13.03.2024 йилдаги ПФ-49-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ишлаб чиқиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари асосида туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «samaradorlik.uz» электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий статистика қўмитаси ва бошқа давлат ташкилотларининг ахборот тизимларида электрон ҳисоботи юритиладиган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари ушбу ахборот тизимларини платформага интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарадорлик кўрсаткичлари бажарилганлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташкилотлар ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари томонидан тасдиқланади, бундан натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда — «қониқарсиз», 70 фоиздан 85 фоизгача — «қониқарли», 85 фоиздан 100 фоизгача — «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан мониторинг қилинади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида ўрнатилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда платформада шакллантирилган самарадорлик кўрсаткичлари бирламчи манба ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тасдиқланадиган самарадорлик кўрсаткичлари, уларга белгиланадиган салмоқ ўлчови ва бошқа кўрсаткичлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ҳафта муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) уч ой муддатда:
(6-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб амалга ошириладиган рағбатлантириш тўловлари турлари ва уларни ҳисоблаш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан платформани такомиллаштирсин ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли технологиялар вазирлиги Миллий статистика қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда электрон ҳисоботи юритилмайдиган самарадорлик кўрсаткичларини 2025 йил якунига қадар босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш асослари бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида платформа орқали баҳолаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган йирик хўжалик жамиятлари уставларига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарлари А. Раматов, Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев, З. Махкамовага — тегишлилиги бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, уларга эришилишини таъминлаш юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига — ўзларининг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, уларга эришилишини таъминлаш, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлаш юзасидан;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосарига — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ишларини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, самарадорлик кўрсаткичлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш юзасидан;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар раҳбарларига — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида платформага киритилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 13 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-49-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2024 й., 06/24/49/0205-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)