30.05.2024 йилдаги ЎРҚ-928-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида мазкур Қонун билан «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда. Шу билан бирга «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкловчи, шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талабини жорий этувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқини берувчи ўзгартириш киритилмоқда.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган ЎРҚ-399-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 1-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 922-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 6-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 12-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ушбу Қонуннинг 3-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.