳақининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳ — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тузиладиган Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати корхонаси — саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш асосида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — талабгор томонидан хорижий мутахассисга тўланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ бир ойга ҳар бир хорижий мутахассис учун республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратиладиган маблағ;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — йиллик тушумида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 (бир) миллион АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги маҳсулотларни экспорт қилган ва хорижий мутахассисларни жалб қилган озиқ-овқат саноати корхонаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассис — ўз мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш тажрибасига, муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича мутахассисликка ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулоса — ишчи гуруҳ томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидиялар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Жамғарма учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хорижий мутахассисни жалб қилган талабгорга ҳар бир касб (лавозим) бўйича фақат бир нафар хорижий мутахассис учун субсидия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Субсидия олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Талабгор хорижий мутахассис билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузиб, иш ҳақи ҳисоблагандан сўнг субсидия олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳга мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жойлашган жойи (почта ва электрон манзили), хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассисни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг нусхаси;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси ва унинг меҳнат фаолиятига оид ҳужжат нусхаси ҳамда ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
охирги бир йил давомида камида 1 (бир) млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилганлиги ва йиллик тушумда экспорт қилинган тайёр ёки ярим тайёр маҳсулотлар улуши камида 30 фоизни ташкил қилганлиги ҳақидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг хорижий валюта кирими тасдиқланган маълумотномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассисни камида 5 йиллик иш тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Субсидия ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда субсидия харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ишчи гуруҳ талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ишчи гуруҳ аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиришда қуйидагиларни ўрганишга масъул ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ҳокими — ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаси ўз вақтида ва жойида тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари — йиллик тушумда экспорт қилинган тайёр маҳсулотлар улуши камида 30 фоизни ташкил қилганлиги ҳамда ҳар йили қиймати 1 (бир) млн АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги маҳсулот экспорт қилинганлигига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи — хорижий мутахассисларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда меҳнат фаолиятига оид ҳужжатни олганлиги ҳамда талабгор ва хорижий мутахассис ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда иш ҳақи тўғри ҳисобланганлигига;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг бошлиғи — хорижий мутахассисга ҳисобланган иш ҳақидан солиқлар тўланганлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг туман (шаҳар) лойиҳа офиси мутахассиси — ишчи гуруҳ котиби — талабгорнинг тегишли тартибда ҳужжатларнинг «Agrosubsidiya» АТга киритишига кўмаклашиш ҳамда кўриб чиқиш натижалари талабгор ва Агентликка юборилишига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилганда, ишчи гуруҳ томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ беш иш куни ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) талабгорнинг йиллик тушумда экспорт қилинган тайёр маҳсулотлар улуши камида 30 фоизни ташкил қилганлигини ҳамда охирги бир йил давомида камида 1 (бир) млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтирганлигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) талабгорга хорижий мутахассисларни жалб қилганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратиладиган субсидия миқдорини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон шаклда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса бир йил муддатга амал қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, талабгорни хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш учун заруратга қараб, махсус малакага эга бўлган мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор ишчи гуруҳнинг қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Талабгор ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси амал қилиб турган муддат ичида иш ҳақи тўланганлиги ҳақидаги маълумотномани илова қилган ҳолда, ҳар ойнинг 10-санасига қадар Агентликка талабнома тақдим этиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса асосида тақдим этилган ҳар ойлик талабномага мувофиқ ўн кун ичида талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик ҳар чорак якунида ўзининг расмий веб-сайтида ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман (шаҳар) лойиҳаси офиси мутахассиси, Ишчи гуруҳ котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Субсидия олиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали аризага ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг

2-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади.

2. Субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка юборади.

5 иш куни ичида

3-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Субсидияни талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.

10 кун ичида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

АРИЗА

____________________________________________________________________________да фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)

_____________________________корхонаси 20____ йилда «____» ____________________қуйидаги ишларни бажарди.

______(талабгор ташкилот номи)

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қуйидаги мутахассислар жалб этилди:

1. Ф.И.О________________________________________________________________________________________ Мутахассислиги________________________________________________________________________________________

2. Ф.И.О________________________________________________________________________________________ Мутахассислиги________________________________________________________________________________________

3. Ф.И.О________________________________________________________________________________________ Мутахассислиги________________________________________________________________________________________

4. Ф.И.О________________________________________________________________________________________ Мутахассислиги________________________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонида белгиланган субсидияни ажратиш учун хулоса беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи:_____________________________________________________________

Тижорат банкидаги асосий ҳисобварақ ва бошқа маълумотлар:

________________________________________________________________________________________________

Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман ҳамда жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Талабгор_________________________

(имзо)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ишчи гуруҳнинг

ХУЛОСАСИ

__________________ туманида (шаҳрида) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хорижий мутахассисларни жалб қилишга субсидия ажратиш бўйича _________________ тумани (шаҳри) ишчи гуруҳи «___________________»нинг 20____ йил «_______»даги «_____»-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

1. Жалб этилган мутахассиснинг Ф.И.О: _______________________;

2. Жалб этилган ходимнинг мутахассислиги: _______________________;

3. Фуқаролиги: __________________;

4. Тамомлаган олий таълим муассасаси номи: ___________________________;

5. Мутахассислиги бўйича иш стажи: ____________________________;

6. Қоплаб бериладиган иш ҳақи миқдори: _____________________;

ХУЛОСА:

«___________________»га жами ________________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга ____________________________ деб топилди.

______мувофиқ (мувофиқ эмас)

Ишчи гуруҳнинг аъзолари:

Т/р

Ф.И.О

Имзо

Лавозими

1.

Туман (шаҳар) ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Туман (шаҳар) ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи

4.

Туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг бошлиғи

5.

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман (шаҳар) лойиҳаси офиси мутахассиси, Ишчи гуруҳ котиби

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/476/0575-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)