Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
1. |
Икрамов Адхам Ильхамович |
— |
спорт вазири |
|
2. |
Махмудов Шахрилло Шарипович |
— |
вазир ўринбосари |
|
3. |
Исмаилов Мурод Валижанович |
— |
вазир ўринбосари |
|
4. |
Лавозимига кўра |
— |
вазир ўринбосари |
|
5. |
Каримов Аваз Қудратуллаевич |
— |
вазир маслаҳатчиси |
|
6. |
Моминджанов Шарипжан Фузаилович |
— |
вазир маслаҳатчиси |
|
7. |
Ҳамраев Бобур Янгибоевич |
— |
вазир котибияти бошлиғи |
|
8. |
Маткаримов Рашид Машарипович |
— |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори |
|
9. |
Алланазаров Адилбек Рустамович |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири |
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 майдаги 212-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 июль,
396-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2024 й., 09/24/396/0484-сон)