23.02.2024 йилдаги ЎРҚ-912-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 24 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда дунёда йўлдош алоқанинг жадал суръатлар билан ривожланиши, ушбу соҳада янги технологияларнинг жорий этилиши республика ҳудудида Интернет ва замонавий сифатли алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга доир янги технологик имкониятларни яратмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ мамлакатимизда халқаро телекоммуникациялар тармоқларининг турларидан бири сифатида йўлдош алоқа тармоқларининг ривожланиши учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бундай фаолият тури билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорининг юқорилиги ушбу алоқа воситасидан маҳаллий тармоқларда фойдаланишга, шунингдек тоғли ва олис ҳудудларда Интернет ҳамда алоқа қамровини янада кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органининг номи аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун республика ҳудудининг юқори тезликдаги Интернет ва сифатли алоқа билан қамраб олинишини таъминлашга, йўлдош алоқа тармоқларини ривожлантиришга, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда) илованинг 33-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ц» — «ш2» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

ц) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш

БҲМнинг 135 баравари

ч) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш фаолиятини амалга ошириш

БҲМнинг 200 баравари

ш) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш

БҲМнинг 10 баравари

ш1) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш

БҲМнинг 400 баравари

ш2) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш

БҲМнинг 20 баравари

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ю» ва «я» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

ю) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш

БҲМнинг 30 баравари

я) транкли, радиотелефон, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш

БҲМнинг 80 баравари

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 1-илованинг 32-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

32.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;

маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;

маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш;

маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;

маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 2-илованинг 86-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 23 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-912-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 03/24/912/0147-сон)