Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
қарори
Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрларига (0053-23-сон СанҚваН) қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 253]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрларининг (0053-23-сон СанҚваН) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги 1111-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
||||||
|
1111. |
Муаллақ моддалар зарралари PM 2,5 |
- |
0,06 |
0,035 |
резорбтив |
- |
|
». |
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 май,
13-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 21 май