Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3042-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 май,
17/22-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. ПЕКОС
2024 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 23 апрель
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2024 й., 10/24/3042-4/0383-сон)