05.04.2024 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2024 йилдаги 190-сон
Дата вступления в силу
06.04.2024
Ҳужжат 15.02.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлашни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида аниқлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва (ёки) ходимлари (кейинги ўринларда — масъул ходимлар) томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини, шунингдек, пробация назоратидаги шахс томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилишини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгандан бошқа ҳолларда алкоголли ичимлик истеъмол қилганликни аниқлаш тақиқланади, йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш ҳоллари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган ёки суд томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан белгиланган тақиқ (чеклов) пробация назоратидаги шахслар алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказилиб, уларнинг организмида алкоголь мавжудлиги аниқланса, бироқ натижалари бўйича уларда эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг организмида алкоголь мавжудлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун масъул ходимлар томонидан туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган шахс алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказилиб, унинг организмида алкоголь мавжудлиги аниқланса, бироқ натижалари бўйича ушбу шахсда эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, унинг организмида алкоголь мавжудлиги аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун ушбу шахс масъул ходимлар томонидан туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари алкотестерлар билан тўлиқ таъминлангунга қадар шахслар туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий гвардия билан биргаликда бир ой муддатда алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш бўйича масъул ходимлар учун махсус ўқув машғулотларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024-2025 йилларда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида туман (шаҳар) ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 5 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
190-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 апрелдаги 190-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари ва (ёки) ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини, шунингдек, пробация назоратидаги шахс томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилишини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкотестер ёрдамида алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкотестер — шахс томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус мослама;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкотестер текшируви — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини, шунингдек, пробация назоратидаги шахс томонидан алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этилишини аниқлаш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини алкотестер ёрдамида текшириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ходимлар — ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига текширилувчи шахсни олиб келган ички ишлар органлари ходимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахс — ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатини аниқлаш ёки пробация назоратидаги шахснинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан суд белгилаган тақиққа (чекловга) риоя этишини текшириш мақсадида ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига олиб келинган ҳамда алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати алкотестер орқали текшириладиган шахс;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий текширув — туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилган шахснинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини текшириш мақсадида ўтказиладиган текширув.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Текширилувчи шахс алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги масъул ходимлар томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда алкотестер ёрдамида текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар алкотестер текширувини ўтказиш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахснинг бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахс нутқининг бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахс қўл бармоқларининг қалтираши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахс юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Масъул ходимлар алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахсларни аниқлаган тақдирда, ушбу шахсларни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Алкотестер текшируви давомида алкотестердан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Алкотестер текшируви камида икки нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Алкотестер текширувидан олдин масъул ходимлар текширилувчи шахс ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништиради, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжат ва бошқа кўрсаткичлар билан таништирилмаганда ёки махсус мослама носозлигига шубҳа мавжуд бўлганда ёхуд алкотестер текширувини ўтказиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари бузилганда, шахс алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Алкотестер текшируви жараёнида масъул ходим томонидан текширилувчи шахс билан мулоқотда хушмуомала, унга нисбатан хатти-ҳаракатлари тушунарли ва қонунчилик талаблари асосида бўлиши, шунингдек, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш учун алкотестер текширувини ўтказишда текширилувчи шахс томонидан чиқарилган ҳаво намунаси алкотестер мосламасини қўллаш йўриқномасига асосан олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Текширилувчи шахснинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, масъул ходимлар текширилувчи шахсга нисбатан алкоголли ичимликларни истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан холислар иштирокида (алкотестер мосламасининг қиёслаш сертификати рақами баённомада ёки далолатномада кўрсатилади) баённома ёки далолатнома (пробация назоратидаги шахсга нисбатан далолатнома) расмийлаштиради ҳамда алкотестер текшируви натижаларини ушбу баённома ёки далолатномага илова қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Текширилувчи шахс алкотестер ёрдамида алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортган ёки унда техник воситалар орқали ўтказилган алкотестер текшируви натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, масъул ходимлар ушбу шахсни тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширилувчи шахс туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасида ҳам тиббий текширувдан ўтишдан бош тортган тақдирда, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Масъул ходимларнинг алкотестердан фойдаланиш, уни сақлаш, қабул қилиш, топшириш ва унинг ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Масъул ходимларнинг алкотестер текширувини ўтказишда фуқаролар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Масъул ходимлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахсга ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиши (бунда ходим томонидан хизмат гувоҳномасини ҳуқуқбузар ихтиёрига (қўлига) бериши тақиқланади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай вазиятда текширилувчи шахс билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, улар билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахс ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништириш, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахсни алкоголли ичимлик истеъмол қилган деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни белгиланган тартибда алкотестер текшируви ёки тиббий текширувдан ўтказишни ташкил қилиш, алкоголли ичимлик истеъмол қилган ёки истеъмол қилмаганлигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бош тортган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳужжатларни расмийлаштириши;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсат этилмаган, қиёслаш сертификатга эга бўлмаган, қиёслаш сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган алкотестердан фойдаланмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахсга алкотестер текшируви ёки тиббий текширув ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилувчи шахсни алкотестер текшируви натижаларининг нусхаси билан таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул ходимлар қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Масъул ходимлар хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган асосларга кўра алкотестер текширувини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида махсус электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Текширилувчи шахснинг масъул ходимлар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Текширилувчи шахс масъул ходимлар билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ходимлардан нима сабабдан ички ишлар органларига олиб келинганлигини, ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкотестер текшируви натижалари билан танишиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлашда фойдаланиладиган алкотестернинг қиёслаш сертификатини кўрсатишни талаб қилиш;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ходимларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкотестер текширувидан бош тортиш ва тиббий текширув ўтказилишини талаб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширилувчи шахс қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Текширилувчи шахс:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ходимларнинг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёнида шахсини тасдиқловчи ёки ўзини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлари бўлган ҳолларда масъул ходимлар талабига кўра уларни текшириш учун тақдим этиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширилувчи шахсга алкотестер текшируви жараёнида юқоридагилардан бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаган текширилувчининг шахси ички ишлар органларининг ваколатли ходимлари томонидан махсус электрон маълумотлар базасидан ёрдамида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд эмаслиги уни алкотестер текшируви ёки тиббий текширувдан ўтказмаслик учун асос бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Тиббий текширувдан ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тиббий текширув ички ишлар органларига олиб келинган вақтда ёки узоғи билан икки соат ичида ўтказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатида эканлигига гумон қилинган шахс ҳар тарафлама клиник текширувдан ўтказилади ва этанол буғлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида улардан чиқарилаётган нафас ҳавоси намунаси олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатининг клиник белгиларини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда (шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи ҳолатлар), текширувдан ўтказиш учун қон намунаси масъул ходимнинг қарори асосида тегишли даволаш-профилактика муассасаларида олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда текширилувчи шахснинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса қоннинг лаборатория текшируви натижалари асосида чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибидаги алкоголь миқдорини ва сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат этилган ҳамда текширувдан ўтган алкотестерлардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Тиббий текширув натижаларини расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тиббий текширув натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги баённома тузилади. Баённомада текширув санаси ва тартиб рақами алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш дафтарининг тартиб рақамига мувофиқ ҳолда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Баённоманинг барча бандлари ҳеч қандай қисқартириш ва бошқа ўзгартиришларсиз тўлдирилади. Баённома тиббий текширувни ўтказган шифокор томонидан имзоланади ва текширув ўтказилган тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Тиббий текширувдан ўтказилган шахсга тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Биологик суюқликларнинг ва чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибининг лаборатория текшируви натижалари инобатга олинган комплекс тиббий текширув натижалари текширилувчи шахснинг ҳолати тўғрисидаги хулосанинг асоси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Текширилувчи шахс текширувдан ёки айрим текширув туридан бош тортган ҳолларда, шифокор томонидан дафтарга ва баённомада «текширувдан бош тортди» деб ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тиббий текширув асосида хулоса тузилади, унда текширилувчи шахснинг текширув вақтидаги ҳолати аниқ ёритилиши зарур. Шифокор хулоса тузаётганда, қуйидаги ҳолатлардан бирини белгилаши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланмади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тиббий текширувдан ўтказилган шахс текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги хулоса билан уни олиб келган масъул ходимлар олдида таништирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Текширилувчи шахсда хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда, у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширув алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолати аниқланган ёки масъул ходим шахснинг алкоголли ичимликлар истеъмол қилганлиги бўйича асосларини маълум қилган пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида ўтказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширилувчи шахс алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш юзасидан хусусий тиббиёт муассасаларида тиббий текширувдан ўтишини маълум қилган тақдирда, текширилувчи шахс хусусий тиббиёт муассасасида ўз ҳисобидан текширувдан ўтказилиб, текширув тўғрисида маълумотнома олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 апрелдаги 190-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024-2025 йилларда туман (шаҳар) ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларини босқичма-босқич алкотестерлар билан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар)лар сони

Алкотестер

(дона)

2024 йилда

2025 йилда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

17

8

9

2.

Андижон вилояти

17

9

8

3.

Бухоро вилояти

13

6

7

4.

Жиззах вилояти

13

7

6

5.

Қашқадарё вилояти

15

8

7

6.

Навоий вилояти

11

6

5

7.

Наманган вилояти

14

7

7

8.

Самарқанд вилояти

16

8

8

9.

Сурхондарё вилояти

15

8

7

10.

Сирдарё вилояти

11

6

5

11.

Тошкент вилояти

22

11

11

12.

Фарғона вилояти

19

9

10

13.

Хоразм вилояти

13

7

6

14.

Тошкент шаҳри

12

6

6

Жами

208

106

102

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Заруратга кўра ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари қўшимча алкотестерлар билан таъминланиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2024 й., 09/24/190/0269-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)