25.10.2002 йилдаги 28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.10.2002 йилдаги 28-сон
Дата вступления в силу
25.10.2002
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 11-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-банди чиқарилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Тушунтирилсинки, МКнинг 101-моддасига кўра, жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ, корхона тугатилиши муносабати билан ёки МК 100-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра, жумладан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмаслиги эътиборда тутилиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги 30-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 7-банди чиқарилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 13-бандидаги «Кассация ва назорат суд босқичлари» сўзлари «Назорат инстанцияси судлари» билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 4-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-бандидаги «туман ҳамда вилоят прокурорлари» сўзлари «туман, вилоят ва уларга тенглаштирилган прокурорлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси в.б. А. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Х. ҲАСАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 25 октябрь,

28-сон