03.11.1994 йилдаги 533-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.11.1994 йилдаги 533-сон
Дата вступления в силу
03.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 20.02.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Давлат божи ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи—олтинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:

а)

даъво аризаларидан мазкур банднинг «а1» ва «а2» кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно— даъво баҳоси энг кам иш ҳақининг:

20 бараваригача бўлганда

даъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;

20 дан 40 бараваригача бўлганда

даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

40 дан 80 бараваригача бўлганда

даъво баҳосининг 15 фоизи миқдорида;

80 бараваридан кўп бўлганда

даъво баҳосининг 20 фоизи миқдорида;

а1)

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти доирасида бериладиган даъво аризаларидан, даъво баҳоси энг кам ойлик иш ҳақининг:

20 бараваригача бўлганда

даъво баҳосининг 2,5 фоизи миқдорида;

20 бараваридан кўп бўлганда

даъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;

а2)

кредит ташкилотларининг кредитлар, қарзлар ва бошқа қарзлар бўйича қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида

б)

давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётган томонидан ундирилади)

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

в)

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;

никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда

бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;

г)

бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

д)

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

е)

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

ж)

судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан

даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган ставкалар миқдорида;

жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридан

даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

з)

судларнинг қарорлари, ҳукмлар, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

и)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.


2.


Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида

б)

мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

г)

хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д)

хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан

биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;

е)

хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида;

ж)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.

Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.


4.


Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун:

а)

уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;

б)

квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун

1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми) ва дала ҳовлилар учун ставка турар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. Гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатлар учун ставка умумий майдондан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.

в)

гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп эмас;

г)

банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида;

д)

баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

шартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида;

е)

мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик шартномаларини (ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари) ва баҳоланмайдиган бошқа битишувларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:

жисмоний шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

ж)

никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тугатганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

з)

васиятномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

и)

меросга эгалик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:

биринчи навбатдаги ворисларга

мерос суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;

иккинчи навбатдаги ворисларга

мерос суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;

қолган ворисларга

мерос суммасининг 2 фоизи миқдорида;

Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли кадастр ва кўчмас мулк хизмати томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

к)

юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож қуйидаги схема бўйича ундирилади, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

Транспорт тури

Фойдаланиш муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1.

Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:

а)

юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

б)

чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

2.

Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун давлат божи ставкалари

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.
Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда: эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади; банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун бож белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади; йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан белгиланади.

к1)

юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний �хслар ўртасида ватанимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан, шунингдек юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган, уларни импорт қилиш (олиб келиш) санасидан бир йилдан кам муддат ўтган янги енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари), лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади

Изоҳ. Алмаштириш шартномасини, шунингдек бир нечта енгил автотранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар, енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари) қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади.

Мазкур кичик банднинг қоидалари эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автотранспорт воситаларини олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари) қўйиш ва лизинг шартномаларини, шунингдек ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни тасдиқлаганлик учун қўлланилмайди

л)

қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно:

ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

м)

бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

н)

мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

о)

ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик �ш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;

п)

ижро хатлари ёзиб берганлик учун

ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

р)

ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун

ҳар бир бет учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

с)

ҳужжатлардаги ёзувларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

т)

нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;

у)

банкларда ҳисоб рақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

ф)

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ишлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а» — «у» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

Изоҳ. Нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.


5.


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун:

а)

никоҳни қайд этганлик учун

энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

б)

никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:

вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича

эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;

агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан

энг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);

в)

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;

г)

туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

д)

фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун

энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.


6.


Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни, хорижга чиқиш ва хориждан келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни берганлик учун:

а)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи

б)

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

в)

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

г)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи

д)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи

е)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

ж)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи

з)

чет элга чиқиш ва кириш ҳуқуқи учун илгари берилган ҳужжатларга баъзи ўзгартиришлар киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари)

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

и)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

к)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи

л)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи

м)

йўқотиб қўйилган паспортлар, шу жумладан биометрик паспортлар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўрнига янгиларини берганлик учун

ушбу банднинг тегишли равишда «а», «б», «в», «г», «д», «и» кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда.


7.


Бошқа ишларни амалга оширганлик учун

а)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

б)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

в)

чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

г)

ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида.


8.


Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари

фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари.

9.

Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органларини рўйхатидан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказганлик учун

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса — ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;

11.

Кредит бюролари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.