03.11.1994 йилдаги 533-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.11.1994 йилдаги 533-сон
Дата вступления в силу
03.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 29.02.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Давлат божи ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи—олтинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:
а)даъво аризаларидан — даъво баҳоси энг кам иш ҳақининг:
20 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;
20 дан 40 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
40 дан 80 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 15 фоизи миқдорида;
80 бараваридан кўп бўлгандадаъво баҳосининг 20 фоизи миқдорида;
б)давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётган томонидан ундирилади)энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
в)никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;
никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолдабож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;
г)бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
д)уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
е)алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)ларданэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидандаъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган ставкалар миқдорида;
жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридандаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
з)судларнинг қарорлари, ҳукмлари, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида.

2.

Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:
а)мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси:
1 млн. сўмгача бўлгандадаъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
1 млн. сўмдан ортиқ, 10 млн. сўмгача бўлгандадаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;
10 млн. сўмдан ортиқ бўлгандадаъв? баҳосининг 1 фоизи миқдорида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидандаъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;
б)мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризалариданэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаларданэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;
г)хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризалариданэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
д)хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларданбиринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;
е)хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида.

4.

Нотариал идораларнинг ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари, ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:
а)уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
б)квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини:
мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми) ва дала ҳовлилар учун ставка турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. Гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатлар учун ставка умумий майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
в)гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;

г)

банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида;
д)баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учуншартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида;
е)мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик шартномаларини (ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) ва баҳоланмайдиган бошқа битишувларни тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирдаэнг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

ж)

никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

з)

васиятномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

и)

меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:
биринчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;
иккинчи навбатдаги ворисларгамерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;
қолган ворисларгамерос суммасининг 2 фоизи миқдорида;
Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли кадастр ва кўчмас мулк хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
к)мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қуйидаги схема бўйича бож ундирилади, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:
Транспорт тури

Фойдаланиш муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1.Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:
а)юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдоридаэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида
б)чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
2. Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун давлат божи ставкалариэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 фоизи миқдоридаэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:
эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;
банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун бож белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан белгиланади.

к1)

мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида Ватанимизда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади
Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.
Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади
Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштиришда бож ушбу банднинг «к» кичик бандига мувофиқ ундирилади.
л)қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «л1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:
ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «л1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасноэнг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «л1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасноэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «л1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасноэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

л1)

ватанимизда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва/ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида ундирилади
Изоҳ. Ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга ишончномаларни тасдиқлаганлик учун бож ушбу банднинг «л» кичик бандига мувофиқ ундирилади.
м)бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

н)

мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
о)ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
п)ижро хатлари ёзиб берганлик учунундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

р)ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учунҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
с)ҳужжатлардаги ёзувларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
т)нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
у)банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
ф)юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ишлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «у» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасноэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.


5.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун:
а)никоҳни қайд этганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
б)никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:
вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйичаэр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;
агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
в)16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
г)туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
д)фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.

6.

Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, чет элга кетиш ва чет элдан келиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни берганлик учун:
а)Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
б)фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
в)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга кетиш ҳуқуқини берувчи ижозат ёзувини қўйиб берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
г)Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс миллий паспортига ёки унинг ўрнини босувчи пайтнинг ўзида кетиш ва келиш визаси берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
д)кетиш ва келиш ҳуқуқини берувчи илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтириш бундан мустасно)энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
е)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
з)чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республика?и?инг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекитон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун берилган йўқотиб қўйилган рухсатнома ўрнига янгисини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
и)йўқотиб қўйилган паспортлар ва уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар ўрнига янгисини берганлик учунмазкур банднинг «а», «б», «е» кичик бандларига мувофиқ миқдорларда.

7.

Бошқа ишларни амалга оширганлик учун
а)Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризаларданэнг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
б)Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
в)чет эл фуқароларини, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

г)

ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.


8.


Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарэнг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари, бозорларэнг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.