Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024 18.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1458
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 18.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1458
Дата вступления в силу
28.03.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024
Ҳужжат 28.03.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУғИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 мартда 1458-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорининг 6-бандига асосан буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу буйруқ кучга кирган санадан эътиборан OʻzDSt 5.7:2003 «ЎзСМТ. Маҳсулотларни сертификатлаш тартиби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 25 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги бош директориинг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни сертификатлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-м.) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида (бундан буён матнда Ўз СМТ) республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва ўтказишга умумий талабларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари «Ўзстандарт» агентлигининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулотларни, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотларни сертификатлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулотларни сертификатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари (кейинчалик матн бўйлаб СО) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси божхона органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, шунингдек, мувофиқлик сертификатида кўрсатилган товарнинг номини ҳақиқатда олиб келинган товарнинг номи билан текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сертификатлашнинг алоҳида чизмалари маҳсулотларни сертификатлаш бўйича тегишли қоидаларида ва маҳсулотларга талабларни ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади. Бунда текширишлар ҳажмига қараб сертификатлаштириш чизмасининг мураккаблиги, маҳсулотнинг хавфсизлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ўз СМТда қўлланиладиган, сертификатлашнинг тавсия этиладиган чизмалари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида* келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир муайян ҳолатда СО аризачининг таклифини, етказиб бериладиган маҳсулот ҳажми ва муддатини, синаш усулларини, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг барқарорлигининг бузилиш хавфи мавжудлигини, шунингдек мазкур маҳсулотнинг истеъмолчилар учун потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш чизмасини танлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро тизимлар ёки битимлар доирасида сертификатлаштириш ушбу ҳужжатларда назарда тутилган чизмалар бўйича бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари келтирилган, сертификатлаштириладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжатлар (кейинчалик матн бўйлаб МҲ)да белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МҲда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида бўлим келтирилмаган ёки давлатлараро стандартларни қўлланиши кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда СО меъёрий ҳужжатда ёки халқаро стандартларда кўрсатилган тавсифлар мажмуидан биринчи навбатда хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сертификатлаштиришда, муайян маҳсулот учун МҲдан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган МҲ ларга ҳам амал қилиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маҳсулот синовларини ўтказишда, такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида, аккредитатланган синов лабораториялари (кейинчалик матн бўйлаб — АСЛ) бошқа АСЛ да ўтказилган синов натижаларини ўзаро тан олишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, аризачи томонидан мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II Сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўз СМТда маҳсулотларни сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) СО га сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тақдим этилган маҳсулот МҲ ва аризага илова қилган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлашнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш (9-чизма);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) мувофиқлик сертификатини ЎзР СМТ Давлат реестрида рўйхатга олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тақдим этилган маҳсулот учун МҲда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда, СО санитария-эпидемиология ва ветеринария экспертизаларини, фитосанитария назорати ёки экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур амаллар сертификатлаштириш синовлари билан бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин ва аризачига мувофиқлик сертификатини беришдан аввал, бу амаллар тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши билан тугалланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СО, тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ, сертификатлаштиришни ўтказишда давлат санитария назорати идораларидан, давлат ветеринария назорати идораларидан ва ўсимликлар карантини бўйича давлат идораларидан, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат идораларидан барча зарур хулосаларни олишга оид агентлик хизматларини кўрсатишга ҳақлидир. Бунда намуналарни тўғри танлаб олинганлиги ва уларни тегишли давлат идораларига тақдим этилишида жавобгарлик СО га юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. СО аризачининг талабига мувофиқ, қуйидаги ахборотларни тайёрлаши ва тақдим этиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати ёки бу рўйхатдан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СО нинг аккредитация доираси бўйича маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификатлаштириш хизматлари бўйича хизматларига ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилган аккредитация гувоҳномаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳсулотни Ўз СМТда сертификатлаштиришни ўтказиш учун аризачи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида* келтирилган шаклда аризани тегишли СО га юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризачи маҳсулотни сертификатлаштириш органи ва сертификатлаш қоидалари тўғрисида маълумотга эга бўлмаган тақдирда, бу тўғрисидаги маълумотларни сертификатлаштириш бўйича Миллий идора (кейинчалик матн бўйлаб — СМИ) дан ёки унинг ҳудудий идорасидан олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари, МҲда белгиланган бошқа талаблар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7А чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосасини ва мувофиқлик сертификатини олишга ариза берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология хулосасининг нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, четдан келтирилган маҳсулотга республикада МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда, сифат кўрсаткичлари ва хавфсизлик бўйича сертификатлаш синовлари ўхшаш турдаги маҳсулотга бўлган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризачи томонидан четдан келтирилган маҳсулотга зарур бўлган МҲ ёки хавфсизлик бўйича техник тавсифлар тақдим этилмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш ўхшаш турдаги маҳсулот ҳужжатлари бўйича ёки идентификация қилиш орқали санитария-эпидемиология хулосаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МҲга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология хулосаси талаб этилмайдиган, шунингдек, синовларни амалга ошириш учун АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотларни сертификатлаш идентификация йўли билан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга МҲ нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот ёрлиғининг намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказиладиган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва МҲ да белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосаси ва мувофиқлик сертификатни олишга ариза тақдим этган бўлса, бундай ҳолда синов баённомалари билан санитария-эпидемиология хулосаси нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аризада кўрсатилган маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилган пайтда аккредитланган СО мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза СМИга ёки унинг ҳудудий органига сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва сертификатлаш синовлари ўтказиладиган АСЛни аниқлаши учун юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Аризада келтирилган маҳсулотни сертификатлаштириш учун бир нечта СО мавжуд бўлса, аризачи ўзининг хоҳишига кўра уларнинг биттасига мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ариза берилгандан сўнг СО уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани олгандан кейин икки кундан кечиктирмай, аризачига маҳсулотларни сертификатлашнинг белгиланган тартибига асосланадиган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш чизмаси ва сертификатлаштиришни амалга ошириш учун МҲ, синовларни ўтказадиган АСЛ кўрсатилган қарорни маълум қилади. Қарорнинг тавсия этилган шакли мазкур Қоидаларнинг 3- иловасида* келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг МҲда гигиеник, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлса, қарорда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Маҳсулотга (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани) уч иш кунидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сертификатлаштиришда МҲнинг барча талабларини текшириш зарурлигини СО ҳар бир муайян ҳолда, ўзидаги қўшимча ҳужжатларни (сифат тизимига ёки ишлаб чиқаришга сертификат, ваколатли ташкилотларда ўтказилган синов баённомалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза, етказиб берувчининг техник ҳужжатлари ва бошқалар)ни ҳисобга олиб аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, санитария-эпидемиология хулосаларини СО га тақдим этишда, унга давлат санитария назорати идорасида бажарилган синов баённомалари билан бирга берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қўшимча ҳужжатларда АСЛ да муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда СО бу натижалардан қўшимча синовларсиз мувофиқликни баҳолашда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат маҳсулот МҲ бўйича яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ихтиёрий сертификатлаштиришда СО аризачининг таклифларини инобатга олган холда сертификатлаштириладиган маҳсулот тавсифлари рўйхатини ва уларни аниқлаш усулларини белгилайди. Агар СО томонидан синовлар учун танланган тавсифлар рўйхати маҳсулотга тегишли бўлган МҲ талабларидан фарқ қилса, у ҳолда ариза бўйича қарорда ушбу кўрсатилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Сертификатлаштириш мақсадида синовлар АСЛда ўтказилади. Сертификатлаштириш пайтида тегишли АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда, СМИ сертификатлаштириш органининг мурожаатига асосан, синов натижаларининг объективлигининг таъминловчи синовларни ўтказиш жойини ва шароитларини аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотнинг муайян турини сертификатлаш мақсадида синов баённномаларини расмийлаштириш ва бериш муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Сертификатлаштиришни ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ариза берилгандан икки кундан кечиктирилмаган муддатда СО томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Намуналарнинг миқдори, танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотнинг МҲда, шу жумладан синаш методларида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Республикага четдан келтириладиган маҳсулот тўпидан сертификатлаш учун танлаб олинадиган намуналар сонини синаш усуллари белгиланган МҲга мувофиқ синовларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда СО аниқлайди. Бунда аккредитланган органлар ва лабораториялар СМИ томонидан четдан келтирилган маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот намуналарини танлаб олишда идентификация қилиш амали, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларига мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига* мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар идентификация натижаларига кўра аризачи томонидан тақдим этилган намуналар МҲ талабларига номувофиқ ёки сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва аризачига асосланган рад жавоби берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг биттаси аризачига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхонада сақланаётган импорт товарларни сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш СО томонидан, божхона органининг мансабдор шахси ва товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бунда СО вакили томонидан намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхасини божхона идорасига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Аризачи ўзининг хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризачи, шунингдек СО га маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг аккредитлаш тизимидан аккредитланган ёки тан олинган маҳаллий ёки хориждаги синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аризачи ёки унинг вакили илтимосига кўра, АСЛ да синовларни ўтказиш шароитлари билан танишиш имконияти берилиши лозим. Аризачи маҳсулотини синашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда АСЛда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилган бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган АСЛ масъул ҳисобланади. Синов баённомалари синовларни бажариш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва АСЛ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Синов баённомалари аризачига ва СО га тақдим этилади. Агар маҳсулотнинг синовлари алоҳида параметрлар бўйича турли АСЛ да ўтказилган бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича синов натижаларининг ижобийлиги, барча ижобий баённомаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Синовларнинг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, СО аризачига қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этганлиги тўғрисида хулоса беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар четдан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда СО расмий равишда мурожаатчига ва Давлат божхона қўмитасига ушбу товарни номувофиқ эканлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Синаш даврида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек синаш даврида бузилмаган маҳсулот бўйича ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома мурожаатчи (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига* мувофиқ тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Сертификатлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш СО томонидан ишлаб чиқилган ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беришда фойдаланиладиган далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш муддати намуналар танлаб олинган пайтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқлик сертификатида келтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. СО синов баённома(лари), ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ва аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин, мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатлаштириш жараёнини ўтказишнинг умумий муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
361. Мувофиқлик сертификати бланки рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, жавобгарлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади. Мувофиқлик сертификати бланки ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига* мувофиқ тайёрланади ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Сертификат давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўз СМТ Давлат реестрида рўйхатга олинади. Рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина сертификат ҳақиқий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Мувофиқлик сертификати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
четдан келтирилган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга — бир календарь йилидан ошмаган муддатга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса — 3 йил муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида — маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Баҳсли масалаларни ҳал этиш, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги томонидан СО фаолиятини инспекция назорати мақсадлари учун намуналарни танлаб олиш далолатномалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, синов баённомаларининг нусхалари, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида, ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим. Синов баённомаларнинг нусхаларини сақлаш тартиби ва муддатлари маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларида ва СО ҳамда синов лабораторияларининг ҳужжатларида белгиланади. Белгиланган сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар архивга топширилади ёки йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Берилган мувофиқлик сертификати асосида, белгиланган сертификатлаштириш чизмасини ҳисобга олган ҳолда, аризачига мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва инспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) тайёрловчи-ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг бир қисми, сертификат аслининг эгаси ёки сертификатни берган идора, ёхуд нотариал идора томонидан имзо қўйиб тасдиқланган ва муҳрланган мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида, тайёрловчи-ташкилот томонидан реализация қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификат аслининг эгаси томонидан берилган нусхалар маҳсулотга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатга мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир нусхада унинг қайд этилган рақами, реализация қилинадиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатлаштирилган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди. Маҳсулот сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва маҳсулотга қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, аризачи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотини қайта сертификатлаштириш мақсадида СО га ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда СО инспекция назоратининг натижаларини ҳисобга олиб, сертификатлаштириш чизмасини ўзгартириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Маҳсулот конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига маҳсулотнинг тавсифларига таъсир этиши мумкин бўлган, сертификатлаштиришда тасдиқланадиган ўзгартиришлар режалаштирилганда тайёрловчи-ташкилот бу тўғрисида тўғирловчи амалларни ўтказиш зарурияти юзасидан қарор қабул қилиш учун СО ни хабардор қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини берган СО бир йилда камида бир маротаба маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекция назоратини ўтказади. Инспекция назоратида сертификатлаштиришнинг чизмасига қараб, маҳсулотнинг синови ва/ёки ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ва мувофиқлик белгисини қўллаш тасдиқланиши, тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан ўтказиладиган инспекция назоратининг ҳажми, инспекция назоратини ўтказиш қоидаларида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. СО сертификатнинг амал қилишини тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ва мувофиқлик белгисининг аризачи томонидан қўлланилиши тўғрисида тайёрловчини ва СМИни хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СМИ тегишли давлат бошқарув идораларига ва оммавий ахборот воситаларига бекор қилинган сертификатлар тўғрисида маълумот бериш зарурлигини аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II1. Мажбурий сертификатлаштириладиган товарларни мувофиқлик сертификатисиз муомалага чиқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
501. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилган божхона расмийлаштирувига мувофиқлик сертификатисиз рухсат этилган товарлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий офатлар, ҳарбий можаролар, техноген фалокатлар ва ҳ.к. ларда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада қурилиш ва бошқа пудрат ишларини амалга ошириш учун хорижий ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган республикага четдан келтирилган озуқавий ва бошқа товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат ҳудудида божхона ва бошқа имтиёзларга эга бўлган халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатлар ваколатхоналарининг расмий (хизмат юзасидан) фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлар ва корхоналарининг нормал иш олиб бориши учун зарур бўлган материал-техник таъминот жиҳозлари, асбоб-ускуналар, ёқилғи ва мазкур корхоналар томонидан ижарага олинган, халқаро миқёсда юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органига декларант томонидан шартнома (контракт) нусхаси ва сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш зарурияти мавжудлиги ҳақидаги хати тақдим этилган ҳолда сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун мўлжалланган танланма ва намуналар (миқдорини ҳисобга олган ҳолда, вазни, ҳажми ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эксплуатация қилиш жойида синов натижаларига кўра СО томонидан бериладиган сертификат, шунингдек, товарни олиб келган шахс томонидан технологик ускуналар тўлиқ йиғилиб, созланганидан ва синовдан ўтказилганидан сўнг сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича мажбурият олган шахс, ҳамда СО томонидан шу турдаги технологик ускуналарни сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича тақдим этган хатига асосан технологик ускуналарнинг таркибий қисмлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан олиб келинган нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарлар (транспорт воситаларидан ташқари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат мақсадида жисмоний шахслар томонидан четдан келтирилган бир хилдаги (бир турдаги) товарларнинг божхона расмийлаштируви, товарларнинг божхона қийматидан қатъий назар мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Сертификатлаштириш чизмаларини қўлланилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. 1-чизма маҳсулот турини сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари биринчи навбатда хавфсизлик бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма маҳсулотга аниқ МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. 2- чизма маҳсулот турини сертификатлашда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма савдо нуқталаридан (истеъмолчидан) олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. 3-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқаришни баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада корхонада маҳсулотларни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. 4-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур чизмада, савдо нуқтасидан (истеъмолчидан) ёки ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни, инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. 5-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни ёки сифат тизимини баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада маҳсулотни синовлардан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни текшириш (ёки сифат тизимини баҳолаш) йўли билан инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. 6-чизма сифат тизимини сертификатлиштиришда қўлланилади ва уни баҳолашни ҳамда кейинчалик инспекция назоратини ўтказишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. 7-чизма маҳсулот тўпининг сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни синашни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
571. 7А-чизма битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни АСЛда мажбурий кўрсатгичлар бўйича синашни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. 8-чизма ҳар бир маҳсулотни (буюм) сертификатлаштиришда қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. 9-чизма маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларация қилишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. 3; 4; 5; 7; 7А, 8; 9 чизмалар бўйича сертификатлаштирилган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ахборот таъминоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган сертификатларни, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради ва улар тўғрисидаги ва сертификатлиштириш фаолияти тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда СМИга тақдим этади. Улар манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти ва расмийлаштирилган сертификатлари тўғрисида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. СМИ маҳсулотларни сертификатлаштириш натижалари бўйича қуйидаги ахборотни чоп этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификат берилган (тан олинган) маҳсулотлар ва уларнинг сертификатлаштирилган тафсилотлари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СО, АСЛ ва сифат бўйича эксперт-аудиторлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимининг қайд этилган рўйхати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Манфаатдор томонлар сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда «Ўзстандарт» агентлигининг Апелляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. «Ўзстандарт» агентлигининг Апелляция кенгаши сертификатлаштириш органининг ва синов лабораториялари (марказлари) нинг қарорларига нисбатан норозиликларни кўриб чиқади. Апелляциялар Ўз СМТ процедураларида белгиланган тартибга мувофиқ икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. «Ўзстандарт» Агентлиги, Апелляция кенгашининг қарори бўйича қонунда белгиланган тартибда судга шикоят этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган мувофиқлик сертификатларини, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. «Ўзстандарт» агентлиги зарур ҳолларда СО лардан сертификатлаштириш материалларини (ҳужжатлар) сўраб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига, сертификатлаштириш муддатлари ва қоидаларининг бузилишига жавобгарлик СО зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Ушбу Қоидалар талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мувофиқлик сертификати орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвали
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Чизма рақами

Аккредитатланган синов лабораторияларининг синови ёки мувофиқликни баҳолашнинг бошқа далили

Ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Сертификатланган маҳсулот устидан инспекция назорати (Сифат тизимини)

1.

Маҳсулот турининг синови

2.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Савдодан (истеъмолчидан) олинган намуналарнинг синови

3.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Ишлаб чиқарувчидан олинган намуналарни синаш

4.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Савдо (истеъмолчидан) ва ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

5.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Намуна синови ва сифат тизимини баҳолаш (ишлаб чиқаришни ўрганиш)

6.

Сифат тизимини баҳолаш

Бошқарув тизимининг ҳолатини баҳолаш

7.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

7А.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

8.

Ҳар бир намунани синаш

9.

Мувофиқлик бўйича декларация ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)