21.06.2024 йилдаги ПҚ-229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида электрон тижорат ва рақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали тергов қилиш махсус рақамли усул ва воситалардан фойдаланишни, рақамли далиллар билан ишлаш техникасини ишлаб чиқишни, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда бу борада тизимли илмий-тадқиқот базасини яратишни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда жиноятларни ўз вақтида ва тўла фош этиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини сўзсиз амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан, шахснинг айбини илмий-техник жиҳатдан асосланган ишончли далиллар билан исботлаш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (кейинги ўринларда — Академия) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар («Big Data»), сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноятларни тергов қилиш доирасида рақамли маълумотларни излайдиган, тўплайдиган ва таҳлил қиладиган, шунингдек, крипто-активлар, «булутли технологиялар» ва бошқалардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни аниқлайдиган замонавий технологиялар ва воситаларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ва замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмага эга малакали кадрлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли криминалистика бўйича суд экспертизаларини ўтказиш методикаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этиш ва уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Академия зиммасига юкланган қўшимча вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт Академия тузилмасига киради ва юридик шахс мақомисиз ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт таркибида Ихтисослаштирилган рақамли тадқиқот маркази, Рақамли терговга кўмаклашиш бўлими, Услубий ёрдам кўрсатиш бўлими ва Рақамли криминалистика лабораторияси каби бўлинмалар фаолият олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мақсадида қўшимча 10 та штат бирлиги ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт фаолиятини бюджет ҳисобидан сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Бош прокуратурага ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2024 йил 1 августдан Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш ҳамда ўрганилган маълумотлар бўйича хулосалар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли криминалистика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни замонавий рақамли криминалистика экспертиза турлари бўйича масофавий ва анъанавий тарзда ўқитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли криминалистика фаолиятини амалга ошириш ҳамда махсус криминалистика лабораториялари ишини самарали ташкил этиш учун шартнома асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари доирасида ҳамда техник восита ва бутловчи эҳтиёт қисм сифатида фойдаланиш учун Ички ишлар вазирлигида юритиладиган рақамли ахборот ташувчи қурилмалар (мобил телефон, смартфон, планшет, компьютер техникаси, видеорегистратор, қаттиқ диск, флеш хотира ва ташқи жамлагичлар) коллекциясидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган статистик ва бошқа ахборотни вазирликлар ва идоралардан бепул асосда сўраб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Институт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунига қадар катта ҳажмдаги маълумотлар («Big Data») экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа давлат суд-экспертиза муассасалари билан биргаликда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятлар бўйича рақамли далилларни тадқиқ қилиш юзасидан экспертиза турларини яратиш чораларини кўриб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда — Реестр) синов версиясини 2025 йил 1 мартга қадар, 2025 йил 1 августга қадар тўлиқ версиясини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноятларни фош этиш, тергов самарадорлигини ошириш, уюшган жиноий гуруҳларни тезкорлик билан аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган жиноий ишлар бўйича давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган материалларни йиғиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат сирларига оид бўлмаган фотосуратлар, видео, аудио ёзувлар, электрон ҳамёнлар, крипто-активлар манзиллари, IP-манзиллар, Интернет манзиллар (домен), ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт), рақамли далилларнинг аниқланган жойи, вақти ва бошқа муҳим белгилари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли далиллар базасида давлат сирларига оид бўлмаган ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш механизмлари, ахборот инфратузилмаси ишончлилиги, маълумотлар базаларининг захираларини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрни ишлаб чиқиш ва зарур ускуналарни харид қилиш суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли далилларни Реестрга киритиш прокуратура, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг суриштирувчи ва терговчилари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари, давлат органларининг экспертиза бўлинмалари экспертлари томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр Академия серверларида сақланади ҳамда унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Академия масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош прокуратура:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Академиянинг харажатлар сметалари ва штат жадвалига мазкур қарорга мувофиқ ўзгартишлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда Институтни малакали, ўзига юклатилган вазифаларни юксак профессионал даражада бажаришга қодир кадрлар, биринчи навбатда, ахборот технологиялари ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар билан тўлдирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт, унинг бўлинмалари ва ходимларини мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари, рақамли криминалистика йўналишидаги махсус аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситалар билан таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академияда тергов, суриштирув ходимлари ва тергов соҳасида назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган прокурорлар, шу жумладан, прокурор-криминалистлар учун рақамли далилларни аниқлаш, сақлаш ва таҳлил қилишга оид қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 21 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-229-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-229-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Институт бошлиғи

Рақамли терговга кўмаклашиш бўлими

4

Ихтисослаштирилган рақамли тадқиқот маркази

4

Услубий ёрдам кўрсатиш бўлими

2

Рақамли криминалистика лабораторияси

3

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 14 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда — Академия) Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2024 йил август

-

Бош прокуратура

(С. Самадов)

2.

Институтни компьютер, рақамли криминалистика қурилмалари ва махсус аппарат дастурий таъминоти билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2024 йил август

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

3.

Институтда тадқиқот лабораторияларини (киберлабораторияларни) ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Ўқув фаолиятини ташкиллаштириш учун киберполигонлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2025 йил март

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

4.

Институт учун учувчисиз учадиган аппаратларни (дронларни) ўрнатилган тартибда харид қилиш, улардан белгиланган тартибда фойдаланиш ва сақлашга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил октябрь

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Институт томонидан рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгилаш ва ушбу амалиётни йўлга қўйиш.

Идоравий ҳужжат

2024 йил октябрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

6.

Институтга рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, жиноятларни фош этиш ва терговни олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг криминалистика ҳисоботлари ва ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2024 йил ноябрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Институтни махсус ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароит яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2025 йил февраль

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(С. Самадов)

8.

Етакчи хорижий ва маҳаллий инновацион ва илмий-технологик тузилмалар (IT-парклар, технопарклар, инновацион марказлар ва бошқалар) билан тажриба алмашиш, эксперт маслаҳатларини олиш, шериклик асосида илғор ишланмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

Доимий

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

9.

Кибермаконда содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда замонавий рақамли криминалистика фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтирилган халқаро ва давлат грантларида Институтнинг иштирокини ташкил этиш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган грантлар, халқаро грантлар

Бош прокуратура

(С. Самадов),

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

10.

1. «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимини яратиш ва юритиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2024 йил сентябрь

Суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва зарур ускуналарни харид қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2024 йил ноябрь

3. «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версиясини ишга тушириш.

Ташкилий тадбирлар

2025 йил март

4. Синов натижаларига кўра «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда унинг тўлиқ версиясини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2025 йил август

11.

Институт томонидан суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш ҳамда замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларини мамлакатимизда қўллаш амалиётини жорий этиш мақсадида катта ҳажмдаги маълумотлар («Big Data») экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2024 йил декабрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Рақамли криминалистика соҳасида тажриба алмашиш мақсадида:

рақамли криминалистика ва кибержиноятчиликка қарши кураш соҳасида етакчи хорижий илмий-тадқиқот институтлари, марказлар ва лабораториялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Институт ходимлари ва Академия профессор-ўқитувчиларини хорижий мамлакатларнинг етакчи турдош идора, марказ ва олий таълим муассасаларида замонавий рақамли криминалистика ва рақамли терговни амалга ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш;

республиканинг бошқа таълим муассасалари билан соҳага оид илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, талабалар учун амалий базаларни тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

13.

Рақамли криминалистика соҳасини замонавий таҳдидларга мослаштириш ва илғор ютуқлар асосида ривожлантиришнинг истиқболларига бағишланган юқори савиядаги халқаро илмий-амалий тадбирларни ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура,

(С. Самадов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳодиса жойида рақамли изларни аниқлаш, ашёвий далилларни кўздан кечириш, олиб қўйиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашиш учун Институтга замонавий технологиялар билан жиҳозланган кўчма рақамли криминалистика лабораторияси сифатида 1 та автотранспорт воситаси, автотранспорт воситаси учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғиси белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилинишини таъминлаш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил май

Давлат бюджети маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров)

15.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Европол ва Интерпол вакиллари иштирокида ҳар йили мамлакатда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича халқаро конференция ўтказилишини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура,

(С. Самадов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Суриштирувчи, терговчи ва прокурорларнинг рақамли далиллар билан самарали ишлаши учун рақамли криминалистиканинг техник воситалари билан жиҳозланган «махсус жамланма»ни ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура,

(Н. Йўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Институтда «Рақамли криминалистика» халқаро илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Академия ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Академия ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини татбиқ этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий материаллар

2024 йил декабрь

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: «Йўл харитаси»да кўзда тутилган тадбирлар тегишли чора-тадбирнинг соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Бунда икки ёки ундан ортиқ чора-тадбирлар бирлаштирилган ҳолларда, ушбу масалаларнинг охирги бажарилиш муддати қўшма чора-тадбирларнинг бажарилиши учун белгиланган охирги муддат ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Йўл харитаси»да кўрсатилган тадбирлар мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-229-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 27-банди рус тилидаги матнида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши «старшие преподаватели и старшие прокуроры» сўзларидан кейин «, а также старшие прокуроры-криминалисты» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саккизинчи хатбоши «преподаватели и прокуроры» сўзларидан кейин «, а также прокуроры-криминалисты» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2065-сон қарорига 1-иловани рус тилидаги матнининг «Наименование должности» устунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-позициядаги «(управления, факультета, отдела, центра)» сўзлари «(института, управления, лаборатории, факультета, отдела, центра)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-позициядаги «старший преподаватель, старший прокурор отдела (управления, факультета, центра)» сўзлари «старший преподаватель, старший прокурор-криминалист, старший прокурор отдела (управления, лаборатории, факультета, центра)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-позициядаги «преподаватель, прокурор отдела (управления, факультета, центра)» сўзлари «преподаватель, прокурор-криминалист, прокурор отдела (управления, лаборатории, факультета, центра)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиқ ўринбосари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошлиқ ёрдамчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кафедра (институт, бошқарма, факультет, бўлим, марказ, лаборатория) бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессор
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Доцент
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Катта ўқитувчи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқитувчи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) катта прокурори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим (лаборатория) катта прокурори-криминалисти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) прокурори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим (лаборатория) прокурори-криминалисти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош мутахассис
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етакчи мутахассис
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-тоифали мутахассис
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-тоифали мутахассис».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2024 й., 07/24/229/0438-сон)