|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида [Кўчирма] Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб: ҳар олти ойда бир маротаба ижтимоий хизматлар сифати ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси натижалари «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими, оилавий шифокор ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан мониторингдан ўтказилиши; (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг оддий ва мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имконияти баҳолаб борилиши; индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган хизматларнинг масъул ходим томонидан кўрсатилган муддати, натижаси, сифати, самарадорлиги, бехатарлиги баҳоланиши ва мониторинг маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб борилиши; ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлиги даражаси баҳоланиб борилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қуйидагилар: Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ; Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламент 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Белгилансинки: ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож шахс) ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга кириш бепул этиб белгиланади; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланади; ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан бепул амалга оширилади; оилавий шифокорнинг мультидисциплинар гуруҳдаги фаолияти унинг иш юкламасига киритилади. (3-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) 2024 йил 1 майдан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 5. Белгилансинки, эксперимент доирасида: тадбиркорлик субъектлари энг яхши таклифларни танлаш орқали жалб этилади; хизматларнинг нархи энг яхши тижорий таклифлар асосида шакллантирилади; (5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон) аутсорсинг шартномаси Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилади; аутсорсинг асосида кўрсатилаётган хизматлар мазкур хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади; ўзгалар парваришига муҳтож шахслар рўйхати амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли туман «Инсон» маркази томонидан шакллантирилади; ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишга доир талаблар аутсорсинг шартномасига илова қилинади; тадбиркорлик субъектлари томонидан аутсорсинг шартномаси талабларига риоя этилиши Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади. 6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси «Инсон» маркази сўровномасига асосан шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш, мониторинг қилишда мультидисциплинар гуруҳлар таркибидаги масъул ходимларнинг иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 7. Спорт вазирлиги «Инсон» маркази йўлланмаларига асосан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидаги спорт тўгаракларида бепул шуғулланиш имкониятини яратсин. 8. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари ҳудуддаги спорт секциялари, спорт иншоотлари ҳамда уларнинг манзиллари тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда «Инсон» марказига юборилишини таъминласин. 9. Агентлик: ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирсин ва мунтазам янгилаб борсин; Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ хизматлар кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин; 2025 йил 1 майга қадар эксперимент натижаси бўйича ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда маиший хизмат кўрсатишни барча ҳудудларда аутсорсинг асосида жорий этиш бўйича таклиф киритсин. 10. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин. 11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2024 йил 11 март, 123-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Регламент ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини (кейинги ўринларда — индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Регламент мақсадларида қуйидаги тоифадаги шахслар ўзгалар парваришига муҳтож шахслар деб эътироф этилади: ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар, (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз кексалар) — фарзандлари (шу жумладан фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан кексани парвариш қилиш мажбурияти юклатилган шахслар (вояга етмаган ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож руҳий касаллик бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлар, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги эри (хотини) ва ота-онаси бундан мустасно) бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар (кейинги ўринларда — ёлғиз яшовчи кексалар) — фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини), ота-онаси, васийлари ёки ҳомийлари ва суд томонидан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслари мавжуд бўлсада ёлғиз яшовчи (вояга етмаган фарзанди бундан мустасно) ўзгалар парваришига муҳтож ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон) 3. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали амалга оширилади. 4. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) маҳаллалардаги ижтимоий ходими, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни доимий аниқлаш ишларини амалга оширади ва бундай шахсларни Реестрга киритиш бўйича «Инсон» марказига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани киритади. 5. «Инсон» маркази ходими, оилавий шифокор ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисидан иборат мультидисциплинар гуруҳ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини (кейинги ўринларда — яшаш шароитлари) баҳолайди, ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилади ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида хулоса тайёрлайди. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 6. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасини белгилаш, Реестрга киритиш ва чиқариш, яшаш шароитларини баҳолаш бўйича хулоса ва индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш «Инсон» маркази томонидан амалга оширилади. 2-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш 7. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги тартибда аниқланади: маҳалладаги ижтимоий ходим, патронаж ҳамшира ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш, жумладан, уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган сўровномага асосан; ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёки бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан. 8. «Инсон» марказига мазкур Регламентнинг 7-бандига мувофиқ сўровнома ёки мурожаат келиб тушганда у «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали рўйхатга олинади ва «Инсон» маркази директори томонидан бир иш кунида уни кўриб чиқувчи маҳалладаги ижтимоий ходим белгиланади. Шу куннинг ўзида «Инсон» маркази директори мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатни белгилайди ва мультидисциплинар гуруҳ аъзоларини улар меҳнат фаолиятини олиб борадиган ташкилотларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолаш бўйича мультидисциплинар гуруҳга жалб қилиш ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган талабномани юборади. (8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 9. Маҳалладаги ижтимоий ходим сўровнома ёки мурожаатда кўрсатилган шахсларни 24 соат ичида бориб кўради, уларга шошилинч ёрдам кўрсатиш заруратини аниқлайди ва «Инсон» маркази директори томонидан имзоланган шахсларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш учун яшаш шароитларини баҳолаш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — Оферта) билан таништиради. Оферта намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Оферта шартларига рози бўлган тақдирда, шахсий имзосини қўйиш орқали уни тасдиқлайди ва ижтимоий ходим томонидан тасдиқланган Оферта «Ижтимоий ҳимоя» АТга юкланади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс «Инсон» марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, тегишли сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг унга Оферта шартлари тушунтирилади ва у ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан тасдиқланади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда, мурожаат қилинган ахборот тизими орқали Оферта билан танишиб чиқиб, уни тасдиқлайди. 10. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан оферта шартларини тасдиқланиши шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш учун асос ҳисобланади. 11. Мурожаат ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонуний вакиллари ҳисобланмайдиган шахслар томонидан берилган тақдирда, мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида «Инсон» маркази кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ушбу шахсларга хабар қилади. 3-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини баҳолаш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тасдиқлаш ва Реестрга киритиш 12. Ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ талабнома келиб тушган ташкилот мультидисциплинар гуруҳ аъзоси бўлган ходимини, у бўлмаган вақтда бошқа масъул ходимни талабномада кўрсатилган муддатда мультидисциплинар гуруҳ таркибида иштирок этишини таъминлаши шарт. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 13. Мультидисциплинар гуруҳ «Инсон» маркази директорининг талабномасида кўрсатилган муддатда унда кўрсатилган шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради. (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 14. Яшаш шароитларини баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади: соғлиғи ҳолатини баҳолаш; ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш; уй-жой-маиший шароитининг ҳолатини баҳолаш; ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш; ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш; моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш. 15. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсдаги мавжуд касалликлар, жумладан, руҳий ва юқумли касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга ва бепул дори-дармонга эҳтиёжлари, уйда тиббий хизматга муҳтожлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади. Бунда ушбу маълумотларнинг тўғри шакллантирилиши ва баҳоланиши учун мультидисциплинар гуруҳ таркибидаги оилавий шифокор шахсан жавобгар ҳисобланади. (15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 16. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини Бартел ва Лаутон шкалалари орқали аниқлашни назарда тутади. 17. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш уй-жойнинг яшаш учун хавфсизлиги, унинг санитария-гигиеник ҳолати, ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг жисмоний имкониятларига мосланганлиги, шу жумладан, марказлаштирилган сув, иссиқлик таъминотининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади. 18. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кафолатланган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши, унга ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиши ва бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади. 19. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари билан таъминланишга доир ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади. 20. Моддий ва молиявий ҳолатини баҳолаш шахснинг номида уй-жой мавжуд эканлиги, унинг даромади, унга тўланаётган пенсия ёки компенсация маблағлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади. 21. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини (мулоқот ва дам олиш хизматига эҳтиёжини) баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 22. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг яшаш шароитларини баҳолашда қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади: (22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта)лар тўғрисидаги маълумотлар; I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда биринчи даражали қариндошларининг (агар улар мавжуд бўлса) ногиронлик тўғрисидаги маълумотлари; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлар; (22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тайинланган пенсия, нафақа ёки бошқа компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотлар; ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар; меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар. 23. Яшаш шароитларини баҳолашнинг натижалари мультидисциплинар гуруҳ томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулосада акс эттирилади. Яшаш шароитларини баҳолаш натижалари бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда, «Ижтимоий ҳимоя» АТда индивидуал ижтимоий хизматлар режаси шакллантирилади. Бунда индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мультидисциплинар гуруҳ томонидан заруратга кўра қўшимча хизматлар киритилиши мумкин. Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси ва индивидуал ижтимоий хизматлар режаси мультидисциплинар гуруҳнинг барча аъзолари томонидан уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинети орқали ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ аъзоларининг имзоси уларга СМС-хабарнома орқали юборилган код орқали тасдиқланади. (23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 24. Мультидисциплинар гуруҳ шакллантирилган хулосани тасдиқлаш ва ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ қарор қабул қилиш учун «Инсон» маркази директорига киритади. Мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан шакллантирилган хулоса «Инсон» маркази директори томонидан унинг ЭРИси орқали тасдиқланади ҳамда «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг мобиль алоқа воситасига хулоса мазмуни тўғрисида СМС-хабарнома юборилади ёки хулоса нусхаси маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан етказилади. (24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 25. «Инсон» маркази директори томонидан ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ҳар бир шахс бўйича алоҳида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса тоифасини белгилаш ва уни Реестрга киритиш ёки ушбу тоифани белгилаш ва Реестрга киритишни рад этиш ҳақида. Бунда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш натижасида 116 ва ундан юқори балл қўйилиши уларни ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш ва Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади. (25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 26. «Инсон» маркази директори ушбу Регламентнинг 25-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсга мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тоифалардан бирини белгилаш ва Реестрга киритиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш билан бир вақтда ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлайди. Маҳалладаги ижтимоий ходим ўзгалар парваришига муҳтож шахсни тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг мазмуни билан таништиради. 27. Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: ўзгалар парваришига муҳтож шахсни соғломлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш; ўзгалар парваришига муҳтож шахсга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш; (27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш; ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш; ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш. 28. Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси тасдиқлангандан сўнг шу куннинг ўзида ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини йўлга қўйиш учун ушбу Регламентга 8-иловада белгиланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни кўрсатувчи ташкилотларга юборилади. 29. Ижтимоий ходимлар томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган ҳар бир ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги ахборотни тасдиқловчи маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. 4-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Реестрдан чиқариш 30. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Реестрдан чиқариш «Инсон» маркази директори томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мультидисциплинар гуруҳ хулосасига мувофиқ тегишли қарор қабул қилиш орқали амалга оширилади. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 31. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази директорининг қарори билан Реестрдан чиқарилади: а) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган ёлғиз шахс: ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини рад этиш тўғрисида «Инсон» марказига мурожаат қилганда; (31-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон) вафот этганда; ҳомийлик белгиланганда, шунингдек, суд томонидан шахсни парвариш қилиш вазифалари унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга юкланганда; I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда; фарзандлари вояга етганда (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари бундан мустасно); эри ёки хотини, ота-онаси ва балоғат ёшига етган болаларидан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда; 1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда; васий ёки ҳомий тайинланган тақдирда; б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс: у билан бирга яшовчи фарзандлари вояга етганда; у билан бирга яшовчи шахслардан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда; у билан бирга яшовчи илгари жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар озод қилинганда; у билан бирга яшовчи илгари узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар даволанишдан чиққанда; илгари тақдим этган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган фактлар аниқланганда; вафот этганда; 3 ойдан кўпроқ вақтга чет элга ёхуд бошқа вилоятга ишлашга ёки ўқишга кетган, ҳарбий хизматга сафарбар этилган шахслар ишлашдан ёки ўқишдан, ҳарбий хизматдан қайтганда; 1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда; (31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон) турмушга чиққан қиз фарзанд ўзгалар парваришига муҳтож шахс билан бирга яшаш учун қайтганда. 32. Маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан ушбу Регламентнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, бир иш куни ичида мазкур шахсларни Реестрдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Инсон» марказига хабар беради. 33. «Инсон» маркази директори хабар келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 37 — 40-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш чорасини кўради. Бунда ушбу Регламентнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолатлар мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига мувофиқ ўз тасдиғини топганда, «Инсон» маркази директори томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсни мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тегишли тоифа ҳамда Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади. (33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахсни реестрдан чиқариш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади. 34. «Инсон» маркази директорининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсни мазкур Регламентнинг 2-бандида белгиланган тегишли тоифа ҳамда Реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарори бир иш куни ичида ва кўрсатаётган ташкилотларга юборилади. 35. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс бошқа яшаш жойига ўтганда, ушбу шахснинг ҳужжатларини у кўчиб ўтган янги яшаш жойидаги «Инсон» марказига юборилади. 5-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлигини мониторинг қилиш (5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 36. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба мультидисциплинар гуруҳ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги мониторинг қилинади. Мониторинг қуйидагиларни ўз ичига олади: ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш шароитларини қайта баҳолаш — мазкур Регламентнинг 14-банди ва 4-иловасига мувофиқ; ижтимоий хизматлар самарасини баҳолаш — ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш ҳосил қилганлик даражаси, элементар ёки мураккаб ҳаракатларни (Бартел ва Лаутон) амалга ошириш имкониятларини ўрганиш. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 37. «Инсон» маркази томонидан мониторинг ўтказиш куни белгиланади ҳамда мониторинг ўтказиш кунидан уч иш куни олдин мультидисциплинар гуруҳ аъзоларига ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган тартибда талабнома юборилади. (37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 38. Мониторинг ўтказиладиган ўзгалар парваришига муҳтож шахс СМС-хабарнома юбориш ёки мобил алоқа воситасига қўнғироқ қилган ҳолда ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходим орқали хабардор қилинади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 44. Ушбу Регламентнинг 36-бандида кўрсатилган мониторинг амалга оширилганидан сўнг унинг натижалари бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ушбу Регламентга 5 ва 9-иловаларга мувофиқ хулосалар шакллантирилади ва мультидисциплинар гуруҳ аъзолари томонидан тасдиқланган ҳолда «Инсон» маркази директорига киритилади. «Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича мультидисциплинар гуруҳнинг хулосасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилади. (44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 45. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали муқаддам тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режасида акс эттирилади. 46. «Инсон» маркази директори мониторинг якуни бўйича қабул қилган қарори ва (ёки) қайта кўриб чиқилган индивидуал ижтимоий хизматлар режаси «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатувчи ташкилотларга юборилади ҳамда унинг чоп этилган нусхаси бир иш куни ичида баҳолашдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга тақдим этилади. 6-боб. Якунловчи қоидалар 47. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс индивидуал ижтимоий хизматлар режасида белгиланган хизматлардан фойдаланишни рад этиш ҳуқуқига эга. 48. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасининг ёки унинг бирор қисмининг бажарилиши рад этилган тақдирда, «Инсон» маркази, шунингдек индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга масъул бўлган бошқа барча шахслар унинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайди. 49. Мультидисциплинар гуруҳ аъзолари ҳамда «Инсон» марказлари ходимлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг шахсга доир маълумотларини сир сақланишини таъминлаши шарт. (49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 50. Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича «Инсон» марказлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг фаолияти устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади. 51. «Инсон» марказлари томонидан тасдиқланган индивидуал ижтимоий хизматлар режалари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 52. Мультидисциплинар гуруҳ ва «Инсон» марказларининг шахсни ўзгалар парваришига муҳтож шахс деб эътироф этиш бўйича хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 53. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, Реестрга киритиш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилишини белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш бўйича СЎРОВНОМА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
* «Ижтимоий ҳимоя» АТ да ушбу маълумотлар ойнаси тўлдирилгач тизим маълумотларни таҳлил қилиб, ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг тоифасини белгилаб беради. Агар шахснинг ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи эмаслиги аниқланса реестрга киритиш бўйича сўров кўриб чиқиш жараёни тўхтатилади ва шахсга бу ҳақдаги мультидисциплинар гуруҳ хулосаси шахсий кабинетига ёки СМС ёки қоғоз кўринишида юборилади.
4-бўлим. Ўзгаларнинг парваришига муҳтожликни баҳолаш «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Ф.И.О
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
* Изоҳ: Мультидисциплинар гуруҳ томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахс ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда бир маротаба унинг яшаш шароитлари қайта баҳолаш бўйича хулоса ҳам ушбу шаклга мувофиқ шакллантирилади. (5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
* Изоҳ: ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасидан келиб чиқиб қуйидагилардан бири танланади: ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахс; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс.
* Изоҳ: ўзгалар парваришига муҳтож шахс тоифасидан келиб чиқиб қуйидагилардан бири танланади: ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахс; ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахс; (6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатиладиган хизматлар РЎЙХАТИ
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида регламент 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Регламент Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди. 2. Реестрга киритилган шахсларнинг ҳар бири учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) шакллантириладиган индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасига (кейинги ўринларда — индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш таъминланади. 3. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар белгиланади: чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, диспансеризация кўригидан ўтказиш, санаторий-соғломлаштириш, зарурат бўлганда стационар, ихтисослаштирилган, амбулатор ёки уйда тиббий хизмат кўрсатиш, имтиёзли дори воситаси билан таъминлаш, ногиронликни белгилаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш, патронаж ҳамшира қатнови сонини белгилаш тадбирларини ўз ичига олувчи соғломлаштириш тадбирлари; қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматлар; (3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг турар жойини куз-қиш мавсумига тайёрлашда кўмаклашиш, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва марказлашган иситиш тизимини профилактик кўрикдан ўтказиш, ётоқхона, ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва йўлакларни тўсиқсиз ҳаракат учун мослаштириш, санитария-эпидемияга қарши тадбирларни масъул ташкилотларни жалб қилиш орқали кўрсатишни ўз ичига олувчи уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш тадбирлари; ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан бепул таъминлаш, зарурат бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олиш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини олиш, васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш, психологик хизмат, васий ва ҳомий бириктирилишида кўмаклашиш, тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш ва онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатиш тадбирларини ўз ичига олувчи ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирлари; шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда, шахсни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда, алиментларни олишда, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда ҳамда тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этишда кўмаклашишни, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳат беришни ўз ичига олувчи ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари; (3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда, маданий (мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, театр, давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар) тадбирларига боришни ва спорт билан шуғулланишларини ташкил қилиш, кўнгиллиларни жалб қилиш тадбирларини ўз ичига олувчи мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш тадбирлари. Мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга оширилади. (3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 4. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. 2-боб. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни ташкил этиш 1-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш хизмати 5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бир йилда бир маротаба бепул асосда амалга оширилади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ташкил этилади. (5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 8. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йил давомида индивидуал ижтимоий хизматлар режаси асосида тегишлилиги бўйича оилавий поликлиникалар томонидан амалга оширилади. (8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 10. Касаллик ёки жароҳат туфайли беморни ташишга қарши кўрсатма бўлганда ҳамда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ юқумли касалликка чалинган шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу шахсларнинг яшаш жойида ўтказилади. 11. Оилавий поликлиника ҳар ой якунида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотларни «Инсон» марказига юборади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 12. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган шахслар аниқланган тақдирда, «Инсон» марказлари ушбу шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома юборади. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (2-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (3-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 4-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш хизмати 30. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш (кейинги ўринларда — мослаштириш) заруратини аниқлаш ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ амалга оширилади. 31. Мослаштириш учун зарурат аниқланган тақдирда, ушбу хизмат индивидуал ижтимоий хизматлар режасига киритилади. «Инсон» маркази ходими индивидуал ижтимоий хизматлар режасига асосан 5 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг уйига бориб, мослаштириш бўйича талабларни шакллантиради ва «Инсон» маркази директорига киритади. (31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Бунда агар ўзгалар парваришига муҳтож шахс яшаш жойида (уй ёки хонадон) ижара асосида яшаётган тақдирда белгиланган тартибда ижарага берувчининг розилигини олиш талаб этилади. 32. Мослаштириш хизмати ошхона, ётоқхона, ювиниш жойлари, ҳожатхона деворига тутқич, кириш жойларидаги тўсиқларни бартараф этиш, кириш йўлларини кенгайтириш, кириш йўлига пандус қўйиш, ювиниш жойларини мослаштириш, шунингдек, сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш ва заруратга кўра бошқа ишларни амалга оширишни ўз ичига олади. 33. «Инсон» маркази мослаштириш бўйича талабларни шакллантирганидан кейин 3 иш куни ичида унга киритилган ишларнинг амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани тайёрлайди. (33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 34. «Инсон» маркази мослаштириш ишларини амалга оширилишини ташкил этиш тўғрисидаги сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади. (34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) Туман (шаҳар) ҳокимлиги 3 иш кунида «Инсон» марказининг сўровномасида кўрсатилган ишларни бажаришга масъул бўлган ижрочилар, молиялаштириш манбалари ҳамда аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда мослаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади ва қарор нусхаси «Инсон» марказига ҳамда сўровномада кўрсатилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсга юборилади. Бунда сўровномадаги ишлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг мунтазам назорати остида бажарилади. 35. Мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағлар «Саховат ва кўмак» жамғармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва унинг ҳудудий Кенгашлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳомийлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда мослаштириш тадбирларига талаб этиладиган маблағларни «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан жалб этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 36. «Инсон» марказининг сўровномасига асосан мослаштириш ишлари якунлангандан сўнг, ушбу ишларни бажарган ташкилот, «Инсон» маркази ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахс томонидан Ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланади. 5-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш хизмати 37. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахс номидан «Инсон» маркази томонидан киритилган сўровномага асосан бепул асосда амалга оширилади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 39. Қуйидаги ҳолатларда «Инсон» маркази томонидан 2 иш куни ичида туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўровнома юборилади: ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакилининг дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги мурожаати ижтимоий ходим ёки «Инсон» маркази томонидан қабул қилинганда; ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг индивидуал ижтимоий хизматлар режасига дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш киритилган тақдирда. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 40. Туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими сўровнома келиб тушгандан сўнг, 3 иш куни ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини ўтказади. 6-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни ҳуқуқий муҳофаза қилиш хизмати 41. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг ҳуқуқий муҳофаза чораларига эҳтиёжи қуйидагилар асосида аниқланади: ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг оғзаки, ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатларига асосан; индивидуал ижтимоий хизматлар режасига ҳуқуқий муҳофаза чораларини кўриш белгиланган тақдирда; ижтимоий ходимлар томонидан рента тўловчи томонидан умрбод рента шартномаси шартларига риоя этилишини мониторинг қилиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича. (41-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 42. «Инсон» маркази томонидан мазкур регламентнинг 41-бандидаги асосларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш зарурати юзага келган тақдирда, қуйидаги ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш учун «Инсон» маркази директори томонидан тасдиқланган талабнома юборилади: туман (шаҳар) адлия бўлимига — ҳуқуқий маслаҳат бериш, алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш учун; туман ички ишлар органларига — шахсни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва камситилиш ҳолатларини бартараф этиш учун; (42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) туман ички ишлар органлари ёки туман (шаҳар) адлия бўлимига — ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш, вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда кўмаклашиш учун. 43. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан «Инсон» марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳуқуқий маслаҳат бериш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 15 кун ичида ёзма шаклда талабномада кўрсатилган масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида маълумот тақдим этилади. Ҳуқуқий тушунтириш ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ва «Инсон» марказига юборилади. 44. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаш ёки алмаштириш «Инсон» маркази талабномаси асосида давлат божи ундирилмаган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. 45. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан «Инсон» марказининг ўзгалар парваришига муҳтож шахс фойдасига алимент ундириш, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш юзасидан судга киритиладиган аризаларни тайёрлаш тўғрисидаги талабномаси келиб тушгандан сўнг, 5 иш кунида ариза ёки даъво аризаси лойиҳаси шакллантирилиб, «Инсон» марказига юборилади. «Инсон» маркази туман (шаҳар) адлия бўлими томонидан шакллантирилган ариза ёки даъво ариза асосида судга мурожаат қилади. 7-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқоти ҳамда кундалик ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш хизмати 46. Мазкур хизматлар маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ амалга оширилади. Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан мулоқотини тиклашда ижтимоий ходим мулоқот тикланиши зарур бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни реестрга киритилган шахслардан олади. Мулоқотни тиклаш учун зарур кўмак шаклини аниқлайди. Бунда мулоқотни тиклаш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: имтиёзли транспорт чиптасини харид қилишда кўмаклашиш; телефон алоқасидан имтиёзли фойдаланиш бўйича сўров киритиш; ижтимоий тармоқлар орқали аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириш. 47. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қариндошлари, дўстлари ва бошқа шахслар билан боғланиш имкони бўлмаганида, «Инсон» маркази ички ишлар органларига сўровнома киритади. 48. Ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида «Инсон» марказининг сўровномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошларини топиш чораларини кўради. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари топилган тақдирда, бу ҳақида «Инсон» марказига хабарнома юборилади. 49. «Инсон» маркази тўпланган маълумотлар ёки ички ишлар органларининг хабарномасига асосан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қариндошлари билан боғланади (телефон қилиш, хат юбориш ёки бошқа усуллар орқали), уларнинг ўзгалар парваришига муҳтож қариндоши ҳолати тўғрисида хабар беради ва ушбу Регламентнинг 46-бандида белгиланган шаклларда қариндошлик алоқаларини тиклаш чорасини кўради. 50. Маҳалладаги ижтимоий ходим икки ҳафтада бир маротаба ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг хоҳишига кўра тюторлик орқали мустақил (такси ва етказиб бериш хизматига) буюртма бериш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатади. Бунда тюторлик хизмати ўзгалар парваришга муҳтож шахснинг уйига борган ҳолда кўрсатилади. 51. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида улар «Нуронийлар маскани» мажмуаларида ва маҳаллаларда ўтказиладиган тўгарак ва тадбирларга, мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертларига, театр томошаларига, шунингдек, оммавий спорт ва воркаут майдончаларига жалб қилинади. 52. Мусиқа ва санъат мактаблари ҳисобот концертлари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари театр томошалари, «Нуронийлар маскани» мажмуалари тадбир ва тўгараклар ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида олдиндан «Инсон» марказларига доимий хабар бериб боради. Маҳалладаги ижтимоий ходим ҳисобот концертлари ва театр томошалари, шунингдек, «Нуронийлар маскани» мажмуалари ва маҳаллаларда бўладиган тўгарак ва тадбирлар ўтказиш вақти ва жойи ҳақида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хабар беради ва улар концертга ва театр томошасига боришга рози бўлган тақдирда, концерт ва театр томошасига бориб келишда уларга ҳамроҳлик қилади. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий ходим ассистенти ёки волонтерлар томонидан ҳам ҳамроҳлик қилиниши мумкин. 53. Маҳалладаги ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистенти томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсга у яшаётган ҳудуд атрофидаги оммавий спорт ва воркаут майдончалари жойлашган жойи ва иш тартиби тўғрисида маълумот бериб боради. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун оммавий спорт ва воркаут майдончаларига бориб келишда ҳамроҳлик қилади. 8-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ва ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган кўнгиллиларни жалб этиш 54. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга васийлик ёки ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни жалб қилиш маҳалла раислари томонидан маҳалладаги ижтимоий ходим билан ҳамкорликда амалга оширилади. Маҳалладаги ижтимоий ходим: маҳалла раисларига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва уларга зарур ёрдамлар тўғрисидаги маълумотни киритиб боради; маҳалладаги кўнгилли сифатида зарур ёрдамни кўрсатиш истагида бўлган шахсларни аниқлайди ва улар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради; (54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) бириктирилган ҳудудда ижтимоий хизмат кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган тақдирда, мазкур ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш чораларини кўради. Маҳалла раислари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ёшлар учун ўрнак бўлиши, маҳалла фаровонлигига хизмат қилиши ва жамият учун бошқа муҳим аҳамияти ҳақидаги ташвиқот ишларини амалга оширади. 55. Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг розилиги асосида кўнгиллилар (волонтерлар) ижтимоий ходим билан биргаликда уларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, улар билан сайр ва (ёки) мулоқот қилиш, маданий ва спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилишлари мумкин. (55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 9-§. Шошилинч ижтимоий хизмат кўрсатиш 56. Шошилинч ижтимоий хизмат шахснинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи омиллар аниқланган тақдирда, 24 соат ичида ташкил этилади. Шошилинч ижтимоий хизмат қуйидагиларни ўз ичига олади: туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали — бирламчи юридик ёрдам; «Инсон» марказлари орқали — ижтимоий ва психологик маслаҳат бериш; ички ишлар органлари орқали — вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун тегишли ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш хизматларини кўрсатиш; туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали — тиббий-ёрдам кўрсатиш учун даволаш-профилактика муассасаларини жалб этиш. Шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун «Инсон» маркази директори ўзгалар парваришига муҳтож шахсга шошилинч ижтимоий хизматни кўрсатиш тўғрисида зудлик билан қарор қабул қилади ҳамда масъул ижтимоий ходимни белгилайди. Зарурат бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади. 57. Шошилинч ижтимоий хизмат ўзгалар парваришига муҳтож шахс реестрга киритилгунга қадар ҳам амалга оширилиши мумкин. 10-§. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни параспорт билан шуғулланишлари учун спорт объектларига йўналтириш 58. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтирилади. 59. Ваколатли орган томонидан тавсия берилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳар 15 кунда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий параспорт бўлинма) киритилади. 60. Ҳудудий параспорт бўлинмаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга мос келадиган секция ва секция жойлашган спорт муассасаси тўғрисидаги маълумотларини киритиб, «Инсон» марказига юборади. 61. «Инсон» маркази ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга тавсия этилган спорт муассасасига мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ йўлланма беради. 3-боб. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатишни молиялаштириш (62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) (64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 65. Ижтимоий хизматлар кўрсатилишини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. (65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон) 4-боб. Якунловчи қоидалар 66. «Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг шахсига доир маълумотларини сир сақланишини таъминлаши шарт. 67. Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходимлар ҳамда ижтимоий ходим ассистентлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг фаолияти устидан, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади. 68. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламентга 1-ИЛОВА Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинлари тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш бўйича МАЪЛУМОТ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон) Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги регламентга 2-ИЛОВА ![]() Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 3-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 52-банд билан тўлдирилсин: «52. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган тақдирда давлат музейларига бепул киритилади». 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 152-бандида: қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс»; еттинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; ўн иккинчи хатбошидаги «ёки «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома» сўзлари «, «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома» ёки Инсон марказининг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарори» сўзлари билан алмаштирилсин. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон) 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича Марказ директори ва ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбар ва ходимларига, ҳудудий марказлар директори ва ходимлари — мос равишда туман «Инсон» ижтимоий хизмат марказларининг раҳбар ва ходимларига тенглаштириш. Бунда, тегишли лавозимларни тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади». 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 декабрдаги 769-сон қарорида: а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ТАРКИБИ
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган масъул шахслар киритилади.» в) 2-иловада: 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин; 12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-бандида: қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталари) расмийлаштиришда улар Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилгунига қадар давлат божи тўлови ундирилмайди.»; иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин. илованинг 2-иловаси «I. Мурожаат қилувчи тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг «1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари» қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин: «ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс». 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 сентябрдаги 507-сон қарорида: а) 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс»; б) илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс». 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 апрелдаги 153-сон қарорига 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ходимлар умумий чекланган сони — 138, шундан марказий аппаратда — 73 (профессор-ўқитувчилардан ташқари) ва ҳудудий филиалларда — 65 нафар. Профессор-ўқитувчилар сони 25 нафардан кам бўлмаган ҳолда, талабалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади». Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарори. 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 55-банди. 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 42-банди. 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 апрелдаги 264-сон қарори. 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 366-банди. 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 4 октябрдаги 563-сон қарори. 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 55 ва 71-бандлари. 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 июлдаги 327-сон қарорига илованинг 6-банди. 9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 1-илованинг 5 ва 11-бандлари. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О внедрении качественно новой системы социального обслуживания и помощи лицам, нуждающимся в заботе других людей [Извлечение] Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 11 марта 2024 г., № 123 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
